Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 30-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 20-январь.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 30-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 20-январь.
Бундан 1048 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 391-йил, жумодиул аввал ойининг 2-куни эронлик шоир Абу Исҳоқ Касоий Марвазий оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 341-йили ӯша пайтдаги Эроннинг ҳудудида, бугун эса Туркманистонда жойлашган Марв шаҳрида дунёга келди. Шоир Сомонийлар салтанатининг сӯнгги ва Ғазнавийлар ҳукмронлигининг илк даврида яшади.
Абу Исҳоқ Касоий Марвазий исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) аҳли байтлари, хусусан ҳазрат Али бин Абитолиб алайҳиссалом ҳақида кӯпгина шеърлар ёзди.
Бундан 118 йил олдин милодий 1900- йил 20- январда Англиянинг етук танқиқотчиси, файласуфи ва ёзувчиси Жон Роскин 80 ёшида вафот этди. Роскин милодий 1819 йилнинг 8- февралида Лондонда таваллуд топди. У болалик чоғидан бошлаб қадимий асарлар, табиат манзаралари ва калисолар билан ошно бўлди ва отасининг маслаҳати билан мусиқа ва наққошликни ўрганиш, ҳамда шеъриятга доир тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланди. У шунинг билан бирга шеър ижод этарди ва насрли ҳикоялар ҳам ёзарди. Шу тартибда у гўзалликни дарк этиш билан бирга таълим ва тарбиялардан яхши фойдаланди. Роскин 20 ёшида ўзининг биринчи шеърий асарини ёзди ва тўрт йилдан сўнг табиат ва санъатга оид тадқиқотлари асосида "Янги рассомлар" китобини ёзди . Бир неча муддатдан кейин ушбу китобни 5 жилдда нашр эттирди. Роскин, шунингдек, "Охирги нафасгача" номли китобида ўзининг фалсафий назарияларини баён этади. У ушбу китобда бойликни маънавий қадриятлар ва инсониятдан жудо деб билмайди.
Унинг эътиқодига кўра, инсоннинг жисми мошинга ўхшайди ва унинг руҳи эса иқтисодий, сиёсий ва барча заминаларда қудрати етадиган ушбу мошиннинг моторига ўхшайди. Бинобарин иқтисоддан иқтисодий ва руҳий дарк этишга эга бўлиш лозим. Ҳақиқий бойлик унинг эҳтиёжларидан ортиқча бўлиши мумкин эмас ва бир куни у бошқаларнинг мол-мулкига айланади, зеро бойликнинг ўзи ҳашамат ва жаҳолатнинг эквиваленти ҳисобланади.
Бундан 23 йил илгари ҳижрий-шамсий 1373 йилнинг 30- дай ойида Эрон Ислом Жумҳуриятининг биринчи бош вазири Муҳандис Маҳдий Бозаргон вафот этган. Муҳандис Маҳдий Бозаргон ҳижрий-шамсий 1286 йилда Теҳронда таваллуд топган. У Францияда автомобиль инжинерлиги йўналиши бўйича докторлик маълумотини олишга муяссар бўлди. У ҳижрий-шамсий 1320 йилдан бошлаб Теҳрон университетида таълим бериш билан шуғулланди. Муҳандис Бозаргон нефт саноатини миллийлаштириш жараёнидаги сиёсий курашларга ҳамроҳ бўлади ва ҳижрий-шамсий 1332 йилнинг 28- мурдод ойида бўлган давлат тунтарувидан кейин қўлга олиниб, сургун қилинади. Бозаргон қамоқдан озод бўлишидан сўнг бошқа сиёсий шахслар билан бирга эркинлик наҳзати жамиятини ташкил этади. Эркинлик наҳзатининг раҳбарлари шамсий 1334 йилдан кейинги йиллар давомида Шоҳ режимига қарши фаолият олиб боришлари туфайли ушбу режим томонидан қўлга олинадилар ва Бозаргон ҳам қамоққа маҳкум этилади. Маҳдий Бозаргон Исломий Инқилобдан олдин Инқилоб кенгашига аъзо бўлди ва ушбу кенгашнинг таклифи билан вақтинчалик ҳукумат ташкил этиш учун масъул этиб тайинланди. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари қарашлари билан қатор ихтилофларнинг борлиги ва давлатда инқилобга қарши унсурларнинг нуфуз топиши сабабли ушбу ҳукуматнинг умри 9 ойдан ортиқ давом этмади. Бозаргон охири ҳижрий-шамсий 1373 йил дай ойининг охирида юрак касаллигига гирифтор бўлгани боис 87 ёшида вафот этади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.