Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Фименистик ёндошувда, феминизм аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоят этиш андешаси билан вужудга келди. Ва ўз фаолиятлари бошланишидан бўён аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқларидан огоҳ бўлишлари учун барча сайъ-ҳаракатларини амалга оширди. Феминистлар аёлларнинг ҳошияда қарор олишларининг асосий сабабларидан бирини улар уйда қолишлари ва ижтимоий фаолиятларда иштирок этмасликларида деб билишади. Уларнинг эътиқодларига кўра, барча аёллар ижтимоий фаолиятлар ва ривожланиш жараёнларида иштирок этишлари лозим.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Милодий 1995 йили аёллар масаласига оид бӯлиб ӯтган конференцияда “Ярим дунё, ярим қудрат” шиори жаҳоний шиор унвонида қабул этилди. 2000 йилга келиб, давлатлар намояндалари мингйиллик ривожланиши ҳужжатини имзолар эканлар, жинслар тенглигинини иқтисодий ва ижтимоий мушкулотни бартараф этиш учун муҳим деб ҳужжат имзолашди.
Бу ҳужжат асосида миллий парламентларда 30 фоиз ӯринлар аёлларга ихтисос этилишини такидлашди.
Агар инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аёллар эркакларга нисбатан камситилган, жамиятни бошқариш ишларидан четлатилган даврларни ифодаловчи илмий манбаларга дуч келамиз. Минг йиллар давомида аёллар оила доирасида фарзанд кўриш, уларни парваришлаб-тарбиялаш, оила хўжалигини юритиш билан чекланганлиги маълум.
ХХ асрга келиб, аёлларни мана шундай қарашлардан озод қилувчи, оиладаги оналик, рафиқалик масъулиятидан воз кечмаган ҳолда жамиятда эркаклар билан тенг меҳнат қилиш, меҳнатига яраша ҳақ олиш, дам олиш, соғлиқни сақлаш, таълим олиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларга эга бўлишига имконият яратишга астойдил киришилди. Аёлларнинг бундай ҳуқуққа эга бўлишини 1948 йили БМТда ишлаб чиқилган халқаро ҳуқуқ – “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” ҳамда 1979 йили “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция кафолатлади.
Бу ҳужжатлар хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай чеклашларни тугатиб, уларнинг оилавий ҳолатидан қатъий назар, ҳаётнинг барча соҳаларида: сиёсат, иқтисод, ижтимоий ҳаётда эркаклар ва аёллар ўртасида тенгликни тезлик билан ўрнатишга, уларнинг ҳуқуқлари камситилишини сақлаб қолишга имкон берувчи ижтимоий ва маданий моделларини ўзгартириш чораларини кўришни тавсия этади.
Гендер тенглиги – аёллар ва эркаклар, қизлар ва ўғил болалар учун тенг ҳуқуқ, масъулият, имконият, қадрият ва натижалардир.
сиёсий ҳаракатлар ва жамият ишларида аёлларнинг иштирок этишларининг бошланишини милодий 18 асрда ва ренесанс даврида бошланди деб айтиш мумкинким, бу даврда аёллар индивидуал ва тарқоқ шаклда фаолият олиб боришарди. Аммо замон ўтиши билан ушбу ҳаракат гуруҳ бўлиб фаолият олиб бориш шаклини ўзига касб этди ва уларнинг ҳаракатлари консерватив сиёсатга эга бўлиши туфайли моддий жиҳатга эга бўлди. Турли мамлакатларда аёллар ўзларини турли саҳналарда фаолият олиб боришларини ўзига хос йўллар билан намойиш этишдиким, бу ҳам бир жамият бошқа жамиятдан фарқ қилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Фименистик ёндошувда, феминизм аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоят этиш андешаси билан вужудга келди. Ва ўз фаолиятлари бошланишидан бўён аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқларидан огоҳ бўлишлари учун барча сайъ-ҳаракатларини амалга оширди. Феминистлар аёлларнинг ҳошияда қарор олишларининг асосий сабабларидан бирини улар уйда қолишлари ва ижтимоий фаолиятларда иштирок этмасликларида деб билишади. Уларнинг эътиқодларига кўра, барча аёллар ижтимоий фаолиятлар ва ривожланиш жараёнларида иштирок этишлари лозим.
Ривожланишда аёлларнинг роли ҳақида турли ёндошишлар мавжуддир. Ҳар бир жамият устувор ривожланишга муяссар бўлиши учун инсоний барча куч ва ресурсларга эҳтиёж сезади.
Мазҳабий ёндошувда аёллар инсоний ривожланишнинг энг асосий омили унвонида таъкидланади. Ва бу мавзў эса маданий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш билан қадр-қийматга эга бўлишини ҳам назарга олади. Бу ёндошиш аёлларни муҳим турли рол уйнашларига қўшимча, ўзларининг она ва хотинга қуйилган мажбуриятларини бажаришга даъват этади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.