Иймон зиёси
Донишмандлар, мутафаккирлар, сиёсатчилар, жисмоний тарбия намояндалари ва саньаткорлар ҳам энг комил ва энг охирги самовий дин, яъни ислом динини қабул қилган зумрасига киришади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Эҳтимол айримлар фақат оддий одамлар ӯртасида исломга мойиллик этиш бор деб тасаввур этишлари мумкин. Ҳолбуки ислом динини қабул қилган сафига бир назар ташлаш шуни кӯрсатадиким исломнинг мустаҳкам мантиқи ва иймон нури ҳақиқатни изловчи ҳар бир инсоннинг Худога бӯлган фитратини ӯзига жалб этади. Шу сабабдан донишмандлар, мутафаккирлар, сиёсатчилар, жисмоний тарбия намояндалари ва саньаткорлар ҳам энг комил ва энг охирги самовий дин, яъни ислом динини қабул қилган зумрасига киришади.
Франциялик реп хонандаси Хонум Милани ӯзининг қисқартирган Диамс номи билан кӯп йил давомида хонандалик қилиши ва шон шӯҳратининг ӯз авжига чиққанидан кейин ӯз саодати ва осойишталигини исломда топтди ва мусулмон бӯлди.
Унинг дунёқараши ва ҳаёт можаролари исломни қабул қилган бошқа шахсларнинг можаросидек қизиқарлидир. Хонум Диамс 1980 йилда Кипрда тӯғилди. Унинг отаси юнонлик ва онаси эса францияликдир.У оғир болалик даврини бошидан ӯтказди.
Милания оиласининг молиявий вазъияти яхши эмасди. Милани тӯрт ёшга кирганида унинг оиласи яхши ҳаёт кечириш умидида Францияга боришди. У ерда ҳам уларнинг молиявий аҳволлари на фақат ӯзгармай қолди, балки Милани етти ёшда бӯлганида ота онасиинг ажралишлари уринг ҳаёт вазъиятини оғирлаштириб қӯйди ва уни етимхонага топширишди.
1994 йилда Миланиянинг ҳаёт йӯли ӯзгарди. Унинг хонандаликда бӯлган катта истеъдоди мазкур санъатга кириши сабабига айланди ва бир неча мукофотлар олиши, ҳамда Франция реп санъатининг мадоннасига эришиш шон -шӯҳратига етди.
Хонандалик, шон -шӯҳрат ва катта бойлик унинг нотинч руҳини қониқтирмади. У 2007 йилда қаттиқ тушкунликка тушиб қолиб касалхонага ётди. Бир йилдан сӯнг Милани Диямс ҳаётида жиддий ӯзгариш вужудга келди. Худкушлик ҳаддигача борган оғир руҳий ва психологик вазьиятдан нажот топиш йӯлини топгандай бӯлди. Ҳақиқатанҳам осойишталик ва раҳмат дини бӯлмиш ислом динини қабул қилди.
Хонум Диамс руҳий ушбу ӯзгариш ҳақида шундай фикр билдиради: "Ҳақиқатан ҳам менинг ёмонликларим ва таасублигим баробарида тинчлик, меҳр -муҳаббат, меҳрубонлик ва ахлоқдан далолат берадиган ӯзгариш менда вужудга келган эди.Менинг ӯтмишда қолган ҳаётим, яъни ятимхона, жунунийлик, йӯқликка эришишим мусулмон бӯлишимдан кейин иккинчи маротаба қайта тикланди. Ислом дини менда катта ӯзгаришларни ижод этди. Айниқса мен умр бӯйи шон -шӯҳрат пайида эдим ва ана шу мақсадга эришиш учун сайъ -ҳаракат қилдим. Аммо ӯзимча айтдим: Бас қил. Камолотга эришиш учун озгина бӯлса ҳам ақлли бӯлгин. Бугунги кунда мен осойишталикка эришдим. Менинг саргузаштим бошқа саньаткорларнинг ҳаётига ӯхшайди.
Янги мусулмон бӯлган бу хонум ягона Худога имон келтиришни мусиқа санъати билан алмаштирасизми деган саволнинг жавобида жиддийлик билан шундай таькидлайди: "Ҳеч қачон бу иккита нарсани бир -бирлари билан қиёслай олмайман. Бугун мен фақат Худо ва унинг ишқи билан яшайман. Хавотирланиш ва ёлғизликни сезмайман. Менинг ҳаётим ӯзининг маъно ва мафҳумига эга бӯлган. Мен ҳар куни беш марта бор вужудим билан дуо ва намоз уқийман.
Ғарбнинг таблиғотларига кӯра эркинлик ва пул билан хушбахтликка эришишнинг ҳад -ҳудуди йӯқ. Аммо ҳақиқат шундан иборатки инсоннинг мукаммалликка эга бӯлиш руҳияси моддийликдан ташқари ва юксак армонлар оқибатида эришилади.
Милани бу хусусда шундай айтади: "Эҳтимол айрим одамлар биз мусулмонлар айрим чекловларнинг мавжудлиги сабабли хушбахт эмасмиз деб, ӯйлашади. Жамиятда мавжуд бӯлган суннатлардан хорижда бӯлган хурсандчилик каби нарсаларни қабул қилиш оғир ва мумкин эмас деб ӯйлашади. Шунинг учун улар қандай йӯл билан бӯлмасин пул топиш хушбахтлик учун имконият яратади. Ҳолбуки бугун мен учун бошқа нарсалар муҳим ва жозибалидир.
Бир вақти реп санъатида машҳур бӯлган бу хонанда эндиликда реп ва Ғарб мусиқаси ҳақида бундай қарашга эгадир: "Мен бошқа мусиқа эшитмайман. Менга қӯполлик, мағрурлик ва мусиқий ҳаракатларни юклатишларини ёқтирмайман. Чунки реп оғир ҳақиқатларни ижод эта олади деб ӯйлайман. Менинг эьтиқодимга кӯра уни қабул қилиш соддалик ҳисобланади. Мен энди бутунлайин ӯзгариб қолганман. Бунга қӯшимча онаман ва хонандалик муҳити билан ҳеч қайдай алоқам йӯқ.
Ислом динини қабул қилиш, у ҳам бӯлса Милани Диянс каби машҳур санъаткор томонидан қабул қилиниши самовий ушбу диннинг мухолифлари ва мутаассиб шахсларнинг ғазабини келтирди. Улар Диямснинг чеҳрасига путур етказиш ва ислом динидан уни қайтаришга мажбур этиш учун турли сайъ -ҳаракатларни амалга оширишди. Диямс бӯлса, ӯз ҳижобини сақлашни таъкидлайди. Ҳолбуки Европа мамлакатларида, айниқса Францияда эркинлик тарафдори этиб кӯрсатишга қарамай ҳижобли айёлларга нисбатан турли чекловларни жорий этишади. Милани ушбу босимлар ҳақида шундай дейди: "Мусулмон бӯлганимдан сўнг Парижнинг ахборот воситаларида расмимни нашр этиш жуда қӯпол ӯйин эди. Бу нарса мени азоб берарди.
У ӯз мухолифларини таьна этиб шундай таъкидлайди: "Кимки мен хушбахтман деб, айтиш ҳақ -ҳуқуқига эга бӯлса, нима учун мен хушбахтлигимни бошқаларга айтмай?
Менинг рӯймолим Францияда бир муаммога айланиб қолгандек. Чунки бу нарса сиёсий бир сайь -ҳаракат ҳисобланади деб, айтишларини кӯп эшитганман. Охири Милания 2015 йилда "Милани францияликлар ва мусулмонлар " унвонли остидаги китобни ёзди ва унда мухолифлар тӯҳматларига жавоб қайтариш зимнида ӯз динини ҳимоят этди.