Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 10-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 12-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 30-чи кунидир.
Бундан 486 йил олдин, ҳижрий-қамарий 953 йил жумодиюл-аввал ойининг ўн иккинчи кунида Димашқнинг буюк фақиҳи, олими ва тарихчиси Ибн Тулун Димашқий вафот эти. У ҳижрий-қамарий 880 йилда Димашқ шаҳрида дунё келиб ҳаёти давомида узлуксиз таълим бериш, тадқиқот олиб бориш ва китоб ёзиш билан шуғуланди. Ибн Тулун Димашқий умумий илмларни ўрганганидан сўнг ҳадис илмини ўрганишни бошлади. У ўз таржимаи ҳолини ёзиб мерос қолдирган мусулмон олимларидан бири ҳисобланади. Бу буюк олимдан фиқҳ, ҳадис, тафсир, ирфон ва Қуръон заминасида ислом тарихида тенгсиз асарлар боқий қолган. У мазкур илмлардан ташқари тарих, география, адабиёт ҳамда шеърият билан яқиндан ошно эди. “Ал-Сафина ат-Тулуния” китоби бу буюк олимнинг қаламига мансубдир.
Бугунги кундан 70 йил олдин, яъни милодий 1948 йилнинг 30 январида Ҳиндистоннинг миллий ва халқ раҳбари, ушбу мамлакат истиқлолининг асосчиси Маҳатма Ганди мутаассиб ёш бир ҳинд томонидан террор қилинади. Моҳандас Карамчанд Ганди 1869 йилда таваллуд топди ва Англияда ҳуқуқшунослик факултетини битирди. У бир муддат Жанубий Африкада фаолият кўрсатади ва Англия мустамлакасига қарши курашувчан ҳинд ёшлари ҳаракатини бошқаради. Ушбу даврда унга “маҳатма” буюк руҳ эгаси номи берилади. Ганди 1922 йилда “Ўлим ё мустақиллик” шиорини ўртага ташлагани боис олти йилга қамалади. У озод бўлганидан кейин Ҳиндистонда Англия мустамлакачилигига қарши тинч йўл билан курашиш сиёсатига раҳбарлик қилади. Унинг ушбу сайъ-ҳаракатлари ҳиндлар ва мусулмонлар ўртасидаги ихтилофни бартараф этиб, инглисларга улкан зарба беради. Ниҳоят 1947 йилнинг август ойида Ҳиндистон Ганди раҳбарлигида истиқлолга эришади. Маҳатма Ганди “ Ҳақиқатга доир менинг тажрибаларим” ва “ Гандининг таржимаи ҳоли” китобининг муаллифидир.
Бундан 70 йил илгари милодий 1948 йил январ ойининг 30-чисида:
Дунёда матор билан учадиган самалётнинг баринчи кашфиётчиларидан бири Орвил Райт вафот этди. Орвил Райт милодий 1871 йил август ойининг 19-чисида Американинг Агая штатида дунёга келди ва ўз акасида Вилбердан тўрт йил кичикроқ эди. Ўз фарзандларининг ўқиш ва маълумот олишларини таъминлай олмайдиган бир руҳонийнинг фарзандлари эди. Шу сабабдан матор ясаш, мошин ва техника ишлари билан қизиқадиган бу икки ака укалар велосипед ишлаб чиқариш корхонасини таъсис этишди. Парвоз этишга катта қизиқиш зоҳир этадиган бу икки ака укалар охири милодий 1903 йил 17-чи декабр ойида ўзларининг қадимий орзуларини амалда татбиқ этди ва 59 сония осмонда учадиган дунгёнинг биринчи маторли самолётини кашф этди. Шунга қарамай ўз ихтироларини мукаммаллаштириш учун сайъ-ҳаракат қилиб, осмонда 56 дақиқа учадиган самалётни ишлаб чиқаришди. Агарчи Вилям Райт милодий 1912 йилда вафот этган бўлсада, аммо Орвил эса кейинчалик ўз ихтиросини мукаммаллаштириш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди ва дунё аҳлини самолёт дунёси билан таништирди. Орвил Райт кўп сайъ-ҳаракатдан кейин милодий охири 1948 йил 30 январ ойида дунёнинг матор билан учадиган самолётининг биринчи учишини мувафаққиятли синовдан ўтказишдан 45 йил ўтгач 77 ёшида вафот этди.