феврал 06, 2018 13:14 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 17-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 19-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 6-чи кунидир.

Бундан 39 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 17-кунида Эронда муваққат инқилобий давлат тузилганлиги эълон қилингач, Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг бу қарорини қуллаб-қувватлаш мақсадида миллионлаб нафар инқилобий мусулмон Эрон халқи мамлакат бӯйлаб кӯча намойишларига чиқишди. Бу кунда намойишчилар бир овоздан шоҳ режимига содиқ бӯлган Бахтиёр давлатига барҳам беришни талаб қилишди. Шу куни Эронда Паҳлавий режимини сақлаб қолиш, шоҳ армиясининг қӯмондонларига Американинг қўллаб-қувватлашини етказиш ҳамда исломий инқилобни ағдариб ташлаш мақсадида бир ой бурун Теҳронга келган Америка генерали Ҳойзер ӯзининг мутлақ мағлубиятига ишонч ҳосил қилгач, ватанига қайтиб кетди.

Бундан 30 йил олдин ҳижрий-шамсий 1366 йил баҳман ойининг 17-чисида:

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) буйруғи билан Эрон исломий тузум салоҳиятини белгилаш кенгаши  раҳбарликнинг олий маслаҳатчиси сифатида ташкил этилди. Ушбу ҳукумат кенгашининг асосий вазифаси парламент қарорларини кўриб чиқиш ва исломий конституцион кенгаш ёки исломий парламент ўртасида вужудга келадиган фарқият ва ихтилофларни бартараф этишдан иборатдир.  Конституцион кенгашнинг вазифаси эса парламентнинг барча қарорларини кўриб чиқиш ва асосий қонун ёки ислом шариатига зид бўлган қарорларни ислоҳ этиш учун парламентга қайтаришдан иборатдир. Аммо агар парламент қонун лойиҳаси тўғрилиги ҳақидаги ўз ҳукмини талаб қилса, унда исломий тузум салоҳиятини белгилаш кенгаши уни кўриб чиқади ва якуний шарҳ-изоҳни тайёрлайди.  Ҳижрий-шамсий 1368 йилда Эрон Ислом Жумҳурияти конститутсиясини қайта кўриб чиқиш жараёнида ушбу кенгаш катта масъулиятни ўз зиммасига олди ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг умумий сиёсатини белгилашда раҳбарга маслаҳат бериш шунингдек раҳбар тавсия берадиган баъзи муаммолар ечимини  ҳал қилиш исломий тузум салоҳиятини белгилаш кенгаши зиммасига юклатилди. Ушбу кенгашнинг аъзолари Эрон Ислом Жумҳурияти Муаззам раҳбари томонидан ҳар беш йилда сайланади.

Бундан 643 йил олдин, ҳижрий-қамарий 796 йил жумодиюл-аввал ойининг ўн тўққизинчи кунида олим ва астроном Улуғбек таваллуд топди. У аждоди Амир Темур Курагоний қасрида улғайди ва Мовароуннаҳрга ҳоким этиб тайинланди. У илмга жуда қизиқарди ва Амир Темурнинг мамлакат ҳудудларини кенгайтиришга бўлган иштиёқи Улуғбекда кўринмас эди. У ҳижрий-қамарий 824 йилда Самарқанд шаҳрида мадраса қурди, бу мадрасада асосан астрономия соҳасига ойид илмлар таълим бериларди. Шуниндек у Самарқанд шаҳрида обсерватория қурган эди. Улуғбек ўз фаъолиятларининг натижаларини “Зижи Улуғбек” ва “Зижи Курагоний” китобларида  форс  тилида ёзиб мерос қолдирган. Улуғбек ҳижрий-қамарий 853 йилда вафот этди.

Ёрлиқ