феврал 22, 2018 18:46 Asia/Tashkent

Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг машҳур шахсиятларидан бири бу Голландиянинг “Эркинлик” ифротий ўнчи партиясининг раҳбари Герет Велдерз ҳисобланади.

Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг машҳур шахсиятларидан бири бу Голландиянинг “Эркинлик” ифротий ўнчи партиясининг раҳбари Герет Велдерз ҳисобланади. У Англиянинг “Дейли телеграф” газетаси билан қилган сўҳбати чоғида қилган янги ўз изҳоротида ислом фақат бир дин эмас, балки қупол ва хатарли бир идеологиядир,- деб иддао қилди. Исломбадбин ушбу шахс ислом динини мазҳабий эркинликлар рўйхатидан чиқаришни сўради. Голландиянинг асосий қонунида мазҳабий эркинликлар таъкидланган масалалар жумласидандир. Велдерз бундан олдин қудрат бошига келганида масжидларни ёпиш, Қуръонни таълим беришни Голландияда манъ этиш ва бошпанаҳ сўровчи қочқинлар учун истиқомат қилиш рухсатини бекор қилишни ваъда берган эди. Вилдерзнинг эркинлик партияси ўтган март ойида Голландияда ўтказилган парламент сайловларида парламентдаги 150 ўриндан 20 та жойни эгаллади ва Голландия партиялари орасида парламентда иккинчи ўринни эгаллади. Голландиянинг исломбадбин ушбу партияси учун бу катта ғалаба эди. Ғарб давлатларини жиддий танқид остига қуядиган сабаблардан бири бу мусулмонлар учун чеклов қуйиш масаласи ҳисобланади. Чунки Европа Иттифоқи мамлакатларининг конституцияси ва Европа декларацияларида мазҳабий озодлик қонунини поймол этиш маъносидадир. Диний эркинлик Европа Иттифоқининг энг муҳим нормаси ва қадриятларидан бири ҳисобланади. Аммо европалик давлатлар мусулмонлар билан муносибат қилишда бу қонунга аҳамият қаратишмайди.

Исломга нисбатан бадбин бўлган Голландия озодлик ифротий ўнчи партиясининг раҳбари Герет Велдерз диний озодлик қонунидан исломни учириш учун истак белдириши исломбадбинлик ўз сиёсати ва мақсадини Голландия жамияти ўртасида ижро этиш маъносидадир. Герет Велдерзнинг исломга нисбатан бадбинлик сайъ-ҳаракатлари ва хатти-ҳаракатлари сабабли Голландия суд идораси томонидан унга қарши жиноий иш қузғатилган ва  судда маҳкум ҳам этилган. Албатта Голландия давлати ислом динига нисбатан Герет Велдерзнинг таҳқирловчи айрим сайъ-ҳаракатларини сўз эркинлиги остида хаспўшлашга ҳаракат қилади. Герет Велдерзнинг исломга нисбатан бадбинлик зоҳир этишининг энг муҳим хатти-ҳаракати бу “Фитна” номли филмни ишлаб чиқариши эди. Бу филм аввалида Қуръондан бир нусхани намойиш этади ва ундан кейин 11 сентябрда Америкага қарши содир этилган ҳужум саҳналари кўрсатилади. 15 дақиқали ушбу фильм 2008 йилда ишлаб чиқарилди ва исломни “Эркинликнинг душмани” деб билди. Голландия давлати таҳқирловчи ушбу фильмни ишлаб чиқариш ва уни намойиш этиш учун исломий мамлакатларнинг эътирозларига қарши аксуламал кўрсатишда Голландияда сўз эркинлигига қараб амал қилиш иддаосини ўртага қуйди ва Велдерз филмининг мазмун-мундарижасига мувофиқ эмас, аммо ҳеч қачон уни кўрсатишнинг олдини олмайди,-деб эълон қилди.                           

Мазҳабий эркинликни ҳимоят этишда Ғарб давлатлари ва оммавий ахборот воситаларининг амалга оширадиган икки стандартли хатти-ҳаракатларидан бири бу мусулмонлар учун турли чекловларни ижод этишлари ҳисобланади. Охирги икки ўн йиллик давомида Европалик давлатлар турли баҳоналар, жумладан экстремизм билан қарши кўраш олиб бориш ёки секуляр қадриятларининг хатар остига қарор олиши баҳонаси билан исломий таълимотлар асосида ҳаёт кечириш заминасида мусулмонлар учун кўп чекловларни ижод этишди. Франция бу заминада пешқадамлик қилади. Франция мактабларга мусулмон муҳажжаба ўқувчи талабаларнинг киришларини манъ этган биринчи Ғарб мамлакатларидан ҳисобланади. Ўзини дунёда озодлик ва демократиянинг пешвоси деб билган Франция мусулмонлар учун диний чекловлар ўрнатишда биринчи мамлакат ҳисобланади. Ваҳоланки, Ғарб мамлакатларининг оммавий ахборот воситаларида яҳудийларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақида кўп сўз юритилса ва ёритилсада, аммо улар барча эркинликлар, жумладан ўзларининг ўзига хос кийинишларига эгалар. Исломий таълимотларни ифротий этиб кўрсатишда бундай икки стандартли ёндошиш Ғарб давлатларининг сайъ-ҳаракатларидан илдиз олади. Мусулмонларга нисбатан камситиш билан муносибат қилиш ислом динидан Ғарб сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситаларининг огоҳсизликларидан далолат бермайди. Балки охирги йиллар давомида Ғарб сиёсатчиларининг аксарияти ислом динидан террористик ва такфирий гуруҳларнинг ифротий ва нутуғри хулоса чиқаришлари билан исломий таълимотлар ўртасидаги фарқ ҳақида қилган сўҳбатлари ва билдирган фикрларидан шундай ҳақиқат ошкор бўладиким, исломнинг адолатли ва тинчликсевар таълимотларга эга эканлигини улар яхши билишади. Европа шаҳарларига Ўрта Шарқнинг бўҳронли мамлакатларидан такфирий террористларнинг кириб келишлари Ғарб сиёсатчиларини амалда эмас балки сўзда террористик ва такфирий гуруҳлар томонидан бўзилган ва нотуғри ислом ҳамда ҳақиқий ислом ўртасида фарқ қуйишга мажбур этмоқда. Ғарб мамлактлари ва оммавий ахборот воситаларининг аксарияти ўзларининг исломбадбинлик сиёсатларини Европа ва ушбу қитъадан ташқарида ёритиш ва кенгайтириш учун огоҳлик билан исломий таълимотларни қупол, зўравон ва ифротий этиб кўрсатишга сайъ-ҳаракат қилишади. 

 

Ёрлиқ