феврал 11, 2018 12:35 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб ғалаба қозониши

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таъолога чексиз ҳамду санолар айтиб, азиз ва севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг пок руҳларига салому салавот йўллаб,

 “Халқчилик Эрон Ислом Жумҳурияти сиёсий тизимининг таянч нуқтасидир” унвонли махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

     Радио тўлқинларида бизга ҳамроҳлик қилинг.

     Инқилобнинг қўлга киритган муҳим ютуқларидан бири бу “диний халқчилик” тизимини барқарор этиш ва халқ ўз тақдирини ўзи белгилашини йўлга қуйиши эди.  Эрон халқи ҳижрий-шамсий 1358 йил фарвардин ойининг 12-чи кунида Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг иродаси билан мамлакатда демократиянинг инфратизими унвонида сайловнинг аслини ташкил этиш томон биринчи қадамларини ташлади ва мамлакат бўйлаб референдумда бирдамлик билан иштирок этиб, Исломий Жумҳурият тизимини ташкил этиш учун овоз берди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сайловларнинг аҳамияти ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Исломий Жумҳурият намунасида” нафақат халқчилик  ва дин биридан ажралмайдиган унсур ҳисобланишади, балки халқчилик диндан келиб чиққан. Айримлар бизнинг бузургвор имомимиз сайловларни Ғарб маданиятидан олдилар  ва уни исломий шариат ва исломий тафаккур билан қушди  деб  уйламасинлар. Йўқ, агар сайлов, халқчилик ва халқнинг райига таяниш диннинг бир қисми бўлмаганида ва исломий шариатдан фойдаланилмаганида Имом ҳеч қандай сабабга эга эмасди. Ул ҳазрат қатъийлик ва жиддийлик билан масалани баён этардилар. Бу диннинг бир қисмидир. Исломий шариат риоят этилиши лозим. Ва бу тизимда барча ишлар халқнинг райига қараб амалга оширилади. Иш халқнинг қўлидадир. Бу нарса эса бузургвор Имом раҳматуллоҳи алайҳ ҳаракатининг  асосий пойдеворидир.”

   Диний халқчилик назарияси замон талабларига асосланиб сиёсий назария ҳавзасида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари қарашининг муҳим хусусиятларидан биридир.  Эҳтимол бу назарияни дунёда Ғарб секуляр демократияси тизими учун энг муҳим рақиб деб билиш мумкинким, ўзларини демократиянинг асосчиси деб билишади ва ўз душманларини эса сайловлар стандартларига рияот этмасликка айблашади.

Аллома Таботабоий университетининг сиёсий илмлар факультети илмий ҳайатининг аъзоси доктор Муҳаммад Боқир Хуррамшод  Тасним ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида “Асосий қонуннинг 56 –чи моддаси диний халқчиликнинг манифести ҳисобланади”,-деб айтди.

Бу моддада шундай айтилган: “Инсон ва жаҳоннинг мутлақ ҳокимияти Худоникидир. Ва у ҳам инсонни ўзининг ижтимоий тақдирига ҳоким этиб тайинлаган. Ҳеч ким иллоҳий ушбу ҳаққни инсондан ололмайди ёки шахс ёки махсус бир гуруҳнинг манфаатига қарор беролмайди. Ва халқ ҳам Худо берган бу ҳаққни кейин келган усул орқали амалга оширади. ” Биз диний халқчилик ҳақида сўҳбатлашганимизда, табиийки ҳокимият ва ҳукумат ҳақида сўз юритамиз. Ҳақиқатан ҳам шундай бир ҳукумат ҳақида сўҳбат вужудга келадиким, биз уни халқчилик ва диний халқчилик деб атаймиз. Мусиқа

Асосий қонуннинг 56 моддаси диний халқчилик деб номланган нарсаларнинг фалсафаси, тамоюллари ва пойдеворларини қисқа равишда баён этишга сайъ-ҳаракат қилади.

Сиёсий масалалар бўйича етакчи мутахассис Ҳамид ризо Муқаддамфар Исломий Инқилобнинг тўртинчи ўн йилликка киришини жаҳоннинг бошқа инқилобларидан фарқ қилишининг нишонасидир деб билади ва шундай фикр билдиради: “Бошқа мамлакатларнинг инқилоби бир насл ўтишидан кейин инқирозга учрайди. Аммо Исломий Инқилобнинг асосий нишонаси унинг зуҳур топиш ва пайдо бўлиш хусусиятининг барқарор қолишидир.”

Муқаддамфар Эронда сайловлар ўтказилишининг йиллик маълумотларига ишора этиб, шундай қўшимча қилади: “Бу сайловлар халқнинг ҳузур топишини ўз тақдирларини ўзлари аниқлашларини вужудга келтирадиким, сиёсий тизим ҳавзаларида кенг ҳузур топишади ва бундай ҳузур топиш фақат сайловлар арсасида эмас, балки Инқилоб билан байъат қилишт ва кўча намойишларда миллионлаб халқнинг ҳузур топишида мушоҳада этамиз. ”

Эрон Ислом Жумҳурияти исломий Инқилобнинг қўлга киритган мувафаққиятларига таяниб бугунги дунё аҳлига турли паёмларни етказмоқда ва халқчиликни барқарор этиш учун Исломий мамлакатларнинг эҳтиёжлари ҳақида сўз юритади. 

     

Ёрлиқ