декабр 23, 2017 15:26 Asia/Tashkent

“Ялдо” ёки “чилла” кечаси ёруқлик, нур ва қўёшга хайра мақдам айтиш кечасидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

“Ялдо, ҳаёт ва нурни улуғлаш маросими” унвонли

Ялдо кечасига бағишланган махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!

Ялдо кечаси меҳмондорчилик ва истиқбол этиш кечасидир. “Ялдо” ёки “чилла” кечаси ёруқлик, нур ва қўёшга хайра мақдам айтиш кечасидир.

Ялдо кечаси эронликларнинг хурсандчилик ва байрам қилиш кечаси бўлиб Эрон маданиятининг энг қадимий анъаналарини эъзозлаш кечаси ҳисобланади. Эронликлар ва Эрон маданиятига тегишли сарзаминида яшаётган барча миллат-эллатлар йилнинг энг узун кечаси ҳисобланмиш қиш фаслининг биринчи кечасини нишонлашади.

Турли расм-русум, намодий ва диний анъаналар билан бу кечани эъзозлаб маросимлар барпо этишади.

Ялдо кечаси табиий ҳодисаларга нисбатан Эрон маданияти дунёқарашининг самарасидир ва Наврўз байрамидан сўнг Эрон халқининг энг муҳим ва қадимий байрамидир. Қиш байрами вужудга келишининг тарихи қадимий собиқага эгадир.

Бу байрамнинг келиб чиқиш тарихи қиш фасли ёки қиш инқилобининг бошланишини улуғлаш анъанаси, ёки “Хуррамрўз”, яъни хурсандчилик кечаси билан туғри келади деб айтиш мумкин.

Қиш фаслининг ушбу байрами деҳқонларнинг чорвадорчилиги, ҳамда қишлоқ аҳолийси ўртасида кенг нишонланадиган байрамлар жумласидандир.

Ялдо кечаси байрами бизгача етиб келишининг сир-асрори ва рамзи бир неча омилларга боғлиқдир. Бу омилларнинг энг муҳимми  Ялдо кечасининг табиат билан боғлиқ бўлиши ҳар йили аниқ ва мунтазам тартиб билан йилнинг айланишида фасллар янгилашининг бошланишидир. Бу табиий байрам Эрон деҳқонларининг маишати, иш ва ҳаётларининг яшаш тарзига боғлиқдир.

Шунингдек ялдо сурёний сўзидан олинган ва   туғилиш ва янгиланиш маъносини англатади.

Қадимий эронликларнинг эътиқодларига кўра қуёш куз фаслининг охирги кечасида, яъни озар ойининг охирги кечасида туғилади.   

Милодий 10 ва 11 асрнинг мунажими ва донишманди Абу Райҳон Бируний бу байрамни “Милоди Акбар”, деб тилга олади ва бундан мақсад қуёшнинг туғилиши деб билган. Беруний ишора этган “Милоди Акбар”-нинг аниқ замонини Масъудий ёзган “Ал-танбеҳ вал –ашроф” китобида мушоҳада этиш мумкин.

Милодий 10-чи асрда яшаб ижод этган донишманд ва тарихшунос  Масъудий бу китобда йилни тўрт фаслга ажратди ва йилнинг учинчи фаслининг охирги кечасини қиш инқилобидан олдинги кеча ёки сурёнлик “Конунул аввал” ойнинг 22 куни  (декабр ойнинг 22 ёки дей ойнинг 1 куни) билан тўғри келади деб билади.

Беруний дей ойнинг биринчи кунини “Хур” унвонида эслатиб ўтадиким айрим манбаларда буни “Хуррамрўз” деб тилга олинади.

Абулқосим Фирдавсий ўзининг манбаларига таяниб “Хуррўз” ва Ялдо кечасининг нишонлашини эрон подшоҳларидан бўлмиш Ҳушанг номига нисбат беради.

Ялдо кечасининг байрамини “Чилла” деб ҳам аташади. Чунки дей ойнинг биринчи кунидан бошлаб баҳман ойининг 10 кунигача бўлган вақтни “Чиллаи бузург”, яъни катта чилла деб билиб уларнинг эътиқодларига кўра бу қирқ кун давомида қиш фаслининг совуқлиги энг авжига чиқади.

Чилла кечасида халқ бу кечани қуёш ботишигача қисса-афсона, ривоятлар айтиш, Ҳофиз шеърларини уқиш, Ҳофиз шеърлари билан фол очиш, ва турли таомларни тановул этиш билан шуғулланишади.

Эрон халқининг қадимий эътиқодига кўра қўёш ботиши билан қаронғулик ва Қора дев мағлуб бўлади ва қўёш ўзининг порлоқ нури билан халқ ҳаётининг фазосидан қаронғунинг наҳс-касофатини бартараф этади.

Ҳозирги Эронда ялдо кечаси хонадонлар ва қавм қариндошларнинг бир-бирлари атрофида тўпланиши ва бу кечани байрам қилиши билан ўтказилади. Ялдо кечаси ёки чилла кечасининг расм-русумларидан бири бу махсус қуритилган мева, данаклар, анор, тарвуз, ширинлик ва турли мевалар саналадиким буларнинг ҳамаси баракат, соғломлик ва хурсандчилик рамзий ҳисобланади. Бу кечада ҳузур топганлар янғоқни танлашлари билан унинг ичи буш ёки тўлиқ  бўлганлиги туфайли ўз келажакларини башорат этишади.

Ушбу Эроннинг урф-одатлар ҳақида маълумот олишингиз билан шундай савол туғилиши мумкинким биз яшаётган 21 асрда Ялдо кечаси ва Наврўз каби байрамлар ҳозирги кундаги одамларнинг ҳаётида қандай рол ва вазифага эга бўлиши мумкин?  

Ҳақиқат шундаким биз яшаётган ҳозирги дунё бизларни шу даражада ўзига жалб этганким кундалик гирифторликлар ва муаммолар бизларни мустаҳкам занжирлар  билан гўёки боғлаб қўйгандек кўринади ва бу занжирларни бўзиб ташлаш жуда қийин масаладир. Бироқ, дунё ақл ва ҳикмат ила ривож-равнақ топади, аммо бу йўл инсониятни бир-бирларидан ажратиб туради ва меҳр-муҳаббат алоқаларини уларда зайифлантиради. Ҳатто  ижтимоий тармоқларда одамларни бир бирига яқинлаштириш иддаолари вақт ўтиши  билан бу ижтимоий тармоқлар инсоннинг ёлғизлигини кучайтиради. Охирги тадқиқотларга кўра ҳафтада 58 маротаба барча ижтимоий тармоқларни кўриб чиқадиган одамлар ушбу тармоқларга ҳафтада тўққиз мартадан кам вақт ўтказган одамларга қараганда уч марта кўпроқ ёлғизликни ҳис қилишади.    

Бу ҳолатларда юқорида зикр этиб ўтилган Ялдо кечаси, Наврўз байрамива Эроннинг барча расм-русум ва анъаналарнинг рол ва вазифаси бугунги кунда жуда каттадир.