март 07, 2018 15:26 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Европада исломга нисбатан бадбинлик ҳақидаги хабарларига ишора этиб Ошуро куни ҳамда Имом Ҳусейн алайҳиссалом қотилларининг террористик ва такфирий гуруҳларга қўшилиши ҳақидаги мавзўга тўхталиб ўтамиз.

Европада исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёни терроризм, экстремизм ва зўравонликни маҳкум этишда мусулмонларнинг фаол бўлишлари билан янада кенгаймоқда. Индипендет газетаси бу заминадаги тамоюллар ҳақида шундай ёзади: “Британия полиция кучлари баҳор фаслидан бошлаб 2018 йилнинг ёз фаслигача исломий тоат-ибодат қилувчи маконларга қарши нафратланишдан келиб чиққан 110- та жиноятларни рўйхатга олган. Бундан олдин шундай вақт давомида бу маълумот 47- та жиноятни ташкил этган. Ирқпарастлик таҳқирлар, бўзғинчилик, масжид эшикларини бузиш ва бомба қуйиш билан таҳдид солишлар мусулмонларнинг муқаддас ва тоат-ибодат қилувчи маконларига қарши амалга оширган ҳужумлар жумласидандир. Масжидларнинг дирезаларини синдириш, масжид атрофидаги мошинларга зарар етказиш, деворларга шиорлар ёзиш ва масжиддан чиқиш пайтида номозхонларга қарши ҳужум қилиб жисмоний зарар етказиш, икки маротаба атайлаб олов қуйиш ҳолати ва масжидларнинг эшик олдида чучқа гўштини қуйиш ҳам бундай ҳужумлар жумласидандир.” Бирлашган Қироллик Соя ҳукумати ички ишлар вазири Диана Аббот бу маълумотларни “Ҳақиатан ҳам хавотирланадиган маълумот ” деб билди. У шундай деб айтади: “Ҳар қандай аққалиятни ташкил этувчи диний намояндалар ва гуруҳларга ҳужум қилиш қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатдир. Барча инсонлар исломга қарши амалга оширган ушбу ҳужумларни маҳкум этишади.”

Англияда жамиятларни яқинлаштириш учун фаолият олиб борадиган ташкилот раҳбарларидан бири Фаёз Мақол Индепендет газетаси билан қилган ўз сўҳбатида шундай деб фикр билдирди: “Ижтимоий тармоқларга масъул бўлган ширкатлар масъулиятни ҳис этишлари зарур. Чунки исломдан қурқитиш ва нафратланиш ҳолатларини ривожлантириш билан масжидларга қарши ҳужум қилишни кенгайтиришмоқда.” У шундай қўшимча қилади: “Англияда ирқпарастлик ва муҳожирларга қарши бўлган ташкилотлар ва шахслар ижтимоий тармоқларда кенг фаолият олиб боришади ва мусулмонлардан қурқиш ҳолатларини вужудга келтиришади.” Полиция тарқатган сполицтатистик маълумотларга кўра, террористик ҳар бир ҳужум натижасида ушбу мамлакатдаги масжидларга қарши ҳужумларнинг мизони ҳам кўпаймоқда. Бошқа таъбир билан айтганда, ИШИД террорчи гуруҳ каби такфирий ва террористик гуруҳлар террористик ҳужумларни амалга ошириш билан масжидлар ва исломий марказларга қарши ҳужум қилишларига шароит яратишмоқда. Ва мусулмонларга қарши ҳужум қилишда исломга зидд бўлган ва ирқпараст шахслардек амал қилишади.”

                                  Мусиқа

Азизлар, сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига тараётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” унвонли дастуримизни тинглаяпсиз.

Азизлар тингловчилар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

                                  Мусиқа

Дастуримиз давом этади.

Албатта охирги йилларда мусулмонлар ҳам ислом динининг адолатпарварлик, тинчликсевар ва комил инсонни тарбиялайдиган таълимотларни Ғарб жамиятига етказиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Бу заминада рўй берган энг янги ҳодиса бу зўравонлик ва экстремизмни маҳкум этиш учун мусулмонларнинг Лондонда ўтказган кенг йиғилишларини тилга олиш мумкин. “Ирқпарастликка қарши устувор тўриш” нодавлат анжумани Лондонда ифротий унчи қанотнинг кўча намойишларига қарши аксуламал кўрсатишда ирқпарастлик ва исломдан қурқитиш ҳолатларига қарши эътироз қилиш учун тўпланишди. Эътирозли бу кўча намойишларнинг иштирокчилари исломдан қурқитиш ва ирқий камситишни маҳкум этадиган плакатларни олиб ўтишди. Шуни зикр этиш жоизким, мусулмонлар ҳам бу ирқпарастлик хатти-ҳаракатларга аксуламал кўрсатишда шундай ором ўтирганлари йўқ ва вужудга келадиган муносиб фурсатда ислом динининг эрксеварлик таълимотларини таништириш учун ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳҳаракат қилишмоқда.

Муҳаррам ойи Расули акарам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам айҳли байтлари алайҳимсаломлар ихлосмандларининг азодорлик ойидир. Бу ойда Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари Имом Ҳусейн алайҳиссалом исломий таълимотлардан нотуғри хулоса чиқарган гуруҳлар томонидан шаҳодатга етказилди ва уларнинг оила аъзолари эса асирликка олинди. Бугунги кунда ҳам ИШИД террорчи гуруҳ каби террористик ва такфирий гуруҳларнинг зўравонлик ва ифротий тафаккурларининг илдизи ислом динининг инсонпарварлик таълимотларидан Имом Ҳусейн алайҳиссалом қотилларининг манфаатпарастлик хулоса чиқаришларидан келиб чиқмоқда. 1400 йил олдин Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байти алайҳимсаломларнинг ихлосмандлари ва мусулмонлар муҳаррам ойининг унинчи куни ва Ошуро кунида азодорлик маросимини ўтказиб ҳоким бўлган мустабидлик ва зулмга қарши Имом Ҳусейн алайҳиссалом қиёмининг хотирасини эъзозлашади.          

Бу қиёмнинг ичида минглаб паёмлар мажуддир. ИШИД террористик гуруҳ каби террористик ва такфирий гуруҳларнинг зўравон ва ифротий тафаккурларига хилоф тарзда ислом дини зулм ва мастабидик ҳукумати билан қарши кўраш олиб бориш ва жиҳод қилиш дини ва мазлумларни ҳимоят этиш дини ҳисобланади. Ислом динининг паёми бу адолат, эркинсеварлик ва яктопарастлик паёмидир. Язид ҳукумати билан қарши кўрашишда Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг амалга оширган қиёми ана шунга асосланган. Имом Ҳусейн алайҳиссалом ислом пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таълимотларидан йўлдан адашиб қолган таълимотларини қайта тиклаш мақсади билан қиём қилди. Мусулмонлар ҳар йили муҳаррам ойида азодорлик хаймаларини барпо этиш билан Имом Ҳусейн алайҳиссалом қиёмининг мақсадларини улуғлаб тирик сақлашади.     

 

Ёрлиқ