Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 23-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 12-чи кунидир.
Бундан 39 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357-чи йил баҳман ойининг 23-чисида:
Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишининг биринчи кунларида Инқилобий вақтинчалик давлат расмий равишда ўз ишини бошлади. Бошқа томондан Шоҳ режимининг инқирозга учрагани ва исломий Инқилобнинг шукўҳли ғалаба қозонишига қарамасдан халқ кучлари ҳалигача қарам бўлган ушбу режимнинг қолдиқларининг охирги муқовиматлари билан тўқнашув олиб борардилар. Шунингдек халқнинг бошқа гуруҳлари шаҳарларнинг муҳим ва асосий марказларини муҳофазат этиш ва қуриқлашни ўз зиммаларига олишган эдилар. Шунингдек ушбу масъулиятни ўз зиммасига олиш учун шаклланган ва муназзам ташкилотнинг борлиги ва Шоҳ режимига боғлиқ бўлган унсурлар билан қарши кўраш олиб бориш керакли иш эди. Шу сабабдан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг фармони билан вазъиятни назорат қилиш ва хавфсизлик ва тартиб интизомнинг барқарорлигини таъминлаш учун ушбу кунда "Исломий Инқилоб комитети" ташкил этилди.
Бундан 1375 йил олдин ҳижрий қамарий 64 йил жамодиюл аввал ойнинг 25-чисида:
Уммавийлар сулоласининг учинчи халифаси Муовия Бин Язид шубҳали тарзда вафот этди. У ўз отаси Язид Бин Муовия ўлимидан сўнг ҳукуматга эришди. Аммо у Пайғамбар (с) аҳли байтининг ҳаққ эканлигини билишини сабабли ҳукуматни идора қилишни давом этишга мойиллик зоҳир этмади. Иккинчи Муовия бобоси Муовиянинг Ҳазрат Али (а) ва отаси Язиднинг Имом Ҳусейн алайҳиссалом билан уруш олиб борганини ўзининг хутбаларидан бирида маҳкум этди ва Пайғамбар (с) хонадонига ҳамду санолар айтди. У шундай айтди: “Биз учун энг ёмон нарса шу нарса ҳисобланадиким, биз биламизки золим Язид ўлди ва ўзининг ёмон ишлари ва бадкирдорликлари билан Аллоҳ таоло наздига қайтди, у Пайғамбар (с)-нинг хушбўй атрини нобуд этди ва уларнинг ҳурмат-эҳтиромларини оёқ ости қилди. Ҳамда Каъбани ёқиб юборди. Шунинг учун мен сизларнинг ҳукуматларингизни бошқаришни ўз зиммамга олмайман ва сизларнинг масъулиятларингизни таҳаммул қилишга қодир эмасман. Энди ўзингиз ва хилофатингиз сиз билан қолсин....” . Язиднинг уғли Муовия сўнг хилофатдан қўл тортди ва бир неча кундан сўнг шубҳалий тарзда вафот этди ва Марвон Бин Ҳакам қудратни қўлга олди.
Бундан 209 йил олдин шу куни, милодий 1809 йил 12 февралда инглиз табиатшуноси Чарлз Дарвин дунёга келди. У йиллар давомида ҳайвонларнинг пайдо бўлиши сирлари ҳақидаги асарларни мутолаа қилди, ҳатто кемада илмий сафар уюштириб, сафардан қайтиш чоғи ўзининг оламга машҳур "Турларнинг келиб чиқиши" асарини ёзди. Дарвинизм мактабининг асосчиси Чарльз Дарвиннинг назариясига кўра, ҳозирги замон мавжудотларининг ҳаммаси бир содда организмдан келиб чиққан бўлиб, турли шароит ва замон таъсирида ҳар хил гиёҳлар ва жонворлар ҳолатига келганлар. Чарлз Дарвиннинг ушбу назарияси бошқа донишмандлар томонидан кескинликларга юзмаюз этилган. Чарлз Дарвин милодий 1882 йилда вафот этди.
Бундан 70 йил олдин милодий 1948 -чи йил февраль ойининг 12-чисида:
Мисрлик машҳур кўрашувчи ва Ихвонул-Муслимин ташкилотини ташкил этган Ҳасан Ал-Бино Англия ва Мисрнинг уша вақтдаги подшоси Малик Форуқнинг фитна-найранглари билан шаҳодатга етди. У университетда таҳсил олиш вақтидан бошлаб мустамликачилик ва унинг ички сабабларига қарши ўз кўрашларини бошлади. Ва милодий 1928 йилда Мисрда "Ихвонул-Муслимин" жамиятини ташкил этиши билан Англия мустамлакачилигининг исломбадбинлик лойиҳалари ва динга зидд бўлган хатти-ҳаракатларига қарши кўраш олиб борди. Бу жамият зудлик билан минтақанинг кўп мамлакатлари, жумладан Сурия, Ливан, Иордания, Фаластин ва Шимолий Африканинг айрим мамлакатларида нуфуз топди ва Ҳасан Ал-Бино ислом дунёсида шуҳрат топди. Милодий 1948 йилда Мисрнинг уша вақтаги давлати ушбу мамлакат бош вазирини террор қилиш айбловини эълон қилиши ва Форуқ ҳукумати томонидан фитна-найрангларни келтириб чиқариши билан Ихвонул-Муслимин фаъолияти тўхтатилди ва ушбу гуруҳга аъзо бўлганларнинг аксарияти қулга олинди ва ушбу ташкилотнинг раҳбари Ҳасан Ал-Бинони шаҳодатга етказишди. Бунга қарамасдан Ихвонул-Муслимин номли ёки Ҳасан Ал-Бино андешаларидан илҳом олувчи ташкилотлар ҳалигача Мисрда ва бошқа исломий мамлакатларда фаолият олиб бормоқда.