феврал 20, 2018 12:11 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 1-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 3-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 20-чи кунидир

Бундан 1428 йил муқаддам ҳижрий -қамарий 11йил жамодиюс-сони ойнинг 3 -чисида:

Расули Акрам ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз қизлари ва Али бин Абитолиб алайҳиссаломнинг турмуш уртоғи ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо қисқа бир ҳаёт кечирганларидан кейин шаҳодатга етдилар. Ислом дини буюк пайғамбари ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолатларидан беш йил ўтгач ул ҳазратнинг турмуш уртоқлари Хадижа саломуллоҳи алайҳо қиз туғдилар ва Расули Акрам салллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам унинг номини Фотима деб қуйдилар. Бу азиз аёл уша болалик давридан бошлаб ўз оталари Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг назорат остида иллоҳий юксак маърифат билан ошно бўлди. Шу тартиб билан Фотима саломуллоҳи алайҳо ваҳий хонасида ҳузур топиш билан юксак маънавият ва камолот чуққиларига етдилар.  Вилоят кавсарининг сарчашмаси, поклик осмонининг порлоқ қуёши ҳамда  иффат ва фазилат тимсоли бўлмиш Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг шаҳодат топган куни муносибати билан барча мусулмонларга тасалият изҳор этамиз.

Бундан 38 йил илгари ҳижрий-шамсий 1358 йил исфанд ойининг 1-чисида:

Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Эрон Ислом Жумҳурияти кўзатувчи кенгашининг биринчи давридаги фақеҳларни тайинладилар. Кўзатувчи кенгашнинг асосий вазифаси Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонуни ва ислом аҳкомлари билан зидд бўлмаган исломий парламент қарорларини кўриб чиқишдан иборатдир. Бу кенгашнинг аъзолари икки гуруҳ, яъни олти нафардан иборат ҳуқуқшунослар ва фақеҳшунослар ўртасидан ташкил топган. Кўзатувчи кенгашнинг фақеҳларини Исломий Инқилоб муаззам раҳбари тайинлайди ва ҳуқуқшунослар эса  суд органлари томонидан исломий парламентга тавсия этилади  кейин эса парламент намояндаларининг овоз беришлари билан сайланишади. Шунингдек Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунига асосан раҳбарлик экспертлар кенгаши , исломий парламент ва президентлик сайловлари каби турли сайловлар ва ижтимоий сўровларни назорат қилиш кўзатувчи кенгашнинг зиммасига юклатилган.    

Бундан 114 йил олдин, милодий 1904 йил феврал ойининг 20-чи кунида:

Собиқ Совет Иттифоқининг машҳур сиёсатчиси Алексей Косигин таваллуд топди. У 13 ёшга кирганида Россиянинг коммунистик революцияси юзага келди ва икки йилдан кейин у инқилоб мухолифларига қарши кўраш олиб бориш учун Қизил армия сафига кирди. Косигин милодий 1927 йилда Совет Иттифоқининг коммунистик партиясига аъзо бўлди ва турли мансаб даражаларига эришди. У Ленинграднинг ҳокими, молия вазири, енгил саноатнинг вазири, бош вазирнинг ўринбосари мансабларига эришди. Милодий 1964 йилда Лионид Иьич Брежневнинг раҳбарлиги бошланиши билан ҳамзамон Косигин ҳам бош вазир лавозимига тайинланди ва милодий ўз ўлимигача, яъни 1980 йилгача ушбу мансабда ишлади. У технократ сиёсатчилардан эди ва Шўролар Иттифоқининг саноати ва технологияси ривожланишининг тарафдори эди. Косигин бош вазирлик лавозимида бўлган даврида Пекин ва Москва ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ва Ғарбга нисбатан молойимлик билан муносибат қилиш шунингдек Совет Иттифоқида иқтисодий ислоҳотлар киритишга ҳаракат қилди.      

Бундан 971 йил олдин милодий 1947 йил феврал ойининг 20-чисида:

Икки асрдан ортиқ вақт давомида Ҳиндустон устидан Англиянинг ҳукмронлик қилишидан кейин охири Лондон Ҳиндустоннинг истиқлолини қабул қилди. Ҳиндустон халқининг истиқлоли Махатма Гандийнинг раҳбарлиги остида йиллар давомида Англия мустамликачилари билан кўраш олиб боришлари натижасида қўлга киритилди. Англия Ҳиндустон устидан ҳукмронлик қилиши даврида ушбу ўлканинг табиий манбаларини ғорат қилди ва ушбу сарзамин халқига молиявий ва жонли катта зарар етказди. Ҳиндустон 1947 йили август ойида расмий равишда мустақилликка эришди ва Ҳиндустон ҳамда Покистон мамлакатига бўлинди.