август 22, 2016 05:26 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 1-си,

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 1-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 22 август .

Бундан 318 йил олдин, милодий  1698 йилнинг 22 августида Россия, Полша ва Дания ўртасида Швеция давлатига қарши учлик иттифоқи тузилади. Мазкур уч мамлакатнинг шоҳлари Швециянинг ёш шоҳи Карл Ўн иккинчини мағлубиятга учратиб, ушбу юртни ишғол этишни мақсад қилишган эди. Шуларни назарда тутган ҳолда бу  учлик гуруҳи икки йилдан кейин, яъни 1700 йилнинг апрел ойида Швецияга ҳужум қилади. Бироқ Швеция шоҳи Карл Ўн иккинчининг қўшуни учлик гуруҳига  кескин қарама-қаршилик кўрсатиб, уни мағлубиятга учратади. У Дания билан тинчлик шартномасини имзолаганидан кейин 1704 йилда  Полшага ҳужум қилади ва ушбу мамлакатни ишғол этади. Аммо Карлнинг Россияга қилган ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топади.

Бундан 156 йил олдин, милодий 1860 йилнинг 22 августида телевидения ихтирочиларидан бири  Паул Готтлиб Нипко Германияда таваллуд топади. У камбағал оилада тарбияланади. Аммо у ўзидан ирода ва ташаббус кўрсатиб, ўқишини университетнинг физика факултетигача давом эттиради. Нипко суратларни ҳаракатга келтирувчи восита ҳақида кўплаб тадқиқот ишларини амалга оширади ва телевидения узатгичини яратишга эришади. Нипко ихтиро этган аппарат 30 метргача бўлган тўлқинларни узата оларди.  Кейинчалик унинг ушбу узатгич аппарати бошқа ихтирочилар томонидан комил этилади. Паул Готтлиб Нипко 1940 йилда вафот этган.

Эрон тақвимида биринчи шаҳривар Абу Али ибн Сино номи билан машҳур Ҳусейн ибн Абдуллоҳнинг эъзозлаш санаси  ва Шифокорлар куни эълон қилинган.

Шайхурраис ва Ҳужжатулҳақ тахаллуслари билан машҳур бўлган  Ибн Сино сафар ойининг ҳижрий-қамарий 370 йилда (милодий 980) Бухоро шаҳрининг Ҳурметандаги Афшана қишлоғида дунёга келган. Отасининг исми Абдулло ва онаси эса Ситора эди. Дунёга келган фарзандлари исмини Ҳусейн қўядилар.

Бухоронинг подшоҳи Нуҳ бинни Мансур касаллиги сабабли Абу Алини олдига чақиради ва ундан даволанишини сўрайди.  Сино подшоҳни даволаганидан сўнг ундан  Сомонийлар  китобхонасидан фойдаланиш рухсатини сўрайди. Нуҳ қабул қилади. Ибн Сино ушбу китобхонадан фойдаланиб, замонасининг барча илмларидан баҳраманд бўлади. У Евклид асарларини таржима қилади. Астрономия соҳаси ва барча  илмий тадқиқотларни амалга оширади. Унинг асарлари бутун Европада қадрланади ва муҳим ҳисобланади.

Абу Али ибн  Сино 58 ёшда ҳижрий-қамарий 428 йили оламдан ўтди.

Ибн Сино асарлари Европада XII асрдан бошлаб лотин тилига таржима қилина бошлади. «Тиб қонунлари» асарининг ўзи лотинчада 30 мартадан ортиқ нашр қилинди. «Китоб уш-шифо»нинг кўп бўлимлари, мантиқ, мусиқа, ернинг тузилиши, геологик жараёнлар, метафизикага оид қисмлари ҳам лотинчада нашр этилди. Сўнгти илмий тадқиқотлар Ибн Синонинг Шарқ адабиётига ҳам таъсир кўрсатганлигини, чуқур фалсафий мазмунни ифодаловчи рубоий ва фалсафий қиссалар жанрининг тараққиётига туртки берганлигини кўрсатади. Жаҳон олимлари Ибн Сино асарлари, унинг фаолияти тўғрисида кўпдан бери илмий-тадқиқот ишларини олиб борадилар. Ҳозирда жаҳондаги деярли барча тилларда Ибн Сино ҳақида асарлар яратилган.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.