Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 16-си, ҳижрий қамарий 1439 йил рабеул аввал ойининг 18-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 7- кунидир.
Бундан 1438 йил муқаддам ҳижрий-қамарий биринчи йил рабеул аввал ойининг 18-куни Масжидул Ҳаромдан кейинги дунёнинг энг муҳим масжиди Масжидуннабининг қурилиши бошланди.
Расули акрам (с) Мадина шаҳрига ҳижрат қилгач зудлик билан масжид қуриш учун кӯрсатма бериб, ӯзлари шахсан бу ишда қатнашдилар. Масжиднинг деворлари тош ва ғиштдан кӯтарилиб, усти ёғоч билан ёпилди. Масжид ёнида Пайғамбар (с) ва айрим саҳобалар учун хоналар барпо этилди. Исломнинг азиз пайғамбари масжиддан фақат ибодат қилиш учунгина эмас, балки адолат маҳкамаси, кенгаш йиғилишларини ӯтказиш жойи, урушиш сирларини ӯрганиш маскани, мусулмонларнинг турли мавзудаги муаммоларини ҳал қилиш жойи сифатида ҳам фойдаланишарди. Шу сабабли бу масжид мусулмонлар ҳаётида жуда муҳим мавқеъга эга эди.
Масжидуннаби бугунги кунда ислом оламининг энг замонавий имкониятлар асосида қурилган муқаддас масканларидан биридир. Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб мусулмонлар масжид ва унинг ичида жойлашган Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо (с) муборак марқадларини зиёрат қилиш учун Мадинага боришади.
хххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1332 йил озар ойининг 16-куни, яъни бундан 64-йил илгари Теҳрон университети талабаларининг Америка президенти ӯринбосари Ричард Никсоннинг Эронга сафарига қарши уюштирган эътирозли кӯча намойишларида шоҳ режими маъмурлари томонидан уч нафар талаба ӯлдирилди. Бу сафар Америка қӯли билан Эронда давлат тӯнтариши амалга оширилиб, доктор Мусаддиқ давлати ағдарилганидан уч ярим ой ӯтгач, уюштирилган эди.
Айнан шу куни шоҳ режимининг махсус гвардияси Теҳрон университетига бостириб кириб, уч нафар талабани шаҳодатга етказди. Бу фожеанинг эртаси куни эса Никсон ҳуқуқ бӯйича айнан шу университетнинг профессори бӯлди.
Эрон талабалари озодлик ҳаракатида бу воқеанинг аҳамиятини таъкидлаш мақсадида Эронда озар ойининг 16-куни "Талабалар куни" сифатида нишонланади.
Ххххххххххххххххххххххххххх
Декабрь ойининг 7-чи куни йўловчи ташиш халқаро авиация кунидир.
Озар ойининг 16-чиси, яъни декабрь ойининг 7-чи куни милодий 1944 йилда йўловчи ташиш халқаро авиация конвенциясининг имзоланиши куни ҳисобланади ва ушбу конвенциянинг имзоланиши билан йўловчи ташиш халқаро авиация ташкилоти ташкил этилди. Шу сабабдан бу ташкилот милодий 1992 йилда ушбу кунни халқаро авиация кунидея эълон қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси ҳам ушбу кунни йўловчи ташувчи халқаро авиация куни деб расмий равишда тасдиқлади. Ҳар йили турли мамлакатларда йўловчи ташувчи халқаро авиация куни нишонланиб, жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида йўловчи ташувчи авиация саноатининг аҳамиятига эътибор қаратилади. Ҳаво орқали юк ташишда йўловчи ташувчи авиация ташкилотининг қонунийлиги, самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ва уни ривожлантиришда унинг асосий рол уйнашини таъкидлаш мақсадида ушбу кунда турли маросимлар ва дастурларни ижро этишга сайъ-ҳаракат қилишади.
Хххххххххххххххххх
Бундан 128 йил олдин милодий 1889 йил 7 декабр куни дунёда биринчи бор автомобил ишлаб чиқарилди. Ушбу автомобил янги ишлаб чиқарилган пайтда соатига 12 километр тезликда ҳаракатланар эди. Бу автомобил Германиялик саноатчи ва олим Карл Фридрих Бенз томонидан асос солинади. Автомобилнинг ҳаракатланиши учун ишлатиладиган ёқилғиси бензин ёки спирт эди. Бугунги автобуслар ушбу автомобилнинг турларидан шаклланиб такомиллашган. Карл Бенз милодий 1929 йилда вафот этади.