Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 3-си, ҳижрий қамарий 1439 йил жумодиус сони ойининг 5-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 22- кунидир.
Бундан 819 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 620-йил жумодиус соний ойининг 5 куни ислом оламининг машҳур муҳаддис ва фақиҳи Ибн Қуддома Мақдасий Димишқ шаҳрида оламдан ӯтди.
У бошланғич таълимни туғилиб-ӯсган шаҳри Димишқда ӯзлаштиргач, айни шу шаҳарда Қуръон ва ҳадис илмини ҳам ӯрганди. Кейинчалик Бағдод шаҳрига сафар қилиб, замонасининг илғор уламоларидан сабоқ олди.
Ибн Қуддома Мақдасийдан жуда кӯп илмий асарлар ёдгорлик қолган. Фиқҳ илмига бағишланган “Равзатун нозир” асари шулар жумласидандир.
хххххххххххххххххххххххххх
Бундан 667 йил бурун , ҳижрий-қамарий 672-йил жумодиус соний ойининг 6-куни дунёнинг машҳур шоирларидан бири Мавлавий тахаллуси билан оламга шуҳрат таратган Жалолиддин Муҳаммад Балхий бугунги Туркиянинг жанубида жойлашган ва Эроннинг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланган Кония шаҳрида вафот этди.
Мавлавий ҳижрий еттинчи асрнинг машҳур шоирларидан бири ва ислом дунёсининг машҳур орифи ва мутафаккирларидан ҳисобланади. У ҳижрий- қамарий 604 йилда бугунги Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх шаҳрида таваллуд топди.
Отаси Баҳоуддин Валад замонасининг машҳур воизларидан эди.
Жалолиддин ёшлигида отаси билан биргаликда ҳаж сафарига отланиб, кейинчалик Бағдод ва сӯнгра бугунги Туркиядаги Кония шаҳрига бориб, у ерда муқим бӯлиб қолди. Машҳур шоир ва ориф исломий билимларни Ҳалаб ва Димишқ шаҳарларида ӯзлаштирди.
Ҳижрий-қамарий 642 йили буюк эронлик мутафаккир Шамс Табризий билан дийдорлашув ҳазрат Мавлоно ҳаётидаги бурилиш нуқтаси бӯлди. Шундан сӯнг у мадрасадаги дарс ва баҳсларни йиғиштириб, ирфон ва шеърга юзланди.
Жаҳон адабиётининг энг муҳим дурдоналари бӯлган "Маънавий маснавий" ва "Девони Шамси Табрезий" китоблари забардаст шоир номини оламга машҳур айлади. "Фиҳи ма фиҳи", "мажолиси сабъа" ва "Мактубот" ҳазрат Мавлавийнинг насрий асарларидир.
Шоир ҳижрий-қамарий 672 йили дорул бақога риҳлат айлади.
Хххххххххххххххххххххххххх
1857 йилнинг 22 феврал куни, яъни бундан 161 йил олдин ӯсмирлар ҳаракатининг асосчиси Роберт Баден-Пауэлл Лондон шаҳрида руҳоний оиласида дунёга келди. У алоҳида бир ташкилот тузиб, ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш ва улар воситасида эҳтиёжмандларга кӯмаклашмоқчи бӯлди.
Пауэллнинг сай-ҳаракати натижаси ӯлароқ дунёда ӯсмирлар ҳаракати вужудга келди. У 1941 йили оламдан ӯтди.
хххххххххххххххххх
12 йил олдин , милодий 2006 йилнинг 22 феврал куни Бағдод шимолидаги Сомиро шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)нинг пок наваралари Имом Ҳодий (а) ва Имом Ҳасан Аскарий (а) пок ҳарамларида бир неча кучли бомбанинг портлаши натижасида бу муқаддас қадамгоҳларга катта зарар етказилди. Бу икки имом дунё мусулмонлари, айниқса шиалар наздида улуғ мартаба ва даражотларга эга. Шу сабабли бу зиёратгоҳларга нисбатан ҳурматсизлик ва етказилган улкан зарар дунё мусулмонларининг ғазаб ва нафтратига сабаб бӯлди.