декабр 11, 2017 15:07 Asia/Tashkent

Аллергия жуда қадим замонлардан буён инсоният турмуш тарзига салбий таъсир этган. Охирги 10 йил ичида аллергия бутун дунё медиклари, биологларининг актуал муаммоси бўлиб қолди. Бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра ҳозирги пайтга келиб аллергик касалликлар тарқалиши буйича 3 ўринда, 2005 йилга келиб эса 1 ўринга чиқиши аниқланган.

Яқинда эронлик мутахассислар томонидан денгиз ҳайвонлардан тайёрланадиган маҳсулотллардаги мавжуд аллергия қӯзғатувчи моддаларни аниқлайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди. Овқатлардаги аллергия қӯзғатувчи моддаларни аниқлашда жаҳон бӯйлаб кӯп миқдорда пуллар сарфланади.

Агарчи таом пиширилганда кӯплаб аллергик моддалар йӯқ бӯлса ҳам, уларнинг баъзилари иссиқ ҳароратга ҳам муқовимат қилишади.

  Аллергия жуда қадим замонлардан буён инсоният турмуш тарзига салбий таъсир этган. Охирги 10 йил ичида аллергия бутун дунё медиклари, биологларининг актуал муаммоси бўлиб қолди. Бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра ҳозирги пайтга келиб аллергик касалликлар тарқалиши буйича 3 ўринда, 2005 йилга келиб эса 1 ўринга чиқиши аниқланган.

Турли хил ёшдаги ва турли хил касб эгалари орасида аллергик касалликлар кенг тарқалаётганлиги маълум бўлди. Айниқса, болалар орасида аллергик касалликларнинг ўсиши кўп кузатилмоқда. Буларнинг сабаби бўлиб, ирсий наслга тортиш, атроф- мухитнинг ифлосланиши, хар кунги турмуш хаётда ишлатилаётган турли хил химиявий махсулотларнинг кўпайишини кўрсатиш мумкин.

Кўпгина холатларда терида пайдо бўлган аллергик формаларда, аллергик ринит ёки конъюктивитларда бемор дорихонадан рецептсиз дори олиб ўзи даволанади, аллергия холати қайтарилсагина врачга мурожат қилади.

Аллергия - организмнинг бирон-бир ёт модда - аллергенга бўлган сезувчанлигининг ортиши.

Аллергик реакцияларни юзага келтирувчи моддалар- аллергенлар дейилади. Организмга ташқи мухитдан кирган аллергенлар- экзоаллергенлар, организмнинг ўзида юзага келадиган, лекин ўзгарган оқсил шаклида бўлган аллергенлар- эндоаллергенлар ёки аутоаллергенлар дейилади.

Аллергия – атроф-муҳитдаги аллергенлар (кимёвий моддалар, микроблар, уй ва гул чанглари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дорилар ва ҳ.з) таъсирига организмнинг ўта сезгир бўлиши. Ҳозирги вақтда аллерганларнинг жуда кўп тури маълум бўлиб, улар ичида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, кимёвий моддалар ва бошқалар кенг тарқалган. Озиқ-овқат маҳсулотлари таъсирида пайдо бўладиган аллергия барча ёшдаги кишилар, айниқса, болалар ўртасида тез-тез учраб туриши кузатилмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, инсон организмнинг у ёки бу ёки озиқ-овқат маҳсулотларига сезгирлигининг ошиши иммун тизимининг кучсизлиги, ўзгарувчанлиги, ҳозиржавоблиги аллергиянинг қўзғалишига сабаб бўлса, баъзи аллергик хасталикларга наслдан наслга ўтадиган ирсий мойиллик ҳам сабаб бўлиши аниқланган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Шифокорларнинг таъкидлашича, жуда кўп озиқ-овқат маҳсулотлари аллерген ролини ўйнаб, айниқса, сут, тухум, гўшт, балиқ, помидор, қулупнай, цитрус мевалар, шоколад, қуймоқ, сметана, асал, кофе, какао, торт, олча, шафтоли, ёнғоқ, кунгабоқар, зираворлар, мевалар шарбати, квас, минерал сувлар, спиртли ичимликлар аллергияга кўпроқ сабаб бўлар экан.

 Бундай аллергия аломатларида бемор танасига тошма тошиб, йўғон ичак охири ҳам қичиб, азоб беради, кўкрак остида оғриқ пайдо бўлиб, иштаҳа бўғилади, ич кетади, қорин қаппаяди.

Шулар билан бир қаторда бемор баданида эшакем, Клинке шиши, чақалоқларда чилла яраси пайдо бўлиб, баъзан нафас қисади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари таъсирида пайдо бўладиган аллергия болалар ўртасида тез-тез учрамоқда.

Она ва боланинг тартибсиз овқатланиши, сунъий сутли аралашмаларнинг истеъмол қилиниши ҳам аллергик ҳолатни юзага келтириши исботланган. Болага мижозига тўғри келмайдиган овқатларнинг берилиши, ҳомиладорлик токсикозлари, аллергия қўзғовчи маҳсулотлар: масалан, мандарин, апельсин, ёнғоқ, қулупнай, шоколад, қази, колбаса, от гўшти, бодом, тарвуз, тут, ошқовоқ, исмалоқ каби мижозга тўғри келмайдиган таомлар ҳам аллергияга сабаб бўлувчи омиллардан ҳисобланади.

 

 

Ёрлиқ