Ислом ва саломатлик
Анъанавий тиббиёт нуктаи назаридан хурмонинг меваси шакл олаётган вақтидан бошлаб то охиригача еттита босқични ўтади. Ҳар бир бу босқич анъанавий тиббиётда махсус хусусият ва фойдаланиш жараёнларига эгадир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азиз радиотингловчилар, бугунги дастуримиз давомида хурмонинг тиббий хусусиятлари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Хурмо дарахти энг қадимий ва муқаддас усимликлардан ҳисобланиб, уни номи Қуръони мажидда 42 маротаба такрорланади. Хурмони жаннат меваси деб билишади. Бу мева АВСЕ витамин турларидан бойдир. Тахминан хурмонинг ҳар юз граммида 14 миллиграмм С витамини бор. Шуниндек, хурмонинг таркибида турли химиявий элементлари, жумладан фосфор кальций, темир, йод ва магний мавжуддир. Бу кимьёвий элементлари ҳар бири инсон соғлиги учун муҳим рол ўйнайди.
Анъанавий тиббиёт нуктаи назаридан хурмонинг меваси шакл олаётган вақтидан бошлаб то охиригача еттита босқични ўтади. Ҳар бир бу босқич анъанавий тиббиётда махсус хусусият ва фойдаланиш жараёнларига эгадир.
Хурмо ҳақида баён этилган хусусиятлар асосан 6-чи (Рутаб ё ҳул хурмо ) ва еттинчи (тамр ёки қуриқ хурмо) босқичларга тегишлидир.
Хурмонинг хусусиятлари шаклланишнинг маконига ҳам қараб ўзгариши мумкин.
Анъанавий тиббиётнинг буюк донишманди Ақилий Хуросоний фикрига кўра Жаҳрам хурмоси (форс) хурмо шаклланишининг энг яхши макони ҳисобланади. Ундан сўнг Уммон хурмоси туради.
Рутаб ёки ҳул хурмо иссиқ ва нам табиатга эгадир. Бодом данаки билан хурмони узоқ вақт давомида истеъмол этиш, семиришга олиб келади.
Хурмо бўйрак, бел ва табъни муътадиллигини таъминлайди. Хурмони кўп истеъмол этиш ҳам тиш, кўз, хигирдак ва товуш учун зарарлидир. Уни ҳаддан ташқари истеъмол этиш ҳам бош оғриқ сабабига айланади. Ундан туғри фойдаланиш коҳу сирко бодиринг ва сиканжабин билан истеъмол этиш воситасидир. Хурмони одатан мевалар қаторида жой беришади, чунки бу меваларнинг ўртасида энергия мизони нуқтаи назаридан мислсиз ва тенги йўқ мевалар жумласидан ҳисобланади.
Хурмо энергия ижод этадиган мева деб тилга олинади. Хурмонинг юз граммида 160 калория энергияси мавжуддир. Ҳолбуки ҳеч қайси мева бу мезонда энергия ишлаб чиқаролмайди. Бошқа томондан хурмо кўкатлар хусусиятлари ва мевалар хосиятларига эгадир.
Хурмо темир манбаи ҳам ҳисобланади. Хурмонинг юз граммида биру ундан уч миллиграмм темир борки товуқ ва балиқда мавжуд бўлган темир мизони билан қиёслаш мумкин. Албатта мевалар ўртасида узум, тут, қовун, дўлана ва шуниндек какос ҳам темир манбаи нуқтаи назаридан бой бўлишади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Хурмо, шуниндек бошқа мевалар каби нисбатан юқори бадандаги ҳужайраларнинг толасига эгадир ва қабзиятни олдини олади. Ва ҳамда бошқа мевалар каби турли витаминлардан бой бўлиб, улардан фарқ қилмайди.
Хурмонинг фарқли хусусиятларидан ана шу энергия ижод этиш хусусиятидир.
Хурмони истеъмол этиш асаб системаларини соғлом сақлашда, кечаси куриш заифлигининг аломатларини олдини олиш ва асаб муаммоларини бартараф этиш учун таъсирчан воситадир.Анъанавий тиббиёт олимларининг тасдиқлашишларига қўшимча медицинадаги янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики хурмо иштаҳани ижод этиш, оғиз ва лабларнинг соғломдиги учун муҳим рол ўйнайди. Шуниндек жигар, бўйракни тозалайдиган восита ҳисобланади. Хурмо юталга қарши нафас олиш йўлларининг шамоллашига қарши яхши хусусиятига эгадир.Муттахасислар тавсия беришадики, аёллар тўғганларидан сўнг хурмо ейишлари лозим. Хурмо овқатни ҳазм этиш системаларни мустаҳкамлайди.Қайнатилган хурмо данаги бўйракдаги тошни бартараф этиш ва сийдик йўлларини касалликларини олдини олиш учун фойдалидир. Хурмо бир нечита дору дармон хосиятларига ҳам эгадир. Улардан бири Куртан дорусига ўхшайди ва бўйрак, шамоллаш ва инфекцияли касалликларни даволашда таъсирчан рол ўйнайди. Хурмо гулини майдалаб тишларга суртиш, милкларни мустаҳкамлайди. Уни қон кетиш ва бошқа турли касалликларга чалинишидан сақлайди.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.