Ислом ва саломатлик
Она сути таркибида фарзанд соғлом улғайиши, тетик ва баркамол вояга етиши учун зарур бўлган юздан зиёд микроэлемент мавжуд эканлигини бугунги замонавий илм-фан тасдиқлайди. Сунъий озиқлантириладиган гўдаклар эмизиладиган болаларга нисбатан ўлим хавфига ўн тўрт баравар кўпроқ дучор бўлиши аниқланган. Шунингдек, болани кўкрак сути билан озиқлантирадиган оналарда сут бези саратони касаллиги келиб чиқиши хавфи камаяди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Фарзандни тарбиялашда унинг ҳар бир ўсиш ва ривожланиш даври эътиборли эканини англаб етиш зарур. Жумладан, боланинг эмизикли даври келажаги учун жуда аҳмиятлидир. Зеро, Аллоҳ таоло гўдак болаларнинг ризқини ўзига хос озуқа қилиб яратди. Боланинг соғлом ўсишида она сутининг аҳамияти ва фойдалари беқиёсдир. Она сути гўдак учун ризқ қилиб берилган тайёр озуқа ва соғлом бўлишининг гаровидир.
Она сути таркибида фарзанд соғлом улғайиши, тетик ва баркамол вояга етиши учун зарур бўлган юздан зиёд микроэлемент мавжуд эканлигини бугунги замонавий илм-фан тасдиқлайди. Сунъий озиқлантириладиган гўдаклар эмизиладиган болаларга нисбатан ўлим хавфига ўн тўрт баравар кўпроқ дучор бўлиши аниқланган. Шунингдек, болани кўкрак сути билан озиқлантирадиган оналарда сут бези саратони касаллиги келиб чиқиши хавфи камаяди.
Муқаддас динимизда гўдакнинг она сути билан озуқаланишига катта эътибор қаратилган.
Аллоҳ таоло Қуръони карим Бақара муборак сурасининг 233 ояти каримасида шундай марҳамат қилади:
Қуръони карим бақара муборак сурасининг 233 ояти каримасида келганидек:
“...Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар.(Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир.
Оятнинг маъноси хабар, яъни дарак гап маъносида бўлса-да, аслида, буйруқни ифода этади. Аллоҳ таоло бандаларига буюрган ишларнинг ҳар бирида кўплаб ҳикматлар ва бандаларининг дунё ва охиратлари учун манфаатлар бор.
Фақиҳларимиз ўзларининг барча фиқҳ китобларида алоҳида эмизиш бобини келтириб, бунга тааллуқли масалаларни батафсил баён қилиб ўтганлар.
Тиббиёт мутахассислари ҳам она сути боланинг соғ-саломат улғайишида қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкиллайдилар.
Она чақалоғини озуқалантиришида нафақат фарзандининг, балки ўзининг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига кўплаб манфаатлар бор. Илм-фан тараққий этаётган ҳозирги даврда олимлар томонидан турли тадқиқотлар, илмий изланишлар олиб борилиб, бу улкан ҳақиқатнинг янгидан-янги фойдали жиҳатлари аниқланмоқда.
Оналарнинг гўдакларини эмизишидаги ўз саломатликлари ва фарзандлари соғлиги учун фойдалари, ҳикматлари борасида яна мутахассислар томонидан кўплаб илмий изланишлар олиб борилиб, янги кашфиётлар қилинади, албатта.//////// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Оналик бахтига муяссар бўлган диёнатли, ўзлигини йўқотмаган ҳеч бир аёл узрсиз ўз боласини озуқалантиришдан бош тортмайди. Туғилган фарзандини она сути билан боқиш онанинг шарафли ва масъулиятли бурчи эканини унутмайди.
Она сутининг бола учун аҳамиятли томонлари кун сайин кенг ва чуқур аниқланмокда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, она сути билан озиқланадиган чақалоқлар нафас йўллари ва ҳазм килиш тизимларига оид инфексияларга қарши алоҳида ҳимояланган бўлади.
Бу она сутидаги антижисм (ҳимоячи модда)ларнинг инфексияларга қарши бевосита ҳимояни таъминлаши туфайлидир. Она сутининг яна бошка инфексияга қарши хусусиятларидан бири шуки, у захарли бактериялар, вируслар ва паразитларга тўсиқ бўлувчи «нормал флора» деб аталадиган «яхши» бактериялар учун мўътадил мухит яратиб беради. Бундан ташкари, она сутида инфексияли касалликларга қарши иммун тизимини чиниқтирадиган ва унинг яхшироқ ишлашига имкон берадиган омиллар мавжудлиги ҳам аниқланган.
Она сути махсус яратилганлиги боис, у чақалоқлар учун энг осон ҳазм бўладиган овқатдир. Озиқ жиҳатдан жуда бой бўлишига қарамай, у чақалоқнинг нозик ҳазм қилиш тизими томонидан осонликча ҳазм қилинади. Чақалоқ ҳазм қилиш учун унча кўп энергия сарфламаслиги сабабли, у бу энергияни бошқа тана функсиялари фаолиятини тиклаш, аъзоларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ишлатади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.