Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабрь ойининг 20-чи кунидир.
Бундан 117 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1322 йил рабиус-сони ойининг 1-чисида:
Шиа мусалмонларининг буюк уламоларидарн бири Мулло Али Бин Фатҳуллоҳ Ниҳовандий Нажафда вафот этди. Мулло Али Бин Фатҳуллоҳ Ниҳовандий Нажафий ҳижрий-қамарий ўн тўртинчи асрнинг буюк уломаси ҳамда Шайх Муртазо Ансорий ва Мирзо Абулқосим Калонтарий шогирдларидан эди. “Ташриҳул-усулис-сағир” ва “Муқаддимат-ул-Вожиб” номли асарлар у ёзган китоблар жумласидандир. У вабо касаллигига гирифтор бўлиши сабабли оламдан ўтди ва “Водиюс-Салом” қабристонида дафн этилди.
Бундан 82 йил илгари милодий 1935 йил декабр ойининг 20-чисида:
Фаластин халқи наҳзатининг раҳбарларидан бири Шайх Изаддин Қассом Англия ва сионистларнинг ишғолидан ушбу сарзаминни озод этиш учун шаҳодатга етди. Сурияда бошланғич маълумотларини олганидан кейин Мисрнинг Ал-Азҳар университети ва Шайх Муҳаммад Абда? олдида ўз таҳсилотини давом эттирди. Изаддин Қассом Мисрдан қайтиб келганида Фаластин Англия мустамлакачилиги остида эди ҳамда Англия томонидан Фаластин сарзаминида сионистик давлатни ташкил этишни ҳимоят этиши сабабли Фаластинга европалик мамлакатлардан яҳудийларнинг муҳожират этиш тўлқини ўз авжига чиққан эди. Фаластин халқи Шайх Изаддин Қассом раҳбарлиги остида милодий 1930 йилдан бошлаб Англия мустамлакачилигига қарши қиём қилишди. Аммо бир неча муддатдан сўнг сионистлар инглиз мустамлакачилари билан ҳамкорликда муштарак фитна-найранг келтириб чиқариб Изаддин Қассомни террор қилишди ва ушбу кўрашувчи олимни шаҳодатга етказишди.
Бундан 60 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1336 йил озар ойининг 29-чисида:
Эрон халқининг машҳур мусиқашуноси устод Абулҳасан Сабо вафот этди. У мусиқа ҳунарини болалигидан бошлаб ўз отаси ва бошқа устодлар олдида ўрганди ва ўзининг маълумотини мукаммаллаштирди. Устод Сабонинг ҳунари фақат навозандаликда эмас, балки навозандалик санъатига қўшимча наққошлик, адабиёт ва гул етиштиришга ҳам катта қизиқиш зоҳир этарди. Бир неча муддатдан сўнг устод Сабо мусиқани ўргатиш курсини таъсис этди ва кўп шогирдларни тарбиялади. У Эрон анъанавий мусиқасининг турли жиҳатларини ўрганиш ва тадқиқот олиб бориши билан янги шакллар ва намуналарни вужудга келтирди. Шунингдек миллий анъанавий мусиқанинг радифларини вужудга келтириши устод Сабонинг амалга оширган бошқа муҳим сайъ-ҳаракатларидан ҳисобланади. Буларга қўшимча, устод Абулҳасан Сабо Эрон чолғу-асбобларини таништириш ва уларнинг тарихи ҳақида тадқиқотий китобларни таълиф этдиким, “Се дастури виялон”, “Се дастури сантур” ва “Дастури се тор” бу асарлар жумласидандир.