Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил озар ойининг 28-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 30-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 19-чи кунидир.
Бундан 111 йил муқаддам милодий 1906 йил декабр ойининг 19-чисида:
Собиқ Совет Иттифоқининг раҳбарлари Леонид Ильич Брежнев Украинанинг қашшоқ оиласида дунёга келди. У ўз маълумотини олганидан кейин коммунистик партияга аъзо бўлди. Брежнев Совет Иттифоқининг коммунистик партиясининг 19-чи сьезди жараёнида Хурушёвнинг тавсияси билан коммунистик партиясининг марказий комитетига аъзо бўлди. Ва Сталин ўлимидан кейин Хурушевнинг ўзига хос ҳимояти ва аҳамият қаратиши билан тез орада партия ташкилотида ривож-равнақ топди. Брежнев милодий 1960 йилда бош секретарнинг ўринбосари ва ташрифотий бир лавозим бўлмиш Совет Иттифоқи олий кенгаши раҳбарлик ҳайатининг раислиги симатига тайинланди. Охрири милодий 1964 йилда партия раҳбарлигида Хурушёв ўринбосарлигининг лавозимига тайинланди. Брежнев бу муҳим вазифада бўлганида Хурушев дам олиш учун мамлакатнинг ташқарисига сафар қилган пайтида, ўз валинеъматига хиёнат қилди ва унинг истеъфога чиқариш шароитини вужудга келтирди. Бу вақтдан бошлаб 58 ёшга кирган Брежнев собиқ Совет Иттифоқининг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Леонид Брежнев “Брежнев доктринаси” номи билан танилган доктринага эга эдиким, бу доктринага асосан дунёдаги социалистик барча мамлакатлар бир лагер ҳисобланишади ва бу мамлакатларнинг ҳар бирида вужудга келган бирон бир мушкулотни бартараф этиш учун дахолат этиш ҳаққига эгалар. Унинг фикрига кўра, ҳарбий алоқада бўлиш коммунизм лагерининг боқий қолиш кафолати ҳисобланади. У бу доктринага асосланиб милодий 1968-1979 йилларда собиқ Совет Иттифоқи армиясининг Чехославакия ва Афғонистонга ҳужум қилиши учун дастурни содир этди. Леонид Ильич Брежнев Совет Иттифоқида 18 йил раҳбарлик қилишидан кейин охири милодий 1082 йил ноябр ойининг 10-чисида юрак хуружи сабабли 76 ёшида вафот этди. Кейин Юрий Андропов унинг ўринбосари бўлди.
Бундан 102 йил олдин милодий 1915 йилнинг декабр ойида 19-чисида:
Асаб системаси мутахассиси ва психолог германиялик Олвиз Олзоймер вафот этди. Германиялик бу донишманд милодий 1864 йил июнь ойининг 14-чисида Германиянинг Байерн вилоятидаги Марктбрайт шаҳрида таваллуд топди. У Эмил Крепелин ҳамкорларидан эди ва ақлнинг заифланиши ҳақида олиб борган ўзининг тадқиқотлари ва тўплаган маълумотлари учун бу касалликнинг номини бу олим номига атаб Олзоймер деб ном қуйишди. Олвиз Олзоймер милодий 1915 йил декабр ойининг 19-чисида Польшанинг жануб- ғарбида жойлашган Врацлаве шаҳрида юрак касаллиги сабабли оламдан ўтди.
Бундан 28 йил олдин ҳижрий- шамсий 1368 йил озар ойнинг 28-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон шоири Аббос Яминий Шариф вафот этди. Яминий номи билан танилган Устод Аббос Яминий Шариф шамсий 1298 йилда (1919 йил) Теҳронда таваллуд топди. У ўспиринлик ва ёшлик давридан бошлаб шеър ижод этди ва болалар учун қисса-достонлар ёзарди. Шамсий 1324 йилдан бошлаб унинг айрим шеърлари мактаб дарсликларига киритилди ва шамсий 1335 йилдан бошлаб, янги ташкил этилган “Кайҳони бачаҳо” газетасининг бош муҳаррирлиги унвонида фаолият олиб борди ва 1358 йилгача бу газета билан ҳамкорлик қилди. Устод Яминий 1336 йилда болалар клубини ташкил этди ва 1350 йилда унинг ҳиммати билан Яминий Шариф нақд пул мукофоти ташкил этилди. Бундан кейин ҳар йили болалар адабиёти йўналишида чоп этилган энг яхши асар учун бу мукофот топширарди. Устод Яминий Шариф 1357 йилда ҳам таълим тадқиқотлар анжуманига асос солди. Яминий Шариф болалар адабиёти заминасида турли асарларни ёзиб мерос қолдирган улар жумласидан “Ширин қиссалар”, “Қуғирчоқ достони”, ” Сиёмак”, “Сафидак” ва “Яккатоз юлбарс” каби асарларига ишора этиш мумкин. Аббос Яминий Шариф бундан олдин шамсий 1346 йилда Юнеско халқаро мукофотини олишга мушарраф бўлган эди. Устод Яминий охири шамсий 1368 йил озар ойининг 28-чисида 70 ёшида оламдан ўтди.