феврал 05, 2018 13:13 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг16-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 5-чи кунидир.

 

 

Бундан 39 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 16-чисида:

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Исломий Инқилобнинг ғалаба қозониши арафасида Исломий Инқилоб вақтинчалик давлатини ташкил этиш фармонини содир этдилар. Ҳзрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ содир этган ушбу фармонда исломий Инқилробнинг режалари ва мақсадларини эълон қилдилар ва вақтинчалик давлатдан бу мақсадларни амалда татбиқ этишни сўрадилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг бу фармонида вақтинчалик давлатнинг вазифалари, мамлакатнинг сийсий тизимини аниқлаш учун ижтимоий сўров ўтказиш, сайлов ўтказиш, асосий қонунни тайёрлаш учун муассислар кенгашини ташкил этиш, биринчи парламент сайловларини ўтказиш зикр этилган эди. Вақтинчалик давлатни ташкил этиш билан бирга шоҳ режимининг бир нечита ҳарбий қароргоҳларида ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ва Исломий Инқилобни тарафдорлик қилиш мақсадида эътирозлар бўлиб ўтди. Шоҳ режими томонидан эътирозли кўча намойишларни ўтказиш учун монеа яратиш ва ҳарбий ҳукуматнинг барқарор эканлигига қарамай Эрон бўйлаб кенг кўламда кўча намойишлар ўтарди ва шоҳрежимини ағдариш учун Эрон мусулмон халқи  кўрашининг кўлами янада кенгайиб борарди.    

 

Бундан 137 илгари милодий 1881 йил феврал ойининг 5 -чисида:

Шотландиялик шарқшунос, файласуф ва тарихчи Томас Карлайл вафот этди. Карлайл исломий мамлакатларга кўп сафар қилгани жараёнида исломий маданият ва тарих билан яқиндан ошно бўлди ва ислом унга катта тасир етказди. Карлайл Қуръони карим ҳақида шундай айтди: “Қуръон борлиқ қалбидан бевосита таралган садодир. Халқ бу садони эшиттишлари лозим. Агар бундай каломни эшитмасалар бошқа каломга ҳам эътибор қаратишлари шойиста иш эмас.” Карлайл ўзидан кўп асарларни ёзиб мерос қолдирган ва улардан “Қаҳрамонлик ва қаҳрамонлик тариқати” “Франция Инқилоби” ва “Ўтган ва ҳозирги кун ” асарларига ишора этиш мумкин.

 

Бундан 76 йил олдин ҳижрий-қамарий 1363 йил жумодиюл-аввал ойининг 18-чисида:

Ёзувчи ва олим аллома Сайид Муҳаммад Мавлоно вафот этди. Табрез уламоларидан бўлмиш Ҳож Сайид Муҳаммад Мавлоно умумий адабиёт ва бошланғич маълумотларини  дастлаб Табрезда олди ва 19 ёшга кирганида тарихий қадамгоҳларга борди. Нажафда Шайхуш-Шариа Исфаҳоний, Фозил Шарбиёний ва бошқа донишмандлар дарсига қатнашди ва ижтиҳод даражасига етди. Ҳижрий-қамарий 1321 йилда у Табрезга қайтиб келиб, асар ижод этиш ва таълим бериш билан шуғулланди. “Мисбоҳул-Васоил фи Шарҳир-Расоил” ва Ҳошияту фусул” номли асарлар у ёзган асарлар жумласидандир.   

 

Бундан 4 йил илгари ҳижрий-шамсий 1392 йил баҳман ойининг 16-чисида:

“Саҳифату Разавия” қимматбаҳо китобининг муаллифи Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Боқир  Муваҳид Абтаҳий вафот этди. Бу раббоний олимнинг машҳур асарларидан Имом Али бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссаломнинг дуоларини ўзига қамраб олган “Ас-Саҳифатур-Разавиятул-Жомиати” китобига ишора этиш мумкин. Бу китоб Имом Ризо алайҳиссалом халқаро фестевалининг доимий котибияти ҳиммати билан нашр этилди. Оятуллоҳ Муваҳид Абтаҳий 87 ёшида Теҳронда вафот этди.