Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъул-аввал ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 16-декабрь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъул-аввал ойининг 27-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 16-декабрь.
Бундан 242 йил олдин, яъни милодий 1775 йилнинг 16- декабрида англиялик ёзувчи аёл Жейн Остин таваллуд топган. У 1817 йилда вафот этган ва 42 йил умр кўрган бўлсада, аммо Англия адабиёти ва ҳатто Европа адабиётига ҳам катта ижобий таъсир етказган. Унинг романларида муҳим бўлган нарса ўша вақтда урфга айланган романтизм жанри ўрнига туйғуларнинг баёни ва манзараларнинг таърифидир. Жейн Остин, одатда, Англиянинг ривожланишига ҳисса қўшган ва ўрта табақадан бўлган одамлар ҳаётини ўз асарларида тасвирлаган ва ҳазил- мутойабадан ҳам маҳорат билан фойдалаган. Бу асарлар унинг тирик бўлган вақтида унчалик машҳур бўлмаган. Бироқ 19 асрнинг иккинчи ярмида эса унинг асарларига бўлган қизиқишлар ошади ва ёзувчининг юксак ижоди эъзозланади. “Ғурур ва таассуб”, “Ақл ва эҳсос” ва “Эмма” унинг машҳур асарларидан ҳисобланади.
Бугунги кундан 19 йил олдин, яъни милодий 1998 йилнинг 16 декабрида Париж шаҳрининг апелляция суди мусулмон бўлган франциялик файласуф ва ёзувчи Роже Гародини “Исроил сиёсатининг асосий афсоналари” номли китоби учун қамоққа олиш ва нақд пул билан жарима қилиш ҳукмини чиқаради. Гароди ушбу китобда ҳужжат ва далиллар билан Иккинчи Жаҳон уруши жараёнида сионистларнинг фашистлар билан ҳамкорлик қилганликларини исботлайди. Ушбу китобда у, жумладан, ёзадики, сионистлар яҳудийлар давлатини Фаластинда қуриш учун Гитлер Германиясининг яҳудийларга қарши жиноятларини бўртириб кўрсатишган ва жамоатчилик фикрини чалғитишган. Профессор Гароди ўзининг ушбу китобида фашистлар томонидан 6 миллион яҳудийнинг қатлиом қилинганини ҳам бир муболаға эканини баён этади. Сионистлар босимлари остида Роже Гароди ушбу китоби ва унда ёзган сўзлари учун Париж апелляция суди томонидан қамоққа ҳукм қилинади.
Бундан 26 йил олдин, милодий 1991 йилнинг 16 декабрида Қозоғистон республикаси Шўролар Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришади. Мазкур юртда аҳолининг аксарини ташкил этувчи қозоқлар турк-мўғул қабилаларидан ҳисобланишади. Улар милодий 17 асрда учта хонликка бўлишган эди. Аммо 18 асрнинг бошларида улар тадрижий тарзда руслар ҳукмронликларининг остида бўлишади ва 19 асрда эса қозоқлар ислом динини қабул қилишади. Октябрь инқилобидан кейин Қозоғистон 1920 йилдан бошлаб Шўролар Иттифоқининг 15та республикасидан бирини ташкил этарди. Мустақил бўлган Қозоғистоннинг масоҳати 2700000 квадрат километрни ташкил этади. Мазкур юрт Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан чегарадошдир. Қозоғистон пойтахти 1996 йили Алмати шаҳридан Остона шаҳрига кўчиртирилади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.