март 07, 2018 15:13 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 16-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 7-чи кунидир.

Бундан 158 йил олдин ҳижрий-қамарий 1281 йил жамодиюс-соний ойининг 18-чи санасида ислом дунёсининг буюк олими, мутафаккири ва  фақиҳи Шайх Муртазо Ансорий Ироқда жойлашган Нажаф шаҳрида  дунёдан кўз юмди. У ҳижрий-қамарий 1214 йилда Эроннинг жанубидаги шаҳарлардан бўлмиш Дезфулда таваллуд топди. Шайх Муртазо Ансорий болалигидан ўзининг буюк истеъдоди билан босқичма-босқич юксалиб камолотга эришди.

У ўз отасининг ҳидояти билан Ироққа сафар қилиб Карбало ва Нажафдаги илмия ҳавзалари устодларининг илмларидан баҳраманд бўлди. У бир неча йиллар ўтганидан сўнг уша даврнинг буюк устодлари қаторида жой олди.  Шайх Муртазо Ансорий кўп йиллар давомида фиқҳ ва фиқҳ илмининг усулларини дарс бериш билан шуғулланди. Унинг дарсларидан кўп диний буюк уламолар ва фузалолар баҳраманд бўлишди. Бу буюк фақеҳдан кўп асарлар боқий қолганким “Расоил” ва “Макосиб Маҳрама” улар жумласидандир.                                      

 

Бундан 150 йил олдин ҳижрий-қамарий 1289 йил жумодиюс-соний ойининг 18-чисида:

Қожор сулоласининг подшоси Носриддиншоҳ томонидан Эроннинг ҳаётий ресурсларидан фойдаланиш имтиёзи Англия мустамлакачилигининг омилларидан бири Жолиус Де Рейтерга берилди. Бу имтиёз маъдан конларини қазиш, ўрмонзорлардан баҳраманд бўлиш ва темир йўл, почта хизмати, банк ва Эроннинг барча бурчакларида теллеграф линияларини ўтказиш каби имкониятларни ижод этиш Британия давлати мустамлакачилиги манбалари уддасига юклатилган эди. Ҳож Мулло Али Каний раҳбарлигида руҳонийлар ва халқ Рейтерга қуйилган ушбу имтиёзларга мухолифат қилишди. Охири руҳонийлар раҳбарлигида халқ мухолифатининг кенгайиши оқибатида мазкур имтиез бекор қилинди. Албатта Эроннинг ҳаётий табиий ресурслардан Ройтернинг фойдаланиш имтиёзини бекор қилинишга қарши Носириддиншоҳ Эронда пул банкнотларини нашр этиш ва подшолик банкини таъсис этиш имтиёзини 60 йил давомида Ройтерга юклатди.      

Бундан 82 йил олдин милодий 1936 йил март ойининг 17-чисида:

Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия қуролли кучларининг биринчи тажовузи  юзага келди ва Адольф Гитлер қомондонлиги билан Германия қушунлари Версал шартномаси ва Локарно шартномасини бузиб қуролсизлантирилган Рено минтақасига кирди. Версал ва Локарно шартномасига кўра, Франция ва Германиянинг ихтилофида бўлган Рено машҳур минтақаси бетараф деб эълон қилинган эди. Аммо Германия кучлари бу минтақани ушбу кунда ишғол этишди.