декабр 31, 2017 13:22 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашди.
  2. Ўзбекистон ва Россия тинч атом бўйича битим имзолади.
  3. Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлаши ҳақидаги битим кучга кирди.
  4. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара вакиллари фаолияти ҳақидаги Битим кучга кирди.
  5. Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасидаги экспорт маҳсулоти кўпайди.
  6. Тошкентдаги метро станциясига Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилди.
  7. Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Ўш шаҳрида 630 ўринли мактаб қурилади.
  8. Ўзбекистонда янги йилда қаторасига 5 кун дам олиш куни бўлади.
  9. Қамчиқ довонида қутқарувчилар 40дан ортиқ машинани қор уюмидан чиқариб олишди.

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲ раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини таъкидлади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик аъзо давлатларни узвий боғлаб туриши, ушбу учрашув алоқаларга янги суръат бағишлашини қайд этди.

2018 йил Россияда бўладиган воқеалар муҳим аҳамиятга эга экани, Президент сайловида Россия халқи муносиб номзодга овоз беражаги таъкидланди.

Хххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон ва Россия жума куни атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро битимни имзолади. Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз.

ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги чегара вакиллари фаолияти тўғрисидаги Битим кучга кирди.

Хабарда айтилишича, Битимга мувофиқ чегара вакиллари участкалари доирасида ўз фаолиятида давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича ўрнатилган қоидаларга риоя этилишини назорат қиладилар ва уни белгиланган тартибни бузган ҳолда кесиб ўтишни олдини олиш бўйича чоралар кўрадилар.

Шунингдек, ваколатли давлат органлари билан биргаликда ноқонуний мигрантларни депортация қилиш (топшириш) ва контрабандага қарши курашиш бўйича зарур чораларни кўрадилар ва давлат чегарасида хўжалик ишларининг амалга оширилиши ҳамда чегара сув ҳавзалари сувидан фойдаланиш, овчилик ва балиқчилик қоидаларига риоя қилиш назоратини таъминлайдилар.

Бундан ташқари, давлат чегаралари орқали ёнғинлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларининг тарқалиши хавфи тўғрисида бир-бирларини ўз вақтида хабардор қиладилар.

Хххххххххххххххххххххххххх

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди.

Ҳужжат 5 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.

Битим Россия Федерасияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича томонлар ҳамкорлигининг тартиби ва шартларини белгилаб беради.

Битим Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги меҳнат миграсияси жараёнларини қонуний оқимга солиш имкониятини яратади, иккала мамлакат фуқароларининг манфаатларига хизмат қилади, меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этади, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни кафолатлайди, шунингдек одам савдосининг ривожланишига сабаб бўладиган ноқонуний миграсиянинг олдини олади.

хххххххххххххххх

Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасидаги экспорт маҳсулоти кўпайди

2017  йилда соҳадаги корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни ишга туширишга йўналтирилган 34 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 356,9 миллион долларга тенг бўлиб, экспорт салоҳияти 151,7 миллион долларни ташкил қилди.

Шунингдек жорий йилда 1,16 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кутилаётгани қайд этилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг 50дан зиёд давлатига етказиб берилмоқда. Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилди. 2017 йил бошида Ўзбекистонда 293 та экспорт қилувчи корхона мавжуд бўлган бўлса, йил якунларига кўра, уларнинг умумий сони 350 тага етди. Айни вақтда, дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритаётган 64 та савдо уйининг саъй-ҳаракатлари соҳанинг экспорт кўрсаткичларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Хххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра 2018 йил 2-3 январь кунлари дам олиш кунлари деб белгиланганди. Шу тариқа, расман 30, 31 декабрь ва 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш кунлари бўлади. Яъни, ўзбекистонликлар янги йилда қаторасига 5 кун дам олишади. 4, 5, 6 январь (шанба) кунлари эса иш куни бўлади.