Январ 25, 2018 17:36 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 6-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 26-чи кунидир.

  Бундан 116 йил олдин ҳижрий-қамарий 1323 йили жамодиюл-аввал ойининг саккизинчисида мусулмон мубориз ва фозилларидан бўлмиш Шайх Муҳаммад Абдо Миср мамлакатида дунёни тарк этди. Ў ўзининг таъсилотини Ал-Азҳар университетида бошлади. Сўнг Эроннинг эркин ғоялар тарафдори бўлмиш эронлик руҳоний Сайид Жамолиддин Асадободий дарсларидан баҳраманд бўлди. Сайид Жамолиддин Асадободий сургунидан кейин Абдо таълим беришда унинг вориси бўлди, аммо Англия мустамликачилигининг Мисрда  кенг нуфуз топиши билан Абдо ҳам Сурияга сургун қилинди. Сурияда олти йиллик таълимотини ўқиб бўлгач, Парижга сафар қилди ва Сайид Жамол Асадободийга “Урватул Вусқа” газетасини нашр этишда ёрдам берди.   Мисрга қайтиб келгач қозийлик қилиш билан шуғулланди. Шайх Муҳаммад Абдо ўз устози Сайид Жамолиддин Асадободийга ўхшаб ислом дунёси ва исломий динларни бирлаштиришни орзу қиларди ва унинг эътиқодига кўра, дунёнинг барча мусулмонлари кофирлар ва мустамликачиларга қарши курашишлари лозим.

 

      Бундан 103 йил олдин, яъни ҳижрий –шамсий 1293 йил баҳман ойининг 6-куни Биринчи Жаҳон уруши жараёнида Эроннинг Озарбойжон минтақасида Россия ва Усмонийлар давлати ӯртасида уруш бошланди. Биринчи Жаҳон урушида Эроннинг бетарафлик мавқеидан фойдаланган Туркия ҳижрий-шамсий 1293 йилнинг дай ойида Эроннинг Озарбайжон минтақасига ҳужум қилиб, уни босиб олди. Буни кӯрган Россия ҳам ӯз қӯшинларини Озарбайжонга киритди ва турклар билан руслар ӯртасида уруш авж олди. Жангда ғалабани қӯлга киритган Россия Эроннинг шимолий ва ғарбий минтақаларида талончилик ишларини давом эттирди. Бу даврда Қожор шоҳлари томонидан бошқарилаётган Эрон инглиз давлати аралашуви билан жуда заифлашган ва ташқи тажовузкорларга қаршилик кӯрсатиш қудратига эга эмасди. Шу сабабдан мамлакатнинг шимол-жанубини ўз тасарруфига киритган тажовузкорларга қарши муқовимат қилолмасди.

 

      Бундан 15 йил илгари милодий 2003-чи йил январь ойининг 26-чисида:

Германиялик шарқшунос ва исломшунос Анна Мари Шиммель 81 ёшлигида вафот этди. Германиялик шарқшунос ва исломий тадқиқотлар ва мазҳаблар таърихи бўйича мутахассис Анна Мари Шиммель милодий 1922 йил апрель ойининг 7-чисида Германиянинг Эрфурт  шаҳрида дунёга келди.

У 15 ёшлигидан бошлаб, бошланғич маълумотларини олиши билан бирга шарқ маданияти билан ошнолик пайдо қилишидан кейин ислом дини ҳақида тадқиқот олиб бориш  ва араб, турк, форс ҳамда бошқа шарқ тилларини ўрганиш билан шуғулланди. Бу масала унинг шарқ тилларини ўрганиши учун сабаб бўлди. Ва Анна Мари Шиммель 19 ёшга кирганида Германиянинг Берлин университетидан докторлик унвонини олишга муяссар бўлди. У иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Германиянинг Морбург университетининг исломий тадқиқотлар йўналишида ассистент бўлди. Анна Мари Шиммель кейинчалик биринчи аёл унвонида Анкара университетида мазҳаблар таърихини дарс бериш билан шуғулланди ва йиллар давомида Американинг Горвард университетида ҳам таълим бериш билан машғул бўлди. Профессор Шиммель шунингдек ислом, исломий ирфон, Ҳофиз ва Гётега тегишли масалаларда 100 жилдан иборат китоб ёзди. Бу китоблардан "Шарқ ғазалиёти", "Ибн Хафиф Шерозийнинг сийрати" ва "Жалолиддин Румий" асарларини тилга олиш мумкин. Анна Мари Шиммель ҳамиша фаолият билан тўла ўз умрининг давомида мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган инсонлар ўртасида кўпроқ ўзаро келишувга келишлари учун сайъ-ҳаракат олиб борди. Шу билан бирга шарқ мамлакатлари ва Эронга кўп сафар қилди. У жаҳоннинг турли мукофотларини олишига қўшимча, милодий 1995 йилда Германиянинг китоб сотувчиларининг тинчлик йўналишидаги мукофотини олишга мушарраф бўлди. У шунингдек ўз умрининг охирида Эрон Ислом Жумҳуриятининг Аз-Заҳро университетидан фахрий докторлик даражасини олишга муяссар бўлди.