феврал 04, 2018 11:35 Asia/Tashkent
  • тарихий саналар
    тарихий саналар

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 4-чи кунидир

Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 15-чисида:

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Эронга кириб келишлари ва халқнинг шоҳ режими билан қарши кўраш олиб бориши тез суратда ўз мақсадига яқинлашганида, ушбу режимнинг бош вазири Шопур Бахтиёр қилган ўз сўҳбатларидан бирида халқни тинчлантиришга сайъ-ҳаракат қилди. У ўзини эркинлик ва демократия тарафдори кўрсатиб халқни инқилобни давом эттиришдан қайтаришга сайъ-ҳаракат қиларди ва ушбу сўҳбатида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ вақтинчалик давлат ташкил этишига рухсат бермайди деб эълон қилди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтардиким, турли шаҳарларда халқнинг очлик эълон қилишлари, эътироз қилишларининг кучайиши ва ҳарбий қароргоҳлардан ҳарбийларнинг қочишлари шунингдек парламент намояндалари ва давлат расмийларининг кетмакет истеъфо беришлари туфайли мамлакатни бошқариш ҳукумат қўлидан чиққан эди.

 

  Бундан 989 йил олдин ҳижрий-қамарий 450 йил жумодиюл-аввал ойининг 17-чисида:

Эрон ва ислом динининг буюк файласуфи ва донишманди Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий дунёга келди. У Абу Наср Исмоил наздида фиқҳ илмини ўрганди ва қисқа бир муддат ичида ўз замонидаги илмларнинг билимдони ва пешвосига айланди. Шу тартиб билан у 28 ёшга кирганида мусулмон халқининг буюк фақеҳшуносларидан бирига айланди. Бундан кейин у ўз ватани Эронга қайтиб келди ва тадқиқотчиларга таълим бериш билан шуғулланди.  Имом Муҳаммад Ғаззолий ўз ватанига қайтишдан бир йил олдин ўзининг қиматбаҳо асари, яъни “Эҳьёу улумид-Дин” асарини ёзди. Эроннинг буюк ва мушҳур ушбу донишманд ва файласуфнинг бошқа асарларидан “Кимёи саодат” , “Насиҳатул-Мулук” ҳамда “Мақосидул-Фалосафа” китобларига ишора этиш мумкин.

 

Бундан 83 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1313 йил баҳман ойининг 15-чисида:

Теҳрон университетини бино этиш бошланди. Теҳрон университетини таъсис этиш лойиҳаси ҳижрий-шамсий 1313 йилда қонун лойиҳаси сифатида миллий парламентга тақдим этилди ва тасдиқланишидан кейин ижро этиш босқичига кирди. Теҳрон университети уша замоннинг олий мадрасаси, яъни тиббиёт олий мадрасаси ҳамда илмлар ва ҳуқуқ мадрасасидан ташкил топган эди. Бу  олий ўқув юрти аввалида тиббий илмлар, инсоний илмлар, таълим-тарбия илмлари, сиёсий илмлар, иқтисод ва технология илмлар деб номланган олтита факультетни ўзига қамраб олган эди. Унинг раҳбарлигини таъсис этиш йилидан бошлаб шамсий 1317 йилгача доктор Али Асғар Ҳикматнинг ҳамкорлиги билан доктор Исо Сидиқнинг зиммасида эди. Теҳрон университетининг истиқлоли техник ва бошқариш нуқтаи назаридан доктор Али Акбар Сиёсий  вазирлиги замонида ҳижрий-шамсий 1321 йилда амалда татбиқ этилди. Биринчи маротаба университет истиқлоли қонунига асосан факелтетларнинг раҳбарлари устодлар ўртасидан ва уларнинг овоз беришлари билан танлаб олинди. Шунингдек университет ректори ҳам факультетлар деканларининг ўртасидан университет илмий кенгашининг овоз бериши билан сайланди. Бу университет ҳалигача Эрон университетларининг онаси унвонида тан олинади.     

 

Ёрлиқ