Январ 14, 2018 11:59 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 974 йил олдин ҳижрий-қамарий 465 йил рабиус-сони ойининг 26 -чисида:

Мусалмон халқининг файласуфи, табиби ва риёзиёт илмининг билимдони Айнуз-Замон Қуттоб Марвазий  ҳозирги Туркманистон республикасида жойлашган қадимий Хуросоннинг шаҳарларидан бири бўлган Марв шаҳрида таваллуд топди. У риёзиёт, фалсафа, адабиёт ва диний илмларни ўрганишда катта маҳоратга эга эди. Аммо кўпинча тиббиёт илмига қизиқиш зоҳир этарди. Марвда одамларни табобат қилиш билан шуғулланган Қуттоб Марвазий кўп китобларни ёзиб мерос қолдирди. Бу китоблардан “Кайҳони шинохт” номли китоб риёзиёт илмида ёзган унинг энг муҳим асарларидан саналади. Қуттоб Марвазий ҳижрий-қамарий 548 йилда вафот этди.      

Бундан 921 йил илгари ҳижрий-қамарий 518 йил рабиус-сони ойининг 26-чисида:

Эронда исмоилийлар ҳукуматига асос солган Ҳасан Саббоҳ вафот этди. У ҳижрий-қамарий 445 йилларда муқаддас Қум шаҳрида дунёга келди ва болалик даврида ўз оиласи билан бирга Теҳроннинг жанубида жойлашган Рей шаҳрига борди. Ҳасан Саббоҳ бу шаҳарда диний илмлар ва шиа мазҳабини ўрганиш билан шуғулланди. Аммо ёшлигида  исмоилий шиа мазҳабига мойиллик зоҳир этди. Бу мазҳабнинг издошлари бошқа шиа мазҳабларга хилоф тарзда Имом Содиқ алайҳисаломдан кейин  ул ҳазратнинг фарзанди ҳазрат Имом Козим алайҳиссаломни имом деб билишмайди ва Имом Содиқ алайҳиссаломнинг бошқа фарзанди, яъни имом Исмоил алайҳиссаломни энг охирги имом деб қабул қилишади. Ҳасан Саббоҳ бу мазҳаб билан ошно бўлганидан кейин бу мазҳаб билан янада яқинроқ ошно бўлиш учун Мисрга борди. Уша замонда исмоилийларнинг раҳбарлари Мисрнинг фотимийлар халифалари эдилар. Ҳасан Саббоҳ ҳижрий-қамарий 473 йилда Эронга қайтиб келди ва турли минтақаларда таблиғот олиб боришни бошлади. У ҳижрий-қамарий 483 йилда Эроннинг шимолида жойлашган Қазвин шаҳрининг яқинидаги Аламут мустаҳкам қасрини ўз тасарруфига киритди ва Эронда ҳукумат қилаётган Салжуқийлар сулоласининг ҳукуматига қарши қиёмни бошлади. Саббоҳнинг раҳбарлиги остида исмоилийларнинг ҳукумати шимол-шарқда жойлашган минтақалар ва қалъалар ҳатто Эроннинг марказини ўз тасарруфига киритиб, салжуқийлар раҳбарларининг аксариятини қатл этишди. Ҳасан Саббоҳ фазилатли шахс эди ва калом, фалсафа ва астрономияда катта маҳоратга эга эди. У ўз издошлари учун китоблар ёзиб мерос қолдирган.

Бундан 76 йил муқаддам милодий 1942 йил январ ойининг 14-чисида:

Касабланка тарихий конфренцияси Марокко мамлакатида жойлашган шу ном остидаги портда ўз ишини бошлади. Иккинчи жаҳон уруши даврида ташкил этилган ушбу конфренцияда иттифоқчи икки мамлакатларнинг раҳбари унвонида  Американинг президенти Франклин Рузвельт, Аглия бош вазири Черчил ҳамда эркин Франциядан Шарл Ди Гол ва Совет Иттифоқи мамлакатининг намояндалари иштирок этишди. Улар бу йиғилишда Италиянинг Сицилиясига ҳужум қилиш, Америка томонидан бирлашган фронт мамлакатларини бомбардимон қилиши ва урушнинг бошқа масалаларини кўриб чиқишди. 10 кун давом этган ушбу конфренциянинг охирида иштирок этган мамлакатларнинг намояндалари муштарак декларацияни содир этишди. Бу декларацияга кўра, иттифоқчи мамлакатлар бирлашган давлатларнинг шарт-шароитсиз таслим бўлишларига қадар урушни давом этишни ўз зиммаларига олишди.    

                                       

Бундан 7 йил илгари милодий 2011 йил январ ойининг 14-чисида:

Тунис мамлакатининг диктатори ва бир умрлик президенти Зайнул-Обидин Бин Али халқнинг мустабидликка қарши қиём қилишлари натижасида Тунисдан қочди ва Арабистондаги Ол-Саъуд режимидан бошпанаҳ олди. Зайнул-Обидин бин Алийнинг қочиши билан Ҳабиб Бурқиба ва Зайнул-Обидиннинг Тунисдаги ярим асрлик мустабид ҳукумати ўз якунига етди ва ушбу мамлакатнинг халқи эркинликнинг ширин таъмини татиб куришди. Зайнул-Обидин бин Али ушбу мамлакатнинг хавфсизлик ташкилотининг раиси ва тунислик офицерлар жумласидан эди. Бош вазирлик лавозимида қисқа бир муддат ишлаган пайтида милодий 1987 йили қон тукмасдан 33 йил ҳукмронлик қилган Ҳабиб Бурқибани қудратдан ағдарди. Бин Али 23 йил давомида Тунисда ҳукмронлик қилди. У бу муддат давомида Ғарб мамлакатларига қарам бўлиш ва исломбадбинлик сиёсатини шиддат билан кучайтирди. Тунислик бир ёш йигит ҳукуматнинг зулм ва истибдодига қарши эътироз қилиш  мақсадида ўзини ёқиб юборгани Зайнул-Обидин Бин Алийнинг Ғарбга мойиллик этувчи ва фасодликка гирифтор бўлган ҳукуматига қарши Тунис халқининг қиём қилишлари ва ушбу диктаторни қудрат бошидан ағдаришлари сабабига айланди. Мустабидликка қарши амалга оширилган ушбу қиём Ўрта Шарқда юзага келган ўзгаришларнинг янги муқаддимаси ҳамда Ўрта Шарқ минтақасида “Исломий уйғониш” номли ҳаракатнинг вужудга келиши сабабига айланди.