Январ 21, 2018 11:30 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 21-чи кунидир.

Бундан 225 йил олдин милодий 1793 йил январ ойининг 21 -чисида:   

 

 Франсия инқилоби ғалабасидан 4 йил ўтгач бу ўлканинг подшоси Людовик-16 Гютен томонидан ўлим жазосига маҳкум этилди. У милодий 1774 йилда салтанатнинг қудрат бошига келди ва ўз рафиқаси Мари Антонет тасири остига қарор олган эди. Ижтимоий ва иқтисодий вазъиятнинг оғирлаб қолиши сабабли Франция халқи милодий 1789 йилда Людовин-16-чига қарши қиём қилишди. Уч йилдан кейин салатанат ҳукумати расмий равишда бекор қилинди. Людовик-16 яширин тарзда хорижий мамлакатлардан кўмак сўрагани боис  хиёнат қилиш айблови билан муҳокама этилди ва қатлга маҳкум этилди. Шунингдек Людовик XVI оила аъзолари, жумладан рафиқаси ҳам қатл этилди.     

 

Бундан 94 йил олдин шу куни, милодий 1924 йил 21 январда коммунистик инқилобнинг раҳбари Владимир Ильич Ленин оламдан ўтди. У милодий 1870 йилда таваллуд топди. Ленин  Россия салтанат режимига қарши кўрашни университетда таҳсил олаётган пайтида бошлади ва милодий 1900(бир мин тўққизюзинчи) йилда Россиянинг хорижига борди ва бир неча маротаба қамоққа олинди ва сургўн қиинди. У сургўн ва қамоқда бўлган йилларида турли китоблар ёзди. Ленин Россиядан ташқарида бўлган пайтида кўраш олиб бориш ва китоб ёзишни давом эттирди. Милодий 1917 йил апрель ойида коммунистик инқилобга яқиндан раҳбарлик қилиш мақсадида Россияга қайтди. Инқилоб ғалабасидан сўнг Шўролар Иттифоқининг раҳбари бўлди. У олти йил олдин террор қилиш ҳодисасидан олган тан жароҳати ва касаллиги сабабли милодий 1924 йилда оламдан ўтди. Лениннинг фикр-ақидалари марксизм ғоясига каттат таъсир ўтказди. Шунинг учун у тарғиб этган мафкура "Марксизм-Ленинизм"деб аталади. “Империлизм-сармоядорликнинг энг юқори палласи","Нима қилмоқ керак?","Давлат ва инқилоб", "Россияда сармоядорликнинг ривожланиши" китоблари Ленин қаламига мансуб.

 

Бундан 43 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1353 йил баҳман ойининг 1-чисида:

Эронда болаларнинг янги медицинасига асос солган ва болалар тиббий марказ шифохонасининг асосчиларидан бири доктор Муҳаммад Қариб вафот этди. Доктор Муҳаммад Қариб 1288 йили Теҳроннинг мазҳабий оиласида таваллуд топди. У шамсий 1306 йилда тиббиёт йӯналишида ӯз таҳсилотини давом эттириш учун Эроннинг дастлабки талабалар гуруҳи қаторида Францияга сафар қилди. У биринчи курснинг охирида Франциянинг Рейне шаҳрида тиббиёт факултетининг анатомия лабараторияси  мукофотини олишга мушарраф бӯлди. У 1314 йилда Париж шифохонасининг интерн конкурсида мушарраф бӯлган  биринчи эронлик эди. Доктор Қариб илмий хизматлари учун Франция давлати томонидан олий легион донори нишонасини олди. У Париж тиббиёт институтида ӯз таҳсилотини битирганидан кейин болалар касалларининг устоди ва болалар бӯлимининг раҳбари унвонида сайланди. Аммо 1317 йилда Эронга қайтиб келди. У 1349 йилда болалар тиббий марказ шифохонаси таъсис этди. Унинг асарларидан "Болаларнинг касаллари " ва "Тиббиёт мушкулотлари ва масалалари" китобларга ишора этиш мумкин. У ҳижрий -шамсий 1353 йилда оламдан ӯтди.