Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 24-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 26-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 1159 йил муқаддам ҳижрий -қамарий 280 йил жамодиюл аввал ойнинг 26 -чисида:
Араб шоир ва ёзувчиси Ибн Тайфур оламдан кўз юмди. У ҳижрий -қамарий 204 йилда таваллуд топди. Ибн Тайфур бошланғич маълумотини олганидан сўнг Бағдод шаҳрида котиблик вазифасини бажо этарди. У бу шаҳарнинг уша замондаги илм ва адабиёт соҳасининг кӯп ва машҳур олимлари билан танишган эди. Ибн Тайфур нозик табиат ва кенг илмга эга бӯлиши сабабли шеър ҳам ёзарди. Шунинг учун катта шӯҳрат қозонди. Ибн Тайфур ёзувчилик ва шоирлик заминасида ӯзидан “Бағдод” ва “Шеър девони”-ни мерос қолдирди.
Бундан 84 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1355 йил жумодиюл-аввал ойининг 26-чи кунида:
Машҳур фақиҳ ва диний пешво, фиқҳ усулининг устози Оятуллоҳ Аллома Мирзо Муҳаммад Ҳусайн Ноиний оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 1276 йилда Эронинг марказий шаҳарларидан бири Ноин шаҳрида руҳоний оиласида таваллуд топган. Ноиний дастлабки билимларини Ноин шаҳрида олиб, олий уқув юртини Нажаф шаҳрида тугатди. У Мирзои Широзий каби буюк олимлардан таълим олди ва математика, ҳикмат, фалсафа, ирфон, фиқҳ соҳаларида Нажаф илмий ҳавзасида баланд даражаларга эришди. “Танбиҳул-Умма ва Танзиҳул-Милла” китоби бу буюк олим қаламига мансуб бўлган энг муҳим китобларидандир. Бу китоб Қожор шоҳлари замонида Эрондаги вазият, олимлар ва фақиҳларнинг дин баробаридаги вазифалари, шунингдек мустабид ва диктатор ҳукуматларнинг ўзбошимчаликлари ва зулмларнинг турли борасида ёзилган. Оятуллоҳ Ноиний бу китобини ёзиб, ўша замондаги золимлик ва мустабидликларга қарши кўраш олиб боришда катта қадам қўйган эди. Ноиний ёзган бошқа асарлардан “Василатун-Нажот” ва унинг шогирдлари томонидан ёзилган “Тақрироти Ноиний” китобларига ишора этиш мумкин. Мирзо Ноиний Эрон машрутахоҳлик наҳзатининг буюк уламоларидан эди.
Бундан 30 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1366 йил баҳман ойининг 24-чисида:
Мужоҳид олим Оятуллоҳ Шайх Салмон Хоқоний оламдан ўтди. Оятуллоҳ шайх Салмон Хоқоний ҳижрий-шамсий 1293 йилда Ироқ жанубидаги шаҳарлардан бирида дунёга келган. Болалик даврини ўтказганидан кейин 13 ёшлигида диний илмларни касб этиш учун Нажаф шаҳрига сафар қилди. Бу замонда у ижтимоий фаолиятлардан ғафлатда қолмади ва ижтимоий, сиёсий ва адабий анжуманларда қатнашди. Оятуллоҳ Хоқоний 43 ёшида Хуррамшаҳрнинг олимларидан бири бўлган отасининг оламдан ўтишидан сўнг бу шаҳарда яшай бошлади ва Хуррамшаҳрда қарийб 30 йиллик ҳаёти давомида халқни ҳидоят қилиш ва халққа хизмат қилиш билан шуғулланди. Юклатма уруш бошланганидан сўнг Оятуллоҳ Хоқонийнинг уйи қочқинларнинг бошпанасига айланди ва унинг уйи тўплар ва миномётлар билан нишонга олинганидан кейин Оятуллоҳ Хоқоний Қумга ҳижрат қилишга мажбур бўлди. Ниҳоят Оятуллоҳ шайх Салмон Хоқоний ҳижрий-шамсий 1366 йил баҳман ойининг 24-чисида 76 ёшида Қум шаҳрида оламдан ўтди.