Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Эрон ва Арабистон муносабатларининг ёмонлашгани
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Истанбулда исломий мамлакатлар раҳбарларининг 13-йиғилишида чиқарилган резолюция мавзуси ҳамда Саудия Арабистонининг исрор этишлари билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши баёнот чиқарилгани бобида баҳс қилишдан олдин ушбу баёнотдан Арабистоннинг мақсад ва ниятларини аниқлаш лозим.
Яман ҳукумати инқилобий кучлар томонидан ағдарилгани ва Ансоруллоҳ ҳокимиятидан кейин Арабистон Яманнинг ички ишларига ҳарбий дахолат қилиш қарорини қабул қилади. Бироқ саудийлар масъуллари ҳамда минтақадаги сиёсий таҳлилчилар ва ҳарбийлар кутишганидек, ушбу ҳарбий ҳужумлар натижасида кўплаб инсонлар нобуд этилган ва Яман юртининг кўплаб қисмлари харобага айлантирилган бўлсада, Арабистон ғалабага эришолмайди ва Ансоруллоҳ ҳукумати ҳам бартараф этилмайди.
Яман халқи ва давлатининг ушбу ҳарбий ҳужумларга қарама-қаршиликлари давом этаётгани Арабистон ҳукмдорларини ғазаблантирарди. Шу боисдан Риёз масъуллари ушбу ҳужумлар жараёнларида юзага келган шармандаликларини хаспўшлаш учун доимий тарзда Эронга қарши ҳам тарғиботий ва психологик ҳужумларни кучайтирадилар.
Арабистоннинг кейинги шармандалиги Ҳаж маросимида юзага келган фожеалар эди. Милодий 2015 йилдаги Ҳаж маросими арафасида дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжидулҳаромда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар одам ўлган, 238 нафардан ортиқ одам жароҳат олган эди. Бу ҳодиса ҳижрий -қамарий 1436 йилнинг 27 зилҳижжа ойида, милодий ҳисоб билан 2015 йилнинг 11 сентябрида юз берди. Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг ҳам чиқиш жойларини ҳам ёпишади. Ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони ошаверади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.
Мазкур фожеада эронлик зиёратчиларнинг 464 нафари жонларини қўлдан беришган эди ва бошқа мамлакатлардан келган ва қурбон бўлган ҳожилардан кўра эронлик зиёратчиларнинг сони анча кўп эди. Шу сабабдан Эрон ушбу ҳодисани ўрганиш учун ҳақиқатни аниқловчи қўмита ташкил этишни талаб этади. Бироқ Арабистон ушбу таклифга ижобий жавоб бермайди. Ҳатто кейинчлаик Арабистон таматтуъ ҳажини адо этиш учун эронлик зиёратчиларга рухсат бермайди. Бунга илова, ушбу фожеадан кўп вақт ўтмасдан Саудия Арабистони ушбу мамлакатда шиалар раҳбарини ўлимга етказиб, бошқа мусулмонлар, хусусан, шиаларга қарши душманлигини янада ошкорроқ этди. Мино фожеасидан уч ой ўтгач, Арабистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакат шиаларининг раҳбари Шайх Нимр Боқир Аннимр қатл этилганини эълон қилади. Мазкур баёнот асосида “Ал-Арабия” телеканали Шайх Нимр ва яна 46 нафар киши террорчилик айби билан ўлимга ҳукм этилгани ва ушбу ҳукм Арабистоннинг 12 минтақасида ижро этилгани борасида хабар беради. Шайх Нимр ҳижрий-қамарий1379 йилда Арабистон шарқида жойлашган Авомияда таваллуд топган эди. У бир мажтаҳид ва инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи фаоллардан эди. Арабистонда шиаларнинг эътирозлари ортидан милодий 2012 йилда у қўлга олинган эди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Саудия Арабистонининг жиноий ишлар бўйича маҳкамаси Шайх Нимрни миллий хавфсизликка таҳдид қилганлик ва тўқнашувда айблаган ҳамда омма олдида қилич билан бошини кесиб, хочга осиб қўйиш ҳукмини чиқарган эди.
Ушбу ҳукм ўрта асрлардаги ҳукмлар билан тенг эди ва ваҳчиларча ижро этилади. Ҳолбуки ушбу ҳукмга қарши инсон ҳақларини ҳимояловчи кўплаб ташкилотлар қарши чиққишган эди ва Арабистондан суд ҳукмини ижро этмасликни талаб қилишган эди.
Шайх Нимрнинг қатл этилиши кўплаб мамлакатларда норозилик аксиламалларни юзага келтирди. Ҳатто Эронда эътирозчилар Арабистонинг Машҳаддаги консуллиги ва Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилишади. Аммо Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари арабистонлик дипломатларга зарар етказилишининг олдини олишади.Мазкур воқеалардан кейин Арабистон Эрон билан дипломатик алоқаларини тўхтатади
Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.