Эрон афсоналари ва қиссалари
Сеҳр жоду ҳақидаги қиссалар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар, ўтган эшшитиришимизнинг мавзўси бўлмиш сеҳр жоду ҳақидаги сўҳбатимизни давом эттирамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Бир неча дастурларимизда биз парилар ҳақидаги қиссаларни таҳлил этдик ва шу каби афсоналарни таништириш давомида биз ушбу эртакларнинг бир-бирига ўхшашликлари ва хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Олдинги дастурларда мазкур афсоналарда замон ва маконни баён этиб бу икки омилнинг ушбу турдаги афсоналарда номаълум мубҳамлиги ва ҳақиқатда афсоналар замон ва маконда дунёда муҳим боғлиқ эмаслигини эслатиб ўтган эдик.
Парилар ҳақидаги афсоналарнинг яна бошқа хусусияти уларнинг икки маконга тегишли бўлишидир ва достоннинг қаҳрамони бу икки номаълум макон орасида ҳаракат қилади. Биз фақат бу иккита маконнинг ўртасидаги фарқни мушоҳада этамиз. Биринчи макон достон қаҳрамонининг асосий ва доимий туғилган макони ҳисобланади. Аммо бу маконда тинчлик ва бахт-саодат бирон-бир сабаб билан ўртадан йўқ бўлган. Шундай қилиб достоннинг қаҳрамони бахт-саодатга эришиш учун бошқа жойга боради. Икки бу макон ўртасидаги фарқни биз ана шу ерда мушоҳада этамиз.
Афсоналардаги бошқа муштарак хусусиятлар эса, улардаги турмуш қуриш ва турмуш қурмаслик ҳақидаги мавзўси ҳисобланади. Афсоналарнинг аксарият қаҳрамонлари эркак ёки аёл бўлишидан қатъи назар улар ёлғиз бўлишади. Турмуш қурмаслик кўпгина афсоналарнинг умумий хусусиятларидан биридир. Қаҳрамон якка ва ёлғиз яшайди. Турмуш қуриш барча қаҳрамонлар ҳаёти мукаммаллашувининг сабабига айланади ва афсоналарнинг якунида ёлғиз қаҳрамонлар охири турмуш қуришади. Қаҳрамон бор ўз вужуди билан мутлақ камолотга эришиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилади. У ҳодиса-воқеалар ва саргузаштлар жараёнида ўзининг аёллик ва эркаклик руҳини таъминлашга ҳаракат қилади.
Бошқача қилиб айтганда, афсонанинг ҳар бир қаҳрамони у аёлми ёки эркак ўзининг юқотган яримининг излаш пайидадир ва эҳтимол шунинг учун асосий юртдаги қаҳрамон ҳеч қачон бахт-саодатга эриша олмайди, лекин кўплаб синовлар ва кўплаб хавф-хатарлардан ўтиб мушкулотлар, монеалар ва тўсиқларни бартараф этиши билан охир-оқибат ўз мақсад,истаклар ва мукаммаликка эришади ва қаҳрамон ўзининг асосий юртига қайтади.
Агар асосий уша аввалги ўлкани ўзлигини англаш рамзи ва иккинчи ўлкани ўзлигини англамаслик рамзи деб билсак, асарнинг қаҳрамон ўзлигини англамаслик рамзга етиши вақтида яна уша ўзининг биринчи ўлка, яъни ўзлигини англаш рамзига қайтади ва уша ерда йиллар давомида ўз қолган умрини яхши ва хурсандчилик билан ўтказади .
Жумладан тарихдаги инсоний муҳим муаммоларидан бири – ҳақиқий севги ва муҳаббатга эришиш масаласи ҳисобланади. Одатда муҳаббат иккига бўлинади: мажозий муҳаббат ва ҳақиқий муҳаббат. Айтишларича, ҳақиқий муҳаббатга етишнинг асосий йўли мажозий муҳаббатдир.
Афлотун ўзининг бир рисоласида шундай айтади: “Инсон воқеий гўзалликни кўрган пайти у иллоҳий , яъни ҳақиқий гўзалликни эсга солади. Шу лаҳзаларда у худди қанот чиқариб уша самовий гўзаллик томон парвоз қилишга интилади. Уни кўрган одамлар савдоий деб ўйлашади. Аммо менимча, бу ҳолат уша инсон учун ҳайратнинг энг гўзал жилваси ва ҳақиқий бахт –саодатнинг сарчашмасидир.”
Бу нуқтаи назардан меҳр-муҳаббат ва севгидан мақсад, ваҳдат, юксак камолот ва олий мутлақ эзгўликка эришишидир. Афлотун ҳам ишонадиган Юнон қадимги мифологиясида келтиришича, инсон аввалида бир-бирини тулдирувчи, яъни эркак ва аёлдан иборат эди.
Худолардан бири инсонга ёмонликни раво кўриши сабабли уни икки бўлакка ажратади. Ундан кейин комиликка эришиш учун улар бир-бирларини топиш пайида тушди.
Қисса-афсоналарда ҳам ҳар бир қаҳрамон мукаммаликка эришиш учун ўзининг яримини топишга сайъ-ҳаракат қилади. Шу сабабдан ошуқ ва маъшуқ бир-бирларига нисбатан ботиний қарашга эгалар ва ташқи куринишга эътибор қаратишмайди. Мисол учун келтириш мумкинки “Подшоҳнинг қизи ва кал” каби қисса афсоналарда калнинг хунук қиёфа ва аҳмоқона хатти-ҳаракатлари замирида қаҳрамонлик ва жасорат борлигини подшоҳнинг қизи англаб етишини мушоҳада этамиз. Аммо бошқалар қисса-афсоналарнинг охиригача бу мавзўга тушуниб етишмайди.
Афсоналар бадиий ижоднинг дастлабки намунаси сифатида одам қалбида ишонч туйғусини ҳосил қилишга, ҳар бир инсоннинг ўз қобилияти, ҳаракати натижасида бахтини топиши мумкинлигига умид пайдо бўлишига хизмат қилган. Масалан, қадимдан тақдир тушунчаси одамларнинг онгида мавжуд бўлган. Ҳар бир кўнгилсиз мушкулотни одам тақдир, деб қабул қилган. Аммо шундай афсоналар борки, уларда инсон тақдири унинг ўз қўлида экани таъкидланади. Яъни инсон хатти-ҳаракати, нияти, айниқса, кескин қарори билан қисматида ўзгариш ясаши мумкинлиги уқтирилади.