Январ 22, 2018 10:21 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 2-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 22-чи кунидир.

Бундан 884 йил олдин ҳижрий-қамарий 555-чи йил жумодиюл-аввал ойининг  4-чисида:

Мусалмон халқининг машҳур ёзувчиси ва тарихчиси Ибн Асир Жазарий Ироқда таваллуд топди. Ибн Асир Мосел, Шом ва Бағдодда Хатиб Тусий каби машҳур уламолар олдида илм ўрганди. У тарихни ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш учун катта қизиқиш зоҳир этарди. Шу сабабдан Ибн Асирдан мерос қолган асарлар асосан тарих илмига бағишланган. Бу асарлардан энг муҳими “Ал-Комил фит-Тарих” деб номланади. Бу китобда қадим замонлардан ёзилиш пайти, яъни ҳижрий-қамарий 7-чи асрнинг  бошигача рўй берган турли тарихий ҳодиса-воқеаларни ўз ичига олади. Ибн Асир муғулларнинг ишғол этиш замонида ҳаёт кечиргани сабаб унинг китоби муғулларнинг бостириб киришлари даври заминасида тарихий муҳим манба саналади. У ҳижрий-қамарий 630 йилда Ироқнинг Мосел шаҳрида вафот этди.     

Бундан 457 йил олдин милодий 1561 йил январ ойининг 22 -чисида:

Англиянинг математики ва файласуфи Фрэнсис Бэкон таваллуд топди. У аввалида сиёсий масалаларга юз қаратди ва бир неча муддатдан кейин порахўрлик айблови билан қўлга олинди ва қамоққа ташланди. Қамоқда бўлиш даври унинг истеъдоди ва маҳоратининг ошкор бўлиши учун имконият яратди. Бэкон Европада фалсафа ва илм ҳаётини янгилаш ҳамда Англияда эса эмперик илмларнинг кенгайишида катта  рол уйнади. Бэкон ёзган асарлардан “Буюк илмларнинг қайта тикланиши” ва “Билимнинг ривожланиши” каби китобларга ишора этиш мумкин. Шунингдек у “Янги Атлантис ” номли китобда ормонлар шаҳрини илмий усуллар асосида тасвирлади. Бэкон милодий 1626 йилда вафот этди.    

Бундан 68 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1371-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 4-чисида:

Мусалмон халқининг олими Сардор Кобулий номи билан танилган Ҳайдарқулихон Афғоний вафот этди. У араб адабиёти, мантиқ, фалсафа, география, тарих, астрономия ва математика каби илмлар билан ошно бўлди. Сардор Кобулий ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларга нисбатан катта меҳр ва муҳаббат зоҳир этарди. У Ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари алайҳимсаломлар аҳлидан бўлган ҳазрат Али алайҳиссаломнинг фазилатлари ҳақида китоб ёзди. Сардор Кобулий ёзган асарлардан “Шарҳи дуои Нудба” ва “Мунозирот” китобларига ишора этиш мумкин.

Ёрлиқ