декабр 12, 2017 11:29 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил озар ойининг 21-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 23-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 12-чи кунидир.

Бундан 1238 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 201 йил рабиул-аввал ойининг 23-чисида:

Саккизинчи имом, Имом Ризо алайҳиссаломнинг азиз сингиллари Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо Қум шаҳрига кириб келди. Имом Ризо алайҳиссаломни Марв шаҳрига сўргун қилганларидан бир йил ўтгач ул ҳазратнинг сингиллари Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо бир неча ёронлари билан ўз акаси билан дийдор кўриш ва ўзининг имом замони билан янгитдан байъат қилиш мақсадида ушбу шаҳарга йўл олди. Йўлда Сова шаҳрига етиб келишди. Аммо у ерда аҳли байт алайҳимсаломларнинг мухолифларидан бир неча нафари ҳукумат маъмурлари билан биргалашиб ҳазратнинг ёронлари билан тўқнашишди ва ушбу уруш жараёнида ҳазратнинг ёронларидан бир неча нафари эса шаҳид бўлишди. Бу ҳодисанинг ғаму-кулфатидан  касал бўлган ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо Сова шаҳрида нотинчликларни сезиб шундай марҳамат қилди: "Мени Қум шаҳрига олиб боринглар, чунки отамдан шуни эшитганманки,  ул ҳазрат шундай буюрардилар: “Қум шаҳри бизнинг шиа мусулмонларнинг маркази ҳисобланади."

Сўнгра Қум шаҳри томон ҳаракат қилдилар. Қум шаҳрининг бузургворлари ул ҳазратнинг келишларини эшитиб, ул ҳазратни кўтиб олиш учун шошилишди ва Қум шаҳрининг халқи ул ҳазратнинг муборак қадамларини кўтиб олиш учун ҳаяжон ва меҳр-муҳабатларини изҳор этаётган бир вақтда Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо ушбу шаҳарга кириб келди. Бу бузургвор аёл имомат ва вилоят шаҳрида 17 кун яшади ва кейин дунёдан ўтди.

Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг дафн этилган мазори шиа мусулмонларининг буюк муқаддас маконларидан бири ва Қум шаҳри эса ислом дунёсининг машҳур шаҳарларидан бири ҳисобланади. 

 

Бундан 116 йил олдин милодий 1901 йилнинг 12-декабрида инсоният коммуникация алоқалари тарихида алоқа симидан фойдаланмасдан бир жумла хабар Италиянинг бир минтақасидан бошқа минтақасига  юборилади ва ушбу соҳа заминасида янги саҳифа очилади. Ушбу хабарни етказган мосламанинг ихтирочиси италиялик физик  Маркони эди. Кейинчалик бу олим радиони ҳам ихтиро этади. Бугунги кунда радио тўлқинлари билан ишлайдиган алоқа мосламаларининг турлари ва кўлами кенгайган.

 

Бундан 72 йил олдин ҳижрий- шамсий 1324 йил озар ойнинг 21-чисида:

Эроннинг Озарбойжонида демократ демократлар партиясининг автоном ҳукумати Совет Иттифоқи армиясининг ҳимояти билан ташкил этилди. Иккинчи жаҳон уруши жараёнида Эронда бегона кучларнинг ҳузур топиши ва тўқнашувлари ҳамда Садрул-Ашроф номи билан машҳур бўлган  Муҳсин Садрнинг бош вазирлик қилиши замонида Эроннинг турли бурчакларида нотинчлик ва муаммоларо вужудга келдиким, Озарбойжон масаласи энг муҳими эди. Бу муаммо шундан бошландиким, парламентда ваколатномаси инкор этилганидан кейин Табрезнинг биринчи намояндаси Сайид Жаъфар Озарбойжонга қайтиб бориб бир баённомани содир этдиким, унда Озарбойжонни автоном ва Озарбойжонда турк тили расмий тил деб эълон қилинган эди. У кейин Табрезда демократлар партиясини ташкил этди ва унинг раҳбари бўлди. Ва уша куни Озарбойжон туда партияси демократлар партиясига қўшилишини эълон қилди. Ва бу партия биргалашиб ўзларини автаном деб эълон қилишди. Охири Озарбойжон демократлар партияси давлат билан бир йил давомида тўқнашувларидан кейин ҳижрий-шамсий 1325 йил озар ойида давлат кучлари томонидан мағлубиятга учраб, унинг фаолияти тўхтатилди.