Январ 08, 2018 10:22 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 18-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ус-соний ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 376 йил муқаддам милодий 1642 –чи йил январь ойининг 8-чисида:

Италиянинг физики ва астрономия фанни бўйича олими Галилео Галилей 78 ёшлигида вафот этди. У милодий 1564 Пиза шаҳрида таваллуд топди. Галилей 19 ёшга кирганича адабиётни ўрганиш билан шуғулланди  ва бундан сўнг математика ва физика илмларини ўрганишга машғул бўлди.

У мусулмон халқининг машҳур астрономи Ибн Ҳайсамнинг ихтироъ этган оптик линзасидан фойдаланиб, юлдузларни ўрганиш учун астрономик телескопни ихтироъ этди.

У ушбу асбобнинг кўмаки билан  ой куррасининг сатҳи ҳам турли пастлик ва баландликлардан иборат эканлигини ва ҳар бир галактика эса кичик ва катта юлдузлардан ташкил топганини исботлади. Галилей шунингдек қуёш тизимининг маркази ва  собитлиги қуёш эканлиги ва ушбу тизимдаги бошқа сайёралар, жумладан ер унинг атрофида айланишини исботлдади. Бу мавзў эса Галилейдан бир неча аср олдин эроннинг машҳур мунажжими Абу Райҳон Берунийга тегишли эди ва у ер курраси қуёшнинг атрофида айланишини исботлаган эди.

Қуёш атрофида ер ва бошқа сайёралар айланиши ҳақида Галилейнинг назарияси эълон қилинганидан сўнг Рим калисоси Галилейнинг ушбу назариясини куфр деб эълон қилди ва уни муҳокама этди. Шунинг учун Галилей ночор қолиб таслим бўлди ва агарчи қуёш атрофида ернинг айланишига ишонсада, аммо   ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ушбу назарияни инкор этди.

Бундан 85 йил олдин милодий 1932 йил 8-чи январ куни Англия кўмаки билан Жазиратул-Арабда Абдулазиз ибн Саъуднинг салтанати бошланди. Абдулазиз ибн Саъуд19-чи асрнинг охири ва 20 асрнинг бошларида усмонийлар императорлигига қарши кўраш олиб борган Ҳижоз қабилаларининг раҳбарларидан бири эди.  Милодий 1903 йилда Ҳижознинг Аҳсо ноҳиясидан усмонийлар турклари қувиб чиқарилганидан кейин Сауъдия ҳукуматига асос солинди. Биринчи жаҳон уруши вақтида саъудияликлар Британия давлати билан яхши алоқа ўрнатишди. Биринчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Усмонийлар империяси парчаланиши ортидан Арабистон ҳам мустақил давлат бўлади.  Абдулазиз бин Саъуд ва Ҳусайн бин Али ўрталарида бўлиб ўтган жангда Абдулазиз бин Саъуд ғалаба қозониб, Арабистонда ўзининг ҳукумронлигини ўрнатади. Охири Англия ушбу минтақани милодий 1926 йилда Жидда шартномасига асосан мустақил давлат деб билди ва Абдулазиз ибн Саъуд ўзини Ҳижознинг султони деб эълон қилди. Кейин милодий 1927 йилда ўз унвонини Ҳижоз ва Нажд султонига айлантирди. Бир неча вақтдан кейин, яъни милодий 1932 йил январ ойининг саккизинчисида Абдулазиз Арабистон султони унвонида подшолик тахтига ўтирди. Шу тартиб билан Арабистон мамлакати ташкил этилди ва унинг номига атаб Саъудия Арабистони деб ном олди. Ол-Саъуд салтанат тахтига етишигача ва йўлдан адашган ваҳобизм оқимининг андешаларини халққа юклатишигача кўп қон тўкди. 

Бундан 11 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1385-чи йил дей ойининг 18-чисида:

Эрон халқининг таърихчиси ва тадқиқотчиси ҳужжатул-ислом Али Давоний вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1308 йилда Эроннинг жанубий шаҳарларидан бири Козирун шаҳрида таваллуд топди. Устод Давоний 14 ёшлигида исломий дарсларни таълим олиш мақсадида Ироқнинг Нажаф шаҳрига сафар қилди ва беш йилдан кейин Эронга қайтиб келди. У Қум шаҳрида таълим олишни давом этди ва Оятуллоҳ Буружердий ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ каби буюк устодларнинг илмларидан баҳра олди ва олий ижтиҳод даражасига етди. Бу таърихчи таърих фанни, айниқса ислом таърихига катта қизиқиш зоҳир этиши туфайли ушбу заминада тадқиқот ва мутолаа этиш билан шуғулланди. Ва ушбу тадқиқотларнинг натижаси эса 110 жилдан иборат китоблар ва турли мақолалар саналади. Али Давоний китобларидан 10 жилддан иборат "Эрон руҳонийларининг наҳзати " ва "Мафохири ислом ", "Бонуи бонувони жаҳон" китобларига ишора этиш мумкин. Бу ўлим тушагида ётганида "Доиратул- Маорифи Алавий" китобини ёзарди.  

Ёрлиқ