март 04, 2018 13:39 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев: Бундан кейин тўйлар 150 кишилик бўлади
  2. Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси иш бошлади
  3. Ўзбекистонда 22 та янги олтин кони ўзлаштирилади
  4. Ўзбекистонда 22 та янги олтин кони ўзлаштирилади
  5. Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобилда юк ташиш халқаро йўналишни фойдаланишга топширишади
  6. Ўзбекистонда йил охиригача 1000 дан зиёд янги банкомат ўрнатилади
  7. Ӯзбекистон ва Тожикистон ӯртасида 1 март куни 9 та чегара ӯтказиш пункти очилди
  8. Милиция томонидан пропискаси йўқларни ОВЛАШ тўхтатилди
  9. "Эрк" партияси фаоли Юсуф Рўзимуродов 19 йиллик қамоқдан озод этилди
  10. Ўзбекистонда илк бор масжидда аёллар учун намозхона очилди 

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев тўйларни кескин танқид қилди ва халқ дардини айтди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди. Давлат раҳбарининг видеоселектор йиғилишларидан бирида айтган сўзлари ёзилган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

“Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди. Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз.

Эрталабки тўйлар йўқ бўлади. Бўлди энди, обедда соат бирдан иккигача тўй, кечқурун қайси ресторан тўй қилса, ўша ресторанни ёпамиз”, - деган президент.

Хххххххххххххххххххх

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, унинг консуллик округига Россия Федерациясининг Шимолий-ғарбий федерал округи киради.

Бош консулхона жойлашган манзили: Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейск кўчаси, 4-А уй.

Ххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган давлат дастурига мувофиқ, 25 турдаги фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига 50 та янги кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланади, деб ёзади ЎзА. Уларнинг 22 таси олтин, 3 таси уран, 2 таси рангли металл ва бошқа ҳар хил норуда фойдали қазилмалардир.

Шунингдек, 20 та ер ости сув ҳавзасини топиш ҳисобига 6 вилоятдаги 2 шаҳар, 12 шаҳарча ва 220 қишлоқ аҳоли пунктлари сув билан таъминланади.

Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ҳудудларда жойлашган геологик 6 шаҳарчада бошқа ҳудудлардан бориб ишлаётган 60 дан зиёд ёш мутахассис учун 32 та уй қуриб берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси маълум қилди.

 Ххххххххххххххххххх

 Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобиль транспортида юк ташиш халқаро йўналишларини расман ишга туширмоқчи.

Режага кўра, тегишли йўналишлар шу ойда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэнг Шуан матбуот анжуманида маълум қилди.

Гэн Шуаннинг таъкидлашича, 2017 йил 30 октябрь - 1 ноябрь кунларида давлатлар Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештам-Қошғар халқаро йўналиши бўйлаб юкларни ташиш бўйича синов жараёнини ўтказди ва ижобий натижаларни қўлга киритди.

Шу асосда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон тегишли ишларнинг ривожини жадаллаштирмоқда ҳамда шу ойдаёқ юкларни ташиш бўйича йўналишларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар беради «Жэньминь жибао».

ххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон ва Тожикистон ӯртасида 1 март куни 9 та чегара ӯтказиш пункти очилди..

Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула  Муҳаммадкарим қизининг хабарини танглаймиз

Ххххххххххххххх

Милиция томонидан пропискаси йўқларни ОВЛАШ тўхтатилди

 1999 йил Тошкент портлашларидан сўнг Ички ишлар идоралари томонидан йирик байрамлар арафасида мунтазам ўтказиб келинган "Тозалаш-антитеррор" тадбири тўхтатилди. Милиция ходимлари пропискаси йўқларга "ёрдам беришни" ваъда қилмоқда.

 Қоғозда "тозалаш-антитеррор" аммо реал ҳаётда пропискасиз фуқароларни тутиб жарима солишга ва вилоятга бадарға қилишга қаратилган амалиёт ўрнига "Хавфсиз ҳудуд" комплекс тадбири жорий қилинди.

1999 йил Тошкент портлашларидан сўнг жорий қилинган тадбир Президент Мирзиёевнинг 14 февралда чиқарган қарори сабаб тўхтатилди.

"Тозалаш-антитеррор" тадбирлари Мустақиллик байрами, Конституция куни, Янги йил, Наврўз байрами ва бошқа байрамлар олдидан ўтказилган.

Қўлга тушиб қолган фуқаролар, кўпинча участка нозирига пора бериш ёки жарима билан қутилишга тўғри келган.

Айрим оилалар ушбу тадбирлар бошланган вақти қўлга тушиб қолмаслик учун болаларини олиб соатлаб шаҳардаги автобусларда юришга тўғри келган.

Ижтимоий тармоқларда ушбу тадбирнинг тугатилиши олқиш билан кутиб олинган.

"Бу қадамни нормал ҳуқуқий давлат йўлига ўтишдаги илк босқичлардан бири деб қабул қилдим", деб ёзади блоггер Мусанниф Адҳам.

Янги тадбирнинг вазифалари ҳам ўзгаргани айтилмоқда.

Ххххххххххххх

Тошкент шаҳри «Чорсу» даҳасида жойлашган «Хожа Аҳрор Валий» жоме масжидида аёллар учун намозхона очилди, деб ёзади «Халқ сўзи» «Islom.uz» га таяниб.

Қайд этилишича, масжидда аёллар учун алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган бўлиб, муслималарга намозларни ўз вақтида адо этиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

«Келгусида шу каби одамлар гавжум бўладиган барча жойларда, шунингдек, барча масжидларда аёллар учун намозхоналар ташкиллаштириш режалаштирилган», — дейилади хабарда.