декабр 25, 2017 10:58 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 4-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ус-соний ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 2018 йил муқаддам декабрь ойнинг 25-чисида:

Иллоҳий Пайғамбар Ҳазрат Исо Бин Марям алайҳиссалом Фаластин сарзаминида жойлашган Байту Лаҳмда дунёга келди. Ҳазрат Исо алайҳиссалом  Худо фармони билан мўжизали тарзда Ҳазрат Марям саломуллоҳи алайҳо каби муқаддас ва бокира аёлдан таваллуд топди. Ва бешикда бўлган вақтида сўзлашни бошлади ва ўзининг пайғамбарлигини башорат этди. Бу мўжиза ҳақида Қуръони карим ҳам эслатиб ўтади. Қуръони каримнинг Оли Имрон муборак сурасининг 45 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Эсланг (эй Муҳаммад), фаришталар: "Ё Марьям, албатта Оллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми Ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Оллоҳнинг) яқинларидан бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур. Ва солиҳ бандалардан бўлур", деганларида Марям : "парвардигорим, менга одамзод тегмаган бўлса, қаёқдан менда фарзанд бўлсин!-деди. Оллоҳ айтди: "Шундай, Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини (Ўзи хоҳлаган суратда яратади. Қачон бирон ишни ирода қилса, унга: "Бўл!"-дейди. Бас, у иш бўлади". Ҳазрат Ийсо алайҳиссалом ўз ҳаётининг давомида маҳрум ва бечора мазлум халққа эътибор қаратиб келарди ва уларга ёрдам берарди. Ул ҳазрат  ўзининг осмоний китоби,яъни Инжилдан келиб чиққан меҳр-муҳаббатга тўла сўзлари билан  барчани буюк ва меҳрубон яратувчи томон ҳидоят этарди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтардиким, халқ ўртасида, айниқса Бани Исроил қавмидан мабъус этилган Ийсо Масиҳ алайҳиссалом келиб чиққан халқнинг ўртасида дунёнинг ҳою-ҳавас ва дунё мол-мулкига мойиллик қилиш жиддий ривожланган эди. Ва ул ҳазрат   ҳою-ҳавасга берилишдан уларни нажот беришга сайъ-ҳаракат қиларди. Ҳазрат ўз сўзларида шундай марҳамат қилади: "Такаббур билан эмас, балки тавозуъ билан ҳукумат галлаб яшнайди. Чунончи тоғда эмас, балки теккис ва соф ерда экин экасиз. "

Ҳазрат Исо Масиҳ алайҳиссаломнинг валодат топган куни муносибати билан барчани, айниқса ул ҳазратнинг издошлари дунё насронийларини табриклаймиз.

Бундан 374 йил бурун, яъни 1643 йил декабр ойининг 25-куни дунёнинг улуғ олимларидан бири, инглиз математиги Исак Нютон дунёга келди. Ёшлигидан отасини қӯлдан берган Нютоннинг болалиги жуда оғир кечди. У кейинчалик Кембриж университетининг математика, физика ва фалсафа факултетида таҳсил олди. У 24 ёшида физиканинг асосий қонуни – бутун олам тортишиш қонунини  кашф қилди.

Нютонни  дунёда ҳисоб ва анализга асос солгани учун олий математика асосчиларидан бири деб билишади. У бир қанча илмий рисолалар муаллифи ҳамдир. "Риёзиёт муаммолари", "Жисмлар ҳаракати ҳақида табиий фалсафа" каби асарлар шулар жумласидандир.

Исак Нютон милодий 1727 йилнинг 20 март куни 85 ёшида вафот этди. Олимнинг жасади  Вест Министр калисосида дафн этилди.

Милодий 1991 йилнинг 25 декабр куни, яъни бундан 26 йил олдин Совет Иттифоқининг сӯнгги раҳбари Михаил Горбачев ӯз лавозимидан истеъфо берди. Раҳбарлик қилиш пайтида у собиқ Шӯролар ҳукуматини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ислоҳ этмоқчи бӯлди. Аммо у  турли сабабларга кӯра, ӯзи бошлаган қайта қуриш сиёсатини амалга оширолмади.

Бу ўртада милодий 1991 йилнинг 19 август куни эса анъанавий коммунистик жамият тарафдорлари томонидан давлат тӯнтаруви амалга оширилди. Давлат тӯнтариши тарафдорлари  Россия федератсияси Президенти Борис Елсин ва халқ оммасининг қаршилигига учраб, мағлуб бӯлдилар. Бу нарса Елсиннинг мавқеини Горбачевдан ҳам юқори даражага кӯтарди.  Натижада Горбачев 1991 йилнинг 25 декабр куни ӯз вазифасидан истеъфо берди ва Совет Иттифоқи номли мамлакат йӯқ дея расман эълон қилди.

Бу воқеадан бир неча йил илгари Эрон Исломий Инқилобининг улуғ раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари 1989 йилнинг 2-январ куни Горбачевга мактуб ёзиб, марксизмнинг инқирози ва Шӯролар ҳукуматининг барҳам топишини олдиндан айтган эдилар.

Ёрлиқ