феврал 16, 2018 08:55 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 30-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 17- февраль

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман    ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал   ойининг 30-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  17- февраль.

Бундан 191 йил олдин, милодий 1827 йилнинг 17-февралида швейцариялик донишманд ва  етук педагог Йоганн Гейнрих Пестазолли оламдан ўтган. У 1746 йилда таваллуд топган ва кўплаб илм ва фанларни , хусусан , математика, табиатшунослик ва хорижий тилларни ўрганишда маҳорат кўрсатган эди.Пестазоллининг дарс бериш услуби  ўзгача эди ва бир вақтнинг ўзида болаларга турли дарсларни ўтарди. Ҳар бир янги фандан дарс бошлашдан олдин у ўқувчиларга содда тилда ушбу фаннинг ўрганишдан мақасад нима эканлигини тушунтирарди.

Бугунги кундан 29 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1367 йилнинг 28-баҳман ойида Ню-Йорк шаҳрида Эрон, Ироқ баъс режими ва БМТ ўртасида  тинчлик музокаралари бошланади. Ўша йилнинг шаҳривар ва обон ойларида урушдан кейин барпо этилган ушбу заминадаги  музокаралар керакли натижа бермаган эди. Бироқ Эрон томони жаҳон ҳамжамияти ва айниқса, БМТ Бош котибига ҳусни ниятини исботлади ва халқаро фазони ўзи учун ижобий томонга ўзгартиришга эришади. БМТ Бош котиби Хавфсизлик Кенгашидан   музокаралар давомида юзага келган айрим келишмовчиликларни бартараф этиш учун унга кўпроқ ваколат беришини сўрайди ва Хавфсизлик кенгаши ҳам унинг талабини қабул қилади.

Шамсий 1367 йилнинг 28-баҳман ойида Эрон, Ироқ ва БМТ ўртасида уч томонлама музокаралар бошланади. Ироқликларнинг айрим мухолифларига қарамай,  ушбу музокарлар ижобий натижа билан якунланади. Мазкур музокараларда юзага келган муаммолар БМТ чиқарган  598- резолюциясини ижро этиш  Ироқ баъс режими томонидан  орқада  суришлар  эди.

Бундан 7 йил олдин, милодий 2011 йилнинг 17 февраль ойида Оли Халифанинг босқинчи режими Баҳрайнда оммавий  эътирозларга чиқан халқни Лувлув майдонида ўққа тутади. Баҳрайнда  ҳам бошқа араб мамлакатлари каби исломий бедорлик ҳаракатлари бошланган эди ва ушбу ўлка халқи ўзларининг фуқаролик ҳақларига эришиш учун Оли Халифа мустабид режимига қарши эътироз этишади. Ўтган олти йил давомида эътирозчиларнинг кўплаб раҳбар ва фаоллари  қўлга олинади. Бироқ Баҳрайн халқи ўзларининг талабларига эришиш учун оммавий эътирозларини  ҳалигача давом эттиришмоқда.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.