Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Мутахассисларнинг эътиқодига кўра, аёлларни сотиш махфий бўлиши сабабли уни аниқ статистик маълумотини белгилаш қийин иш ҳисобланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Бугунги замонда аёллар ҳам эркаклар каби турли сабаблар: сиёсий мушкулотлар, уруш ва қашшоқлик муаммолари сабабли муҳожират қилишга мажбурлар.
Аслида муҳожират деб одамларнинг бир жойдан бошқа жойга кӯчишларига дейилади. Муҳожират сабаблари турлича бӯлиши мумкин. Одамлар асосан қашшоқлик, касаллик, сиёсий сабаблар, табий офалар, уруш ва бекорлик сабаблари билан муҳожират қилишади.
Кӯп ҳолатларда муҳожират қилиш қонуний равишда муаммоларга дуч келиб, баъзида муҳожирлар, махсусан аёллар одам савдоси гирдобига гирифтор бӯлишади.
Аёлларни сотиш қурол-яроқларни ва гиёҳванд моддаларни контрабанда қилишдан сўнг уюштирилган жиноятлар унвонида дунёнинг ноқонуний ва катта манфаат келтирадиган учинчи тижорат жумласидан ҳисобланади. Бундай контрабанда қилиш бир йил давомида савдогарлар учун 12 миллиард доллар фойда келтирадиган ноинсоний тижоратдир. Бу тижорат жараёнида аёллар уй хизматгорлари ёки жинсий қул унвони остида экспорт қилинадиган товар шаклида муомала қилинади. Ва тижоратчилар эса миллиардлар доллар фойдаларнинг эгасига айланишади.
Аёлларни сотиш масаласи қадим замонлардан ҳам мавжуд бўлга. Аёлларнинг савдоси Ғарб дунёсининг бугунги муаммоларидан бири ҳисобланади ва қашшоқлик, оила пойдиворининг заифланиши ва ушбу жамиятда ахлоқ ва маънавиятнинг сусайиши каби қийинчиликлар ва масалалардан илдиз олди.
Мафия бандалари Ғарбда аёллар савдоси билан шуғулланадиган асосий омил ҳисобланади. Улар жамиятда вужудга келган тартибсизлик ва суботсизлик, айниқса қашшоқлик, ишсизлик, урушларнинг салбий таъсири ва вайронага айланадиган оқибатларининг кенгайишидан ўнимли фойдаланиб, аёллар савдосига қул ўриб ва ушбу йўл орқали катта даромадларга эга бўлишади.
Бунга қўшимча уғирилган аёллар жинсий тажовуз, мажбурий уйланиш ва ўзларини мажбуран сотишга тан беришлари учун назарга олинган мамлакатдарга жўнатилади. Баъзилари эса, иш топиш ниқоби остида уй ва қишлоқ хўжалиги хизматчилари ва ресторанларда официантлик қилиш унвонида ўз мамлакатларидан муҳожират этишадики баъзи ҳолатларда молиявий мушкилотлар, кантрабандистларнинг ваъдаларидан алданиб, охири мафия бандалари турига илиниб қолишади ва жинсий истисмор этиш маҳалларида қарор олишади.
Мутахассисларнинг эътиқодига кўра, аёлларни сотиш махфий бўлиши сабабли уни аниқ статистик маълумотини белгилаш қийин иш ҳисобланади.
Аёллар трафикининг қурбонлари охирги нуқтаси Америка, ва Ғарбий Европа мамлакатлари, жумладан Италия, Германия, Франция ва Англия ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/
Инсон савдоси билан шуғулланадиган энг катта гурўҳлар Америка ва сионистик режимда ҳаёт кечиришади. Исроилда бундай аёлларни сотиш учун махсус савдо маҳаллари ташкил этилган ва ёш қизлар қулдаги этикет маникенлари каби сотишади.
Америкага жўнатиладиган аёллар фожиали вазъиятларга тушиб қолишган. Ушбу мамлакатга сотилган қизлар ва аёллар жинсий тажовузлар ва қуполликларга юзмаюз бўлишади. Собиқ Шўролар Иттифоқидан бир йил давомида 100 минг нафар қиз ва аёллар, Шарқий Европадан 75 минг нафар ва Африкадан эса 50 минг нафар аёл ва қизлар Америкага кириб келишларини ушбу мамлакатнинг давлати тасдиқламоқда.
Мимол тариқасида келтириш мумкинки, бундай аёлларнинг бир қисми Лос Анжелос ҳошияларида жой олган кийим кечак магазинларида, Сан-Франсисконинг фасодли уйларида ва Ню-Жерсининг майхоналарида қул сифатидла ёки Фларида штатининг қишлоқ хўжаликлари кампанияларида муаммоларга гирифтор бўлиб қолишган.
Аёлларни савдосининг статистик маълумотларига кўра, Осиёнинг жануб-шарқида ва Лотин Америкасида бир йил давомида 150 мингдан то 255 мингача аёллар сотилиши тахмин қилинади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.