Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Хитой элчиси билан учрашди
- Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 27 миллиард долларга етди.
- Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири А. Комилов АҚШга сафар қилди.
- Абдулазиз Комил БМТнинг тадбирида иштирок этди
- Ўзбекистонда 1-Республика Қуръони Карим тиловати мусобақаси бошланди.
- Қозоғистонда ўзбекистонликлар минган автобус ёниб кетди – 52 киши қурбон бўлди.
- Ақтўбе фожиаси сабаблари маълум бўлди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди.
Кун.уз сайтига кўра, меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Бобожонов кутиб олди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берган.
Ташриф ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзенинг ваколат муддатининг тугаши билан боғлиқ бўлган. Дипломат, анъанага кўра, ўз юртига жўнаб кетиш олдидан ИИВга ташриф буюриш, кўп йиллик дўстлик алоқалари ва самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик изҳор этиш истагини билдирган.
Генерал-майор П.Бобожонов меҳмонга юзланар экан, элчи Сунь Лицзе ўзининг профессионаллиги, фаол ҳаётий позицияси билан қадим ва шонли тарихга эга икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг юқори даражага кўтарилишига ҳисса қўшганини эътироф этди. Бизнинг маданиятимиз, анъана ва урф-одатларимиз ўхшаш, халқларимиз эса меҳнатсеварлиги, хайрихоҳлиги ва меҳмондўстлиги билан ажралиб туради, деган вазир.
Хххххххххххххххх
Ўзбекистоннинг статистика қўмитаси ҳисоботига асосан 2017 чи йил давомида бу мамлакат ташқи савдо айланмаси 27 миллирад долларга яқинлашган.
Ўзбекистоннинг статистика қўмитаси маълумотига таяниб, Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистон республикасининг экспорти 14 миллиард доллар ва импорти ҳам 13 миллиард долларни ташкил қилган.
Айииш керакки МДҲ мамлакатлари орасида Россия, Қозоғистон, Украина ва Тожикистон Ўзбекистоннинг энг асосий савдо шерикларидан бўлиб, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 28,7 фойизи ҳам айни ушбу мамлакатларга тўғри келади.
Ўзбекистоннинг 2017 йил январь—июнь ойлари бўйича ташқи савдодаги ҳамкорлари Эрон, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон, Литвия, Латвия, Франция, АҚШ ва Италия ҳисобланади.
Ххххххххххххххххххх
Ҳафтанинг бошида Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири А. Комилов АҚШга сафар қилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.
Ххххххххххххххххххххх
2017 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қозоғистон раислиги доирасида ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг тадбирида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари томонидан нутқ сўзланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов Вашингтонда яна бир йирик амалдор билан учрашгани хабар берилганди.
хххххххххххххх
2017 йил 15 январ куни Қуръони Карим тиловати бўйича 1-Республика қорилар очиқ мусобақаси бошланган кун сифатида тарихга киради.
Режага кўра, Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичи очилиш маросими Жиззах вилоятининг сўлим Зомин туманидаги замонавий усулда қайта барпо этилган “Маърифатли” жоме масжидида бўлиб ўтади.
Шу билан бошқа ҳудудларда ҳам мусобақа бошланишига дуо берилади, деб хабар беради Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Ушбу маросимда истаган киши қатнашиши мумкин. Маълум қилинишича, айни вақтда “Маърифатли” жоме масжидида мусобақанинг очилиш маросимига катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу вақтга қадар мусобақада қатнашишга журъат қилган, яъни ўзининг билимига, қувваи ҳофизасига ишонган 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қори ва қориялар сони салкам тўрт мингга яқин экан. Иштирокчиларнинг тўлиқ ва якуний маълумоти эртага эълон қилиниши кутилмоқда.
Таъкидланишича, мусобақа жараёни тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилади. У ерга бора олмаган ватандошлар мусобақанинг очилиш маросимини www.muslim.uz портали ва Идоранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали онлайн кузатиб боришлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Хасти Имом мажмуасига ташрифида Ўзбекистонда Қуръон тиловати бўйича Республика мусобақасини ташкил этиш ташаббусини билдирган эди.
Хххххххххххххххх
Қозоғистонда ўзбекистонликлар минган автобус ёниб кетди – 52 киши қурбон бўлди
Автобусда умумий ҳисобда 57 киши бўлган, фақат 5 киши ёнғиндан қочишга улгурган.
ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобус ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон нашри Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича вакли Руслан Иманкулов хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, 18 январ соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шымкент” йўлининг 1068 километрида, Калыбай посёлкасидан 10км масофада автобус ёниб кетган.
“Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғиндан қутулиб қолган 5 нафар йўловчига Қозоғистон ФВВсининг тиббий-қутқарув бўлими томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши фожеа жойида қурбон бўлган”, — дейилган Иманкулов хабарида.
Хххххххххххххххххххх
Шошилинч! Ақтўбе фожиаси сабаблари маълум бўлди! Гувоҳлар терговда барчасини очиқ айтди
Ушбу автобусдаги ёнғиндан омон қолганлар кеча, 19 январдан бошлаб тергов органлари томонидан сўроқ қилинмоқда.
Қозоғистон ИИВ ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, ёнғин автобус салонининг бензинда ишлайдиган оловли лампада иситилгани туфайли келиб чиққан. Бу ҳақда Қалампир нашри ёзмоқда.
Автобус ёнган жойдан бензинда ишлайдиган бу оловли лампа ҳам топилган. Тергов жараёнида автобус салонида яна 5 литрлик сиғимга эга бўлган пластмасса идишда бензин сақлангани ҳам аниқланган. Тирик қолганлар буни тасдиқлашган.
Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, автобус ўчиб қолган ва салон совиб кетган. Шунда бензинда ишлайдиган оловли лампадан салон ичини иситишда фойдаланишган. Бу лампадан деярли икки соат давомида узлуксиз фойдаланишган ҳамда бунинг оқибатида автобуснинг ичи газ билан бензиннинг ёнишидан ҳосил бўладиган ҳаво аралашмасига тўлиб қолган. Бензин турган идишдаги ёқилғи бехосдан лампадан чиқаётган оловга тўкилиб кетганидан кейин, аланга авж олиб кетган ва 5 дақиқада автобус ёниб тугаган.
Шунинг учун бу ерда ЙТҲ рўй бергани ёки жиноий аломатлар инкор қилинади. Чунки, воқеа жойида совуқ, ўқотар қуроллар ёки ўқ-дори воситалари аниқланмаган. Лекин, ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлиш аломатлари мавжуд.