Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман ойининг 12-си, ҳижрий қамарий 1439 йил жумодиул аввал ойининг 14-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 1- кунидир.
Бундан 204 йил муқаддам 1814 йил феврал ойининг биринчи куни Ройтер номли минтақада Прусия, Австрия ва Шветсия иттифоқининг 160 минглик ва франсуз императори Наполеон бошлиқ Франсиянинг 42 минг нафарлик қуролли кучлари ӯртасида қақшатқич жанг бӯлиб ӯтди. Бу жангда жанговар руҳиянинг йӯқлиги ва кучлар тенгсизлиги натижасида Франсия қӯшини енгилди.
Ройтер жангининг тарихий аҳамияти шундаки,
унда Наполеон Бонапарт батамом мағлуб бӯлди.
хххххххххххххххх
Бундан 127 йил илгари, яъни ҳижрий-қамарий 1312 йил жумодиул аввал ойининг 14-куни ӯша даврнинг машҳур воиз ва муҳаддиси Ҳож Мулло Исмоил Сабзаворий Теҳрон шаҳрида оламдан ӯтди. У Сабзавор шаҳрида туғилиб, ҳикмат ва фалсафа илмини Эроннинг машҳур файласуфи Ҳож Мулло Ҳоди Сабзаворийдан ӯрганди.
Мулло Исмоил Сабзаворий диний билимини ошириш учун Ироқнинг Нажаф илмий ҳавзасига бориб, ижтиҳод илмий мақомини эгаллагач, Теҳронга қайтди. Олимдан жуда кӯп арзирли китоблар мерос қолди. "Мажмаул Нурайн" ва "Наводирул осор" асарлари шулар жумласидандир.
хххххххххххххххххххххх
Бундан 39 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 12-куни Исломий инқилобнинг буюк раҳбари ва Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳимаҳуллоҳ 15 йиллик сургундан сӯнг Эронга қайтди. Мамлакат халқи ӯз пешвосини улкан меҳр-муҳаббат билан кутиб олди.
Имом Хумайний ҳазратлари Теҳроннинг Меҳробод аэропортида қисқа миннатдорчилик нутқи сӯзлагач, исломий инқилоб шаҳидларига ӯз эҳтиромини баён қилиш мақсадида Биҳишти Заҳрога борди ва у ерда йиғилган кишиларга қарата деди: " Мен бу миллатнинг қӯллаб-қувватлаши билан давлат тузаман" .
Имом ҳазратларининг Эрон тупроғига қадам қӯйишларидан 10 кун ӯтгач, ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 22-куни Эронда исломий инқилоб тӯлиқ ғалаба қозонди. Шу сабабли баҳман ойининг 12-куни, яъни Имом Хумайний ҳазратларининг Эронга қайтиш кунидан Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонган 22-баҳман кунигача "Фажр ӯнкунлиги" деб аталади. Ҳар йили мана шу ӯн кун давомида Эрон исломий инқилобига бағишланган тадбирлар ӯтказилади.