Тарихнинг ўчмас кунлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! "Таърихнинг ўчмас кунлари " эшиттиришининг бугунги сони билан Мен Вафо Назарий сизнинг хизматингиздаман.
Бугун сешанба
Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил дей ойининг 5-чиси:
Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 7-чиси:
Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 124 йил муқаддам милодий 1893 йил декабр ойининг 26-чисида:
Хитой коммунистик партиясининг асосчиси ва раҳбари Мао Зе Дун таваллуд топди. У милодий 1921 йилда ўзининг фикрдошлари билан бирга Хитойнинг коммунистик партиясини ташкил этди. Мао Зе Дун деҳқонларни ҳимоят этиш учун коммунистик ҳаракат ўтказишни таъкидларди ва шу сабабдан қишлоқларда кўп тарафдорларга эга бўлди. Мао Зе Дун милодий 1934 йилда давлат кучлари билан тўқнашиш олдини олиш учун Хитойнинг жанубидан шимолига пиёда бораётган коммунистик партиясининг юзлаб минг кучларининг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Бир йил давом этган ушбу кўча намойишлар жараёнида 60 минг нафардан ортиқ одамлар ўз жонларидан айрилишди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин коммунистлар Мао Зе Дун раҳбарлигида Ғарб ҳимоятида бўлган Чиён Кай Чак қомондонлиги билан миллатчиларни мағлубиятга юзмаюз этишди ва милодий 1949 йилда Хитой Халқ Республикасини ташкил этилганини эълон қилишди. Мао Зе Дун ўзининг ҳукумат қилган даврида Хитойда кучли марказий ҳукуматни ташкил этишга муяссар бўлди. Албатта Мао Зе Дуннинг коммунизм ҳақидаги андешалари Ленин ва Маркснинг андешаларидан фарқ қиларди. Шунинг учун “маоизм” номи билан машҳур бўлди. Мао Зе Дун милодий 1976 йилда вафот этди.
Бундан 119 йил олдин ҳижрий-шамсий 1277 йил дей ойининг 5-чисида:
Эрон халқининг ҳозиқ табиби ва ҳокимларидан бири бўлмиш “Сайидул-Утабо” номи билан танилган Оятуллоҳ Сайид Али Ҳусейний Маръаший вафот этди. У шамсий 1276 йилда Эроннинг шимол-ғарбида жойлашган Табрез шаҳрида дунёга келди ва диний бошланғич маълумотларини олганидан кейин Ироқнинг Нажаф шаҳрига борди. Сайид Али Маръаший ушбу шаҳарнинг илмия ҳавзасидаги устодларнинг билимларидан фойдаланиб ижтиҳод мақомига етганидан кейин ўз ватанига қайтиб келди. Аммо тиббиёт илмига катта қизиқиш зоҳир этиши туфайли Эроннинг марказий шаҳарларидан бўлмиш Исфаҳон шаҳрига борди ва 15 йил давомида бу йўналишда шунингдек бошқа исломий илмларда билим касб этди. У бир неча йил Сабзаворда олий мақомли файласуф Мулло Ҳодий Сабзаворийнинг илмидан баҳраманд бўлди. Охири фалсафа, ҳикмат, фиқҳ, ва тиббиётда олий даражаларга етди. Шу тартиб билан Сайидул-Утабо ўз ватани Табрезга қайтиб келганидан кейин динни таблиғот этиш ва халқнинг руҳий ва жисмоний касалликларини даволаш билан шуғулланди. Бу ҳакимнинг ёзган асарларидан “Тарихи Табрез” ва “Шарҳи тибби Наби” китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 38 йил олдин милодий 1979 йил декабр ойининг 26-чисида:
Совет Иттифоқининг қизил армияси Афғонистонни ишғол этиши билан мустақил бир мамлакатга қарши ўзининг энг узун амалиётларини бошлади. Афғонистонни ишғол этиш Россия раҳбарлари янги авдодининг эътироф этишларича, Кремлнинг ташқи сиёсатларидаги катта хато эди. Совет Иттифоқи Бабрак Кармалнинг кўмак сўраши баҳонаси билан Афғонистонга ҳужум қилиши ушбу мамлакат расмийлари томонидан амалга оширилди. Бабрак Кармал бу ҳужумдан бир кун ўтгач давлат тунтарувини амалга ошириб Афғонистонда қудратни ўз қўлига олди. Бу вақтдан бошлаб афғон мужоҳидлари 130 минг аскарга эга бўлган Совет Иттифоқининг қизил армияси билан қарши кўраш олиб бориш учун ҳаракат бошланишди. Совет армияси замонавий қурол-яроқлар билан жиҳозланган бўлсада, аммо уларга катта зарба етказишди. Бошқа томондан Совет Иттифоқи Афғонистонда ўз қудратини мустаҳкамлашини ўз манфаатлари учун катта таҳдид деб билган Америка иқтисодий ва сиёсий сайъ-ҳаракатларни амалга ошириши ҳатто айрим афғон гуруҳларига ҳарбий кўмак бериши билан Афғонистонда Шўролар Иттифоқи билан рақобат қилишни бошлади. Совет Иттифоқининг Афғонистонга 10 йиллик ҳужумининг самараси унлаб қурбонлар ва тан жароҳат олганларни ўзидан боқий қолдирди. Охири Совет Иттифоқининг расмийлари мамлакатда хорижий сиёсатларнинг ўзгариши ва оғир харажотларни сарфланиши сабабли Афғонистонда урушни давом эттиришни тўхтатиб милодий 1989 йил феврал ойида ушбу ўлкадан орқага чекинишга мажбур бўлишди.
Азиз тингловчилар " тарихнинг ўчмас кунлари " дастурига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча, меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.