Ислом ва саломатлик
Терини парвариш қилиш, тери фаолиятини меъёрида сақлаш ва касалликлардан муҳофаза қилиш учун зарур. Баданимизни қоплаб турган тери организмимизни ташқи зарарли таъсирлар – совқотиш, қизиб кетиш, намлик, механик ва кимёвий шикастланишлардан ҳимоя қилади, модда алмашинувида фаол иштирок этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азизлар! Барчамиз соғлом ва гӯзал терига эга бӯлишни истаймиз. Чунки гӯзаллик мезонларидан бири, бу гӯзал ва шодоб тери ҳисобланади.
Терини парвариш қилиш, тери фаолиятини меъёрида сақлаш ва касалликлардан муҳофаза қилиш учун зарур. Баданимизни қоплаб турган тери организмимизни ташқи зарарли таъсирлар – совқотиш, қизиб кетиш, намлик, механик ва кимёвий шикастланишлардан ҳимоя қилади, модда алмашинувида фаол иштирок этади.
Терининг касалланиши бутун организмга таъсир қилишини унутмаслик лозим. Шунингдек, асаб, ички безлар, юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимлари фаолиятининг бузилиши тери фаолиятига таъсир кўрсатмай қолмайди.
Ташқи муҳит, яъни иқлим шароитлари, овқатланиш ҳам терининг ишига катта таъсир қилади. Тери, айниқса, унинг очиқ қисмлари кун бўйи озми-кўпми чанг билан қопланади. Борди-ю, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, чанглар тер ва ёғ билан аралашиб, тер ва ёғ безларининг каналчаларини беркитиб қўяди, натижада тери ўзининг барча муҳим вазифаларини ўтай олмайди. Одам доимо покиза бўлиб, чиниқиб юрса, териси соғлом бўлади. Тозалик тери гигиенасининг энг муҳим шартидир.
Терини ифлосланишдан сақлаш учун мунтазам равишда чўмилиш лозим! Одам терлаганда тери орқали тер билан бирга организм учун кераксиз ва зарарли моддалар чиқиб кетади. Терининг ёғ безлари орқали ажраладиган ёғ эса терини юмшатиб, уни қуриб қолиш ва шикастланишдан сақлайди.
Мутахассиларнинг айтишича, С, В, Е, К витаминлари билан ва минерал моддалар билан этни озуқалантириш, инсон териси учун бенияҳо катта фойда бўлади ва терининг соғлом бўлишига катта таъсир ўтказади.Минерал моддалар ва витаминларга бой бўлган озиқ-овқат маъсулотларини овқатланиш режимига қўшиб қўйилса ва ушбу маҳсулотлардан ҳамиша истеъмол қилиб борилса, инсон териси соғлом бўлади. Соғлом тери буғдой ёки пушти рангли, табиий кўринишда бўлади. У нозик, ажинсиз ва майин бўлади.
Ҳар бир одам юз териси озода, соғлом, нозик, тиниқ ва ажинсиз бўлишига ҳаракат қилиши керак. Юз териси чиройига нуқсонларни беркитиб турувчи ва сунъий ҳусн берувчи турли хил пардоз воситаларидан фойдаланиш билан эмас, балки юз терисини мунтазам равишда гигиеник парвариш қилиш, шунингдек, ички аъзолар ва ташқи муҳитнинг таъсирларидан асраш орқали эришиш мумкин.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Биз теримизнинг чиройи ва соғлиги крем ва бошқа косметика воситаларига боғлиқ деб ўйлашга одатланганмиз, аммо бу фақат ярим ҳақиқатдир. Аслида бизнинг кундалик таомларимиз ҳам муҳим: ейдиган овқатимиз теримиз кўринишига анча таъсир кўрсатади. Теримиз учун айниқса мева ва резаворлар фойдали.
Тўғри овқатланиш, меъда-ичакларнинг ҳолатини кузатиб бориш, спиртли ичимликлар ва ҳар хил дориларни билиб-билмай истеъмол қилмаслик, сабзавот, мевалар ва кўкатларни кўпроқ еб туриш керак. Вақтида ишлаб, вақтида дам олиш ҳам юз терисини соғломлаштириш ва гўзаллигини сақлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Бу озиқ-овқат маҳсулотлари тери учун энг машҳур косметика воситаларидан ҳам кўпроқ фойда келтиради. Сув – организмнинг тўғри фаолият кўрсатишига ва самарали тозалашга ёрдам берувчи энг тоза ва арзон ичимлик ҳисобланади. Кўк чой – антиоксидантлар макони бўлиб, терини намлантиради ва соғлом ранг бахш этади. Ялпиз ёшартирувчи, қувват берувчи ва яллиғланишга қарши курашувчи хусусиятга эга. Ҳуснбузар ва тошмаларни йўқотиш учун таркибида ялпиз бўлган тоник ёки лосьондан фойдалансангиз бўлади. Зайтун ёғи – ажойиб ва универсал косметик восита ҳисобланади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.