Биз ва тингловчи
Тингловчилар суҳбати
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Гиёҳвандлик –умр заволи” мавзуси бобида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Бугун давр муаммосига айланиб улгурган гиёҳвандлик иллати ўзининг жирканч кўринишлари билан дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Биз яшаб турган кўҳна дунёда инсонга, оилага, жамиятга қаратилган таҳдидлардан мудҳиши бу гиёҳвандлик саналади. Бу борада неча йилларким тарғибот- ташвиқот ишлари гиёҳвандликни олдини олиш борасида амалий тадбирлар кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар олиб борилаётган бўлсада, заҳри қотилнинг домига ёшлар ҳаттоки вояга етмаганлар ҳам тушиб қолаётгани ачинарли ҳол. Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллоллоху алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам: “Ҳар бир инсон ўз тана аьзосини саломатлиги йўлида қайғуриш лозим”лиги хақида таькидлаганлар, зеро жисм-тана аьзолари соғлом бўлишини ва уларни турли зарарли одатлардан касалликлардан сақлаш ҳар бир кишининг муҳим бурчи ҳисобланади. Гиёҳвандлик иллати ҳақида доимий илмларда шу жумладан исломда ҳам «Гиёҳвандлик нима нарсадан бўлишидан қатьий назар маст қилдими ёки афюн каби нарса бўлиб, истеьмолчи қилишида кайф бердими-у мутлоқ ҳаромдир. Инсон зоти гиёҳвандлик каби иллат билан ўзини ўзи заҳарлаши ҳам ўз жонига қасд қилганлик билан баробар саналаркан. Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда дунё аҳолисининг 500 миллион нафаридан ортиғи гиёҳвандликка қарам кишилар сифатида эьтироф этилади. Бу оғунинг оқибатида кўплаб жиноятлар содир этилмоқда, оилаларга дарз кетмоқда, нашаванд кимсалардан маййиб-мажруҳ ногирон чақалоқлар туғилмоқда. Гиёҳвандлик моддаларини истеьмол қилишда камига диний ва дунёвий зарарлар мавжуд. У инсон тафаккурини турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирасини сусайтиради, бош-юрак, сил, истисқо хасталикликларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарм ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватда зарар етказади.
Тарих сабоқларидан маълумки, мустамлакачи давлатлар қайси бир кичик мамлакат халқини ўзига бўйсундуришни ҳоҳласа, фақат аслаҳа воситаси билан эмас, балки ўша халқнинг, айникса ёшларнинг ақл-идрокини, ирода ва ҳамиятини сусайтирадиган, маънавий ва ахлоқий тушкунликка туширадиган воситаларни қўллашган. Шундай воситаларнинг ичида энг кучлиси бу гиёҳвандлик моддаларидир. Зеро, мамлакатда рўй берган ижтимоиий тушкунлик бориб-бориб иктисодий тушкунликка олиб келади. Моддий эҳтиёж эса, хорижий давлатларга қарам бўлишни тақозо этади. Хориждан келадиган моддий, инсонпарварлик ёрдамлари доим ҳам беғараз бўлавермайди.
Мамлакат учун яна бир хатарли жиҳати шундаки, гиёҳвандликка ружу қўйган кимсалар бу ”қимматбаҳо" матоҳни мунтазам харид қилиб туриш учун пул ва маблағга муҳтож бўладилар. Моддий бойликни қўлга киритиш учун эса улар нафақат ўз ватанларини, балки иймонларини ҳам арзонга сотиб юборишга тайёр бўладилар. Уларнииг бу хусусиятларини англаган баъзи бир кишилар улардан ўзларига жосус сифатида фойдаланадилар.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Бир мамлакатнинг фукароси бўлатуриб наркотик моддаларни харид қилишга маблағ топиш ёки уларни чегарадан олиб ўтишга рухсат олиш максадида ҳар қандай шартларни қабул қилишга, хатто ўз ватанларига хоинлик қилишга хам журъат этадилар. Бу эса ҳар қандай давлат учун ҳам сиёсий зарар ҳисобланади.
Ёшлар, маълумки, ҳозиримизнинг ярми бўлса, келажагимизнинг бутун бир яхлит кишиларидир. Гиёҳвандликнинг улар ўртасида тарқалиши катта ёшдагилар ўртасида тарқалишидан кўра хатарлироқдир. Зеро, улар келажакдаги раҳбар, олим, мутафаккир, сиёсатчи, иқтисодчи ва шу каби кишилардир. Аҳолининг бу қавати қанчалик гиёҳвандликка кўп берилган бўлса, жамиятнинг келажаги шунчалик хавф-хатар остида бўлади.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, гиёҳвандликка илк бор қадам қўйиш кўпрок 11 билан 17 ёш ўртасидаги ёшларда кузатилади. Шу ёшда уларни жиловлаб олинса, келажакдаги катта фожеанинг олди олинган бўлади.
Сўнг иккинчи давр бошланади. Бунда ёшлар бир-икки ёки бир неча марта гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиб кўрадилар. Кўплари давом эттирмасаларда, 25-30 % ёшлар унга ўрганиб қолиб, кейин уни умр бўйи тарк этолмайдиган бўлиб қоладилар.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса доимий мухлисларимиздан бири Элмуроджоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Элмуроджоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.