Тарихнинг ўчмас кунлари
Муҳтарам тингловчилар! Дастуримизнинг ушбу лаҳзаларида барчаларингизга сиҳҳат- саломатлик тилаган ҳолда, "Тарихнинг ўчмас кунлари" эшиттиришнинг навбатдаги сонини ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 чи йил дай ойининг 14 чиси, ҳижрий-қамарий йилнинг рабеъ-уссоний ойининг 16 чиси, милодий ҳиосб билан 2018 чий йил январь ойининг 4 чи кунидир.
Бундан 974 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 465 чи йил рабеъ-уссоний ойининг 16 чисида, ислом оламининг буюк фақиҳ ва уламоларидан бири Зайн-ул-ислом лақаби билан машҳур Абдулкарим бин Ҳавозин Қушайрий вафот этганди.
У ҳижрий -қамарий 376 чи йилда Эрон шимоли -шарқидаги Қўчон минтақасида дунёга келди ва илм олиш учун Нишопурга йўл олди.
У Макка шаҳридан ташқари илм касб этиш учун Бағдодга йўл олди.
Қушайрий фиқҳ, калом, тафсир ва ҳадис илмларидани юқори даражада ўрганиб олганди. У тасаввуф оламининг буюк шахсиятларидан эди ва кўп шогирдларни ҳам тарбиялаганди.
Зайн-ул исломдан кўп асарлар меросга қолган. Унинг машҳур асарлари сифатида " "Рисола Қушайрия", Алуссайр-фит-тафсир" ва " Латоиф Ал-ишорот" китобларига ишора қилиш мумкин.
Бундан 77 йил муқаддам 1941 чи йилнинг 4 январида франциялик файласуф Генри Бергсон дунёдан кўз юмди. У 1859 -чи йилда Парижда дунёга келди. Франциянинг олий ўқув марказини битирганидан кеийн фалсафа илмидан сабоқва дарс беришга бошлади.
Бергсон 1918 чи йилда Франция академияси аъзоси бўлди ва ундан кейин сиёсат оламига кириб ўз фаолиятини давом эттирди. Сиёсий фаолияти замонида ҳам фалсафадан воз кечмади ва 1928 чи йилида асарлар тўплами туфайли Нобел совринига сазовор деб топилди.
Бергсон ҳақиқатни излаб топиш ва унга етказишни имкони борлиги ҳамда унинг асосий йўли ҳам инсоннинг ўз кўнгли ва ички оламидан огоҳ бўлишида эканлигини таъкидлади.
Унга кўра фақат ақл ёлғизлик билан мутлақ ҳақиқатни идрок эта олмайди.
Ушбу буюк файласуфни китоблари сирасидан " Материя ва хотира", "Ахлоқнинг икки чашмаси" ва "Дин ва Ахлоқнинг муккамалашуви" га ишора қилиш мумкин.
Бундан 57 йил олдин, Мароккода Дорузбайзо сиёсий конференцияси ташкил этилди.
1961 чи йилда бу сиёсий конференция, Африка қитъасида сиёсий бир блокни ташкил этиш учун Ал-Жазоир Гана, Гвинеия, Мали, Марокко, Сурия , Яман, ва Миср мамлакатлари иштирокида ўтказилди.
Бу конференцияни ташкил этишдан асли мақсад, Африкада ҳарбий бир қўмондонликни ташкил этиш эди. Шуниндек эълон этилган лойиҳа асосида, НАТОга ўхшаб, муштарак мудофаа ва мувофиқлаштирилган сиёсатларни таъмин этарди.
Ушбу сиёсий ва ҳарбий блок ва ташкилотни ташкил этилишидан кеийн, Африканинг муштарак бозорини ташкил этилиши кутиларди.
Аммо Африка қитъасидаги буюк қудрат ўртасида рақобатлар ва ихтилофлар ушбу келишувни ижро этилишига монелик қилди.