Нур томон йӯл-765
765-қисм« Сабо " муборак сураси 10-13-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Сабо " муборак сураси 10-11-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا ۖ يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ ﴿١٠﴾ أَنِ اعْمَلْ سَابِغَاتٍ وَقَدِّرْ فِي السَّرْدِ ۖ وَاعْمَلُوا صَالِحًا ۖ إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ ﴿١١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик. (Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У киши темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар.) (10) Ва унга: «Совутлар қилгин ва бичимини ўлчовли қил. Солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни яхши кўриб тургувчиман», дедик. (11)
Бу ояти карималарда ҳазрат Довуд ва унинг фарзанди ҳазрат Сулаймоннинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Оятнинг бошланишида буюрилади: Аллоҳ таъоло ҳазрат Довуд алайҳиссаломга ажиб бир истеъдод ато қилганди. Бундай лаёқатга “Намл” муборак сурасида ҳам ишора қилинган эди. Ҳазрат Довуд алайҳиссалом Аллоҳни зикр қилиб, муножот айлаган пайти тоғлар, парранда ва ҳайвонлар ул ҳазратга қӯшилиб замзама қилишарди.
Ривоят қилинишича, ислом пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) нинг муборак қӯлларида кичик тошлар Аллоҳга тасбиҳ айтишади ва бу тасбиҳ садосини саҳобалар ҳам эшитишади.
Ояти кариманинг давомида ҳазрат Довуд алайҳиссаломнинг истеъдодларидан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Биз темирни Довуд учун мулойим қилдик, токим совут ясаб, ӯзи ва ёронларини душмандан муҳофаза қилсин.
Бунгача жангчилар душманнинг найза,ӯқ ва қиличидан омон қолиш учун қалқондан фойдаланишарди. Бу темир парчаси ҳам оғир ва ҳам ӯнғайсиз эди.
Аммо Аллоҳнинг иродаси билан ҳазрат Довуд темирни ип каби ҳалқа-ҳалқа қилиб, ҳалқаларни кийим шаклида тӯқиди. Жангчилар совут деб аталувчи бу либосларни кийиб, душманнинг найза ва қиличи зарбидан омон қолишарди.
Бу ояти карималар орқали ҳазрат Довуд алайҳиссалом ва ул ҳазратнинг умматларига қарата буюрилади: бу воситалардан тӯғри фойдаланинглар, зеро, Аллоҳ таъоло барча ишлардан огоҳдир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг даргоҳига тавба ҳамда муножот аҳли бӯлганлар Парвардигорнинг махсус лутфу иноятига восил бӯлишади.
- Бутун борлиқнинг жамод, наботот ва ҳайвонот каби барча мавжудотлари шуурга эга бӯлиб, Илоҳий фармонга бӯйсунишади.
- Аллоҳ аҳли башар манфаати учун ер ости ва ер усти бойликларидан фойдаланишни таъкидлагандир.
- Ишлаб чиқариш ва саноат инсониятнинг ҳаётини ислоҳ қилишга қаратилган бӯлиши керак.
Энди «Сабо" муборак сураси 12-13-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ ۖ وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ ۖ وَمِنَ الْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِ ۖ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ السَّعِيرِ ﴿١٢﴾ يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاءُ مِن مَّحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَّاسِيَاتٍ ۚ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا ۚ وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ ﴿١٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Сулаймонга шамолни (бердик). У(шамол)нинг эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши бир ойлик йўл эди. Унга мис булоғини оқизиб қўйдик ва жинлардан Роббининг изни ила унинг ҳузурида ишлайдиганлари бор эди. Улардан ким амримиздан чиқса, унга қаттиқ олов азобини тотдирамиз. (12) У(жин)лар унга меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди. Эй Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир. (13)
Бу ояти карималарда Аллоҳнинг ҳазрат Довуднинг фарзанди ҳазрат Сулаймонга уч мавриддаги лутфи ҳақида зикр айлайди:
Биринчиси учар маркаб эди. Бу маркаб ердан кӯтарилган пайти шамол уни ҳазрат Сулаймон истаган манзилга олиб кетарди. Ҳазрат Сулаймон бу маркаби билан бир ойлик йӯлга бир кунда бориб келарди.
Иккинчиси мисни эритиш эди. Турли асбоб-анжомлар ясаш учун мисдан фойдалариладиган бӯлди. Юқорида айтганимиздек, ҳазрат Довуднинг қӯлларида темир мум каби юмшар, ҳазрат Сулаймон замонида эса мисни эритиш одатга айланди.
Учинчиси жинлар гуруҳининг ҳазрат Сулаймонга мутеъ бӯлиши эди. Ул ҳазратнинг буйруғи билан жинлар жуда ҳам оғир юмушларни бажаришар ва бӯйин товлаган чоғи қаттиқ жазога тортилар эдилар.
Аллоҳнинг ҳазрат Сулаймонга кӯргузган бу лутфларидан иккинчиси, яъни мисни эритиш бугунги кунда барчага аён. Биринчи ва учинчисини эса аҳли башар тасаввур ҳам қилолмай, кӯпчилик бу амалларни хурофот деб ӯйлайди. Аммо ғайримоддий ва ғайбий омилларга эътиқод қиладиган иймонли кишилар оламда биз билган моддий омиллардан ташқари ҳали биз билмайдиган моддий ва ғайримоддий омиллар ҳам мавжудлигини тан олишади. Дарвоқеъ, айрим авлиёлар Аллоҳнинг изни билан бу омиллардан фойдаланганлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғамбарлар ва Илоҳий авлиёлар таквиний ишларни бошқариш лаёқатига эгалар.
- Инсон жинни тасхир айлаши мумкин. Аммо Аллоҳ рози бӯлган мавридлардагина бу иш тавсия қилинган.
- Саноат ва қӯл ҳунармандчилиги ашёларини ясаш, турли маъдан ва металлардан фойдаланиш инсониятнинг тараққиёт заминаларини муҳайё айлаш учун Аллоҳнинг айрим пайғамбарларга ӯргатган юмушларидир.
- Мисни эритиш ва қуйиш санъати узоқ тарихга, ҳазрат Сулаймон алайҳиссалом замонига бориб тақалади.