феврал 05, 2018 14:36 Asia/Tashkent

Яқинда эронлик мутахассислар томонидан янги тиббий усулда юракнинг тӯқимасининг 3D принтер ёрдамида қайта тиклаш имкони вужудга келди. Юрак хуружидан сӯнг даволанишдаги муаммолардан биб, бу юракнинг ӯзини қайта тиклай олмаслигидир. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун олимлар 3D принт қилинган юрак ҳужайраларини юрак парчалари шаклида ишлаб чиқдилра. Бу восита билан юрак ҳужайралари қайта ӯсиш имкони вужудга келади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Яқинда эронлик мутахассислар томонидан янги тиббий усулда юракнинг тӯқимасининг 3D принтер ёрдамида қайта тиклаш имкони вужудга келди. Юрак хуружидан сӯнг даволанишдаги муаммолардан биб, бу юракнинг ӯзини қайта тиклай олмаслигидир. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун олимлар  3D принт қилинган юрак ҳужайраларини юрак парчалари шаклида ишлаб чиқдилра. Бу восита билан юрак ҳужайралари қайта ӯсиш имкони вужудга келади.

Юрак хуружи, ёки инфаркт юракка бораётган қон оқимининг йўли тўсилиб қолганида содир бўлади. Бу тўсиқлар асосан юрак артерия томирларига қон етказиб берувчи томирларда холестериннинг қуюқлашиб, тўпланиб қолиши, ёғ ва бошқа таъсирлар натижасида ҳосил бўладиган тиқинлар кўринишида бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, юрак касалликларига чалиниш ёши тобора ёшариб бораётган экан. Бугун юрак, қон-томир касалликлари ёшларда ҳам кузатилмоқда.

Кам ҳаракатлилик, кучли тушкунлик, нотўғри ва носоғлом турмуш тарзи, замонавий маҳсулотлар, генетик омиллар бунинг бош сабаблари ҳисобланади. Қолаверса, оиладаги носоғлом муҳит, муаммо ва можаролар, тамаки чекиш асаб тизимига таъсир қилиб, юрак хасталигини келтириб чиқариши мумкин.

Қуйида юрак фаолиятига таъсир қилувчи омиллар билан сизларни таништирамиз.Диабет. Ошқозоности бези томонидан ишлаб чиқариладиган инсулин гормони танага глюкоза ёки қанд моддасини етказиб беради. Қандли диабет — организмдаги модда алмашинуви бузилиши сабабли юзага келади. У қонда глюкоза моддаси миқдорининг ошиши ёки камайиб кетиши оқибатида содир бўлади. Бу жараённи назорат қилмаслик ҳам юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин.

Бу касалликка чалинмаслик учун сабзавотлар – карам, салат барги, редиска, бодринг помидор ва  кўкатларни, мевалардан узум, олма, анор, апельсин, лимон, олхўри, резавор мевалар истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Юрак хуружи, дея аталадиган дард дунёда ўлимнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Тўртдан уч ўлим ҳодисасида унинг қурбонлари қирқ ёшдан етмиш ёшгача бўлган эркак кишилар бўлади.

Одатий юрак хуружи коронар тромбози (қуюлган қоннинг томирларга тиқилиб қолиши) туфайли содир бўлади. Уни оддийгина қилиб, тромбоз ҳам дейилади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

 Тромбозга олиб келадиган фактор атеросклероз. У юракни қон билан таъминлаб турувчи иккита қон томири – коронар артерияларида бошланади. Бу артериялардан бирига қон тиқилиб қолганида юракнинг бир қисмига қон келиши тўхтаб қолади. Юракнинг бу қисмидаги тўқималар бузилади ва гўё жароҳатланган сингари ўла бошлайди. Коронар артериялардан бирига қон тиқилганида маълум вақт унинг вазифасини бошқа артериянинг кичик шохобчалари бажариб туради.

Маълум вақтдан сўнг, юракнинг қон томирлар таъминотидан ажратилган катта қисми зарур қонни ола бошлайди. Агар иккинчи артерия иккала артерия зиммасига тушадиган фаолиятни бажара олса, одам яшаб қолади. Кўп ҳолларда иккинчи артерия шу вақт мобайнида зиммасига тушадиган ишни уддалай олади.

Аксарият одамларда юрак хуружи, ҳаддан ташқари зўр бериб, жисмоний меҳнат қилиш, асаб бузилиши, совуқ қотиш, ҳаддан ташқари ортиқча овқатланиш — юрак одатдагидан кўра, кўпроқ ишлашга мажбур қилинадиган ҳолларда юз беради. Буларнинг барчаси юрак хуружига сабаб бўлавермайди, аммо, ҳарқалай, боғлиқ бўлади. Аммо оғриқ қўллар, бўйин ёки чап елкада, ҳатто-ки, чап қўл бармоқларида сезилиши ҳам мумкин. Тер босади ва нафас олиш тезлашади. Хуруж қурбони рангпар тусга кириши ва эсанкираган ҳолатда бўлиши, томир уриши жуда заифлашиши мумкин.

Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

              

 

 

Ёрлиқ