Ҳаётий муаммолар калиди
Олим ва донишмандлар жамиятда ҳурмат-эҳтиромга сазовор бир қатлам ҳисобланиб, жамиятдаги барча муаммолар айниқса олимлар ва тадқиқотчилар ёрдами билан ечилади. Мусулмон уммати учун олимларни эъзозлаш лозим. Олимларнинг ӯрни ва уларни қадрлаш ҳақида Қуръогни каримда кӯп ӣакидланган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Олим ва донишмандлар жамиятда ҳурмат-эҳтиромга сазовор бир қатлам ҳисобланиб, жамиятдаги барча муаммолар айниқса олимлар ва тадқиқотчилар ёрдами билан ечилади. Мусулмон уммати учун олимларни эъзозлаш лозим. Олимларнинг ӯрни ва уларни қадрлаш ҳақида Қуръогни каримда кӯп ӣакидланган.
Илм талаб қилиш ибодат, уни ёдлаш тасбеҳ, у ҳақда баҳс қилиш жиҳоддир. Уни билмаган кишига ўргатиш садақа, эгаларига сарфлаш Аллоҳга яқин бўлишдир. У ҳалол билан ҳаромни ажратувчи белги ва жаннат аҳли йўлларини ёритувчи маёқдир. Илм ёлғизликда улфат, ғарибликда ҳамроҳ, холи қолганда суҳбатдош, шодонлик ва хафаликда йўл кўрсатувчи, душманга қарши қурол, дўстлар ўртасида зийнатдир.
Аллоҳ илм сабабли баъзи қавмларни юксакларга кўтариб, уларни яхшиликда йулбошчи ва пешво қилиб қўяди. Илм туфайли уларнинг изларидан юрадилар, амалларига эргашадилар ва фикрларини қабул қиладилар. Малоикалар улар билан дўстлашишни хоҳлайдилар, қанотлари билан уларни сийпалайдилар. Улар учун барча ҳўлу-қуруқ, денгизнинг катта балиқларию майда ҳашоратлари, қуруқликдаги ертиқичлару чорва ҳайвонларнинг барча–барчаси истиғфор айтади. Илм қалбларга ҳаёт бериб, жаҳолатдан қутқаради, кўзларга нур бериб, зулматдан қутқаради. Банда илм туфайли солиҳлар даражасига, дунё ва охиратдаги олий мартабага етиб олади.
Илм борасида фикр юритиш рўзага тенгдир. Уни дарс қилиб ўрганиш қиёми лайл билан баробардир. У билан қариндошлик риштаси боғланади. У туфайли ҳалол ҳаромдан ажралади. Илм амалнинг имоми, амал эса унинг эргашувчисидир. У бахтли кишиларга берилади. Бахтсизлар эса ундан маҳрум этилади.
Агар талаба Аллоҳ учун холис бўлса ажр-савобга эга бўлади ва саъйу харакатига барака берилади. Оқибатда Аллоҳ олимлар ва уларнинг йўлидан юрганлар учун берган шарафга лойиқ бўлади. Аксинча, у ихлосни йўқотса, амалига риё аралашса, илм олишдан мақсади мақтаниш ёки сохта обрў топиш ёҳуд мартаба ва раҳбарликни қўлга киритиш бўлса, бундай илм қиёмат куни ўз соҳибига қарши ҳужжат бўлади ва Аллоҳнинг ҳузурида на ажр ва на насибага эришади. Аллоҳ таоло Қуръони карим Шуро муборак сураси 20 ояти каримасида айтади: «Ким ўз амали билан охират экинини (яъни савобини) истар экан, Биз унга экинларнинг ҳосилини мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандай дунё матоларидан берурмиз ва унинг учун охиратда бирон насиба бўлмас».
Илм талаб қилиш фазилати ва уламолар мартабаси ҳақида исломий таълимотларда кӯп такидланган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Талаба илм талаб қилиш билан юксак шарафга ва олий мартабага эришиш мумкинлигини билса таълим олиш ва таълим бериш йўлидан юришга, шаръий одоб билан ҳулқланишга янада кўпроқ ҳаракат қилади. Оқибатда Аллоҳ субҳанаҳу наздида унинг мартабаси ва фазилати зиёда бўлади, қадр-қиймати ошади, одамлар ҳам ундан манфаат кўрадилар.
Қуйида илм талаб қилишга тарғиб қиладиган ҳужжатларни, уламолар эришадиган мартаба ҳамда Аллоҳ улар учун ҳозирлаб қўйган катта ажр-мукофотлар ва улуғ фазилатлар ҳақида қисқача айтиб ўтамиз.
Шунингдек Қуръони карим Мужодала муборак сураси 11 ояти каримасида келган: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур». Албатта даражаларни кўтариш улуғ фазлу марҳаматга далолат қилади ва дунёда олий мартаба, шон-шуҳрат каби маънавий юксакликни ҳамда жаннатдаги олий мартаба каби ҳиссий юксакликни ўз ичига олади.
Илмнинг фазилатига ва уни доимо зиёда қилишга қуйдаги оят ҳам далил бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу пайғамбари Муҳаммад (с)-ни илмдан бошқа бирон нарсани кўпайтиришга буюрмади. Албатта ояти каримада назарда тутилган илм, бу бандага роббисини танитадиган ҳамда ибодат ва муомаладаги дин буйруқларини ўргатадиган шариъй илмдир.Аллоҳ илмни ва уламоларни шарафлаб, уларга кўп ва умумий яхшиликларни берди.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.