Эрон афсоналари ва қиссалари
Норанж ва Туранж қизи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дӯстлар, эртакимизни шу жойига келган эдикки кампир ўз уйининг ичкарисидан товушни эшитгани биланоқ шошилиб бориб бирданидан эшикни очиб уйига кирди. Қуёшнинг нурларидек чиройли бир қиз унинг хонасини тартибга келтираётганини кӯрди. Ҳам кампир ва ҳам бу қиз ҳайрон , бўлиб нима қилишни ҳам билмай қолишди. Кампир олдига бориб қизга айтди: Сен кимасан ва нима учун мени уйимдаги ишларни бажарияпсан. Қиз бошидан ӯтган барча саргузашни унга таърифлаб берди. Сӯзлари охирга етгани билан тоқчадаги урчуқ синиб кетди.
Кампир, сен менга ёқиб қолдинг, менинг қизим бӯлишинг зарур, ҳамда сенинг барча ишларингни тӯғрилайман деб айтди. Уша кундан бошлаб кампирга бор дунёнинг борлиги совға этилгандек бӯлди. Қизнинг ёнидан ҳеч қаерга бормасди. Кечалари чироғни ёқиб дастурхон атрофида утириб турли мавзулар ҳақида гапиришардилар. Бошқа томонда подшоҳ ӯғли ва қора канизак ҳақида эшитинг. Норанж ва Туранж қизи ҳақидаги хаёл ва фикр подшоҳ ӯғлининг зеҳнидан чиқмасди. У шу даражада фикрга ботдики аҳволи оғирлашиб қолди. Подшоҳ ва унинг хотини ҳам ӯғилларининг дард -алами нима эканлиги ва нима қилишини билмасдилар. Кейин ҳаким бошини олиб келишга фармон беришди.
Ҳаким боши келиб шаҳзодани текширди ва бориб подшоҳга ўғлининг даволаниши учун бир шишадан ясалган занжирни ва бу занжирни шаҳзоданинг бўйнига осишини айтди. Агар бу занжирни унинг бўйнига оссангиз, албатта шаҳзоданинг саломатлиги яхшилайди. Подшоҳ ун ва чап қўлининг вазирлари ва атрофдагиларни чақириб уларга ҳаким боши айтган сўзларини айтиб берди.
Ўнг қўл вазири айтди: Бирон-бир киши бундай ойнали занжирнинг қандай қилиб ясашини билмайди. Яхшиси жарчилар шаҳар аҳолисига бу хабарни етказсинлар ва подшоҳ ўғлининг бу оғир ҳолатдан чиқаришга ёрдам берсалар. Жарчилар шаҳарга бориб кимки ойнали занжирнинг ясаши қўлидан келса подшоҳ қизининг жонини нажот бериш учун қасрга келса деб хабар беришди. Норанж ва Туранж қизи ва кампир ҳам жарчиларнинг товушини эшиттилар.
Норанж ва Туранж қизи кампирга қараб деди: Мен бундай занжирни ясашини биламан . Бу хабарни бориб уларга айт. Аммо бу ойнали занжирни ясаш учун менга махфий ҳовли ва асл ойна лозим. Кампир қасрга бориб қизининг айтган сўзларини айтиб берди. Тақдир тақозоси билан шаҳзода ўйининг ёнида бир махфий ҳовли бор эди. Подшоҳ хизматгорлари асл ойнани олиб келиб кампирга беришди. Кампир ҳам ойнани олиб Норанж ва Туранж қизини уша ҳовлига олиб борди. Подшоҳ ўғлига унинг даволаши учун ойнали занжир лозимлигини ва айни пайтда бу занжирни махфий ҳовлида ясаётганини ҳам хабар беришди. Подшоҳ ўғли бу сўзларни эшитиши биланоқ ҳамадан яширин том устига чиқди ва бир бурчакда яшириниб кампир нима қилишини кўзатти . У кампир ва қизнинг кириб келишларини кўрди. У кампирни таниди. Қиз ҳам унга таниш деб кўринди. Қиз ойнани олиб унга қараб ўз саргузаштини нақл эта бошлади. Қиз подшоҳ ўғли ва унинг Норанж ва Туранж боғига боргани ҳақидаги саргузаштни таърифлаётганини тушунди. У ҳама нарсани эсидан чиқарди ва бор диққат –эътиборини қизнинг сўзларига қаратди. Қиз дарахт устига чиққани, қора хизматкор унинг бошини кесгани, қони дарёнинг қирғоғига тукилгани ва ундан Норанж ва Туранж дарахти усиб чиққани, ҳамда қора хизматкор фурсатдан фойдаланиб ўзини Норанж ва Туранж қизининг ўрнига таништириши ва ёлғон ривоятларни туқигани ҳақидаги саргузаштигача бўлган жойига етиб келди.
Подшоҳ ўғли дарахтни илдизидан ковлаб қасрга олиб келди ва қора хизматкор ундан хавари бор эди. Қора хизматкор дарахтнинг ёғочидан бир тахтни ясашга буйруқ берди. Бу дарахт ёғочининг бир қисмидан кампир ўзи учун урчуқ ясади ва у, Норанж ва Туранж қизи ундан чиқди. Подшоҳ ўғли Норанж ва Туранж қизининг нақл этиб берган саргузаштини эшитиб ҳайратланиб қолди ва ўйнинг томидан ерга қандай тушиб қолганини ҳам билмай қолди. У Норанж ва Туранж қизини қасрга олиб борди ва ўз ота-онасини олиб келиш учун бир хизматкорни юборди. Ўз умрларида бундай чиройли қизни кўрмаган подшоҳ ва унинг хотини келиб паридек қизни кўриб қолишди.
Подшоҳ ўғли ота-онасига ўтган саргузаштларни бошидан охиригача айтиб берди. Қасрда Норанж ва Туранж қизининг чиройлилиги ҳақидаги хабар тарқалди ва қасрнинг ҳарамсаройидаги аёллар ҳам хабар топиб қизнинг гўзаллигини кўриб ҳайратга қолишди.
Подшоҳ ўз ўғлининг хурсандчилигини кўриб зудлик билан шаҳарни чароғон айлаш буйруғини содир этди. Ва етти кечаю етти кундуз тўй қилиб еттинчи кунда уларни никоҳ қилишди. Аммо подшоҳ ўғли ҳама нарсадан олдин қора хизматкорни чақирди ва унга сен тез чопар тулпорни ёки ўткир қилични хоҳлайсанми деб сўради.
Хизматкор деди: Ўткир қилич душманим учун. Менга эса тез чопар тўлпор керак. Подшоҳ ўғли тулпорни олиб келишга буйруқ берди. Қора хизматкорнинг сочини отнинг думига боғлаб уни чўл-биёбонга қуйиб юборишди ва оқсочли кампирни қасрга олиб келишди. У қасрдаги аёлларнинг пешвоси ва ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлди.
Шаҳзода ва Норанж ва Туранж қизи эса хурсандчилик билан ҳаёт кечириб мурод мақсадларига етибди.