Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний ойининг 21-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 10-март.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний ойининг 21-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 10-март.
Бундан 142 йил олдин, милодий 1876 йилнинг 10 мартида шотландиялик олим Александр Граҳам Бeлл телефонни ихтиро этади. Александр Граҳам Бeлл авваллари қулоғи оғир ва лол кишиларга дарс берарди. У узоқ масофа мавжуд бўлган икки киши ўртасида алоқа ўрнатиш мосламасини яратиш бобида ўйлаб юрарди. Граҳам Белл овозларнинг таркиби ва ўзагариши қандай эканлиги билан қизиқарди ва ушбу овозларни қоғоз устида ёзиш йўлини топади ва уларни кўрган киши овоз мафҳумларини осонлик билан тушунарди. Синов вақтида садоларни аломатлар билан ёзиш морз хатидан унчалик фарқ этмаслигини англаб олади. Шу сабабдан садоларни электр оқими орқали бир жойдан бошқа жойга юбориш йўлини топиш пайидан бўлади. У ушбу фаолиятлари давомида овозни ёзадиган мосламани яратади ва улар орқали сўзлар қандай талаффуз этилишини қулоғи оғир бўлган кишиларга ўргатарди. Қулоғи оғир киши сўзлаган вақтида унинг овози саҳифа устида чизиқларни юзага келтирарди. Кейин ўша сўзларни соғлом киши талаффуз этарди ва юзага келган чизиқлар орқали хато айтилган сўзлар аниқланарди. Шундан кейин Белл овозларни ҳаракатлантирувчи электрга айлантириш учун ҳаракат қилади. Шу тариқа телефонни яратиш жараёни бошланади. Битта электр батареясидан иборат икки оддий қуттиларнинг бирида гаплашилса, юзага келган тебранишлар бошқа қуттида игна орқали ўз акси-ифодасини топарди. Белл игналарни кўпайтириш билан овозларни такрорлаш аниқроқ бўлишини тушуниб етади.
Ниҳоят Александр Граҳам Белл ва шогирди Ватсон 1876 йилнинг 10 мартида телефонни яратиш ва у билан суҳбат қилиш имконини вужудга келтиришади. Бу ихтиро алоқа воситалари заминасида улкан ўзгаришни юзага келтиради.
Бундан 121 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1275 йилнинг 19 исфанд ойида огоҳ бўлган руҳоний ва истеъморчиликка қарши курашган мусулмонлар раҳбарларидан бири Саййид Жамолиддин Асадободий қатлга етказилган. У Эрон ғарбида жойлашган Ҳамадон минтақасининг Асадобод қишлоғида туғилган. Жамолиддин Асадободий фалсафа, тарих ва астрономия илмларини ўзлаштиришда катта маҳорат кўрсатган. У араб, форс ва турк тиллари билан биргаликда инглис, француз ва рус тилида ҳам бемалол гаплашарди. Саййид Жамолиддин Асадободий ислом ваҳдати йўлида ҳамда истеъморчиликка қарши курашда етакчи раҳбарлардан эди.
Саййид Жамолиддин Асадободий исломий мамлакатлар бирдамлиги ғоясининг тарафдори ва мусулмон юртларига бегоналарнинг нуфуз пайдо қилишига қатъий қаршилик қиларди. У Париж ва Лондон шаҳарларида алоҳида газеталар очиб, исломий миллатларни уйғотиш ишига юксак ҳисса қӯшди.
Саййид Жамолиддин Асадободий Европа мамлакатларида таъқибга учраб, Усмонийлар пойтахти Истанбул шаҳрида яшай бошлади. Аммо замона ҳокимлари мусулмон оламининг бу машҳур ислоҳотчисини заҳарлаб шаҳид қилишди.
Бундан 73 йил олдин, милодий 1945 йилнинг 10-мартида Американинг ҳарбий самолётлари Япония пойтахти Токиони бомбардимон қилишади.Иккинчи Жаҳон уруши давомида ушбу ҳаво ҳужумлари натижасида минглаб нафар японлик бўлган оддий фуқаролар ҳалок бўлишади. Американинг мазкур ҳужумлари Японияни таслим бўлишга мажбурлаш учун кўп марталаб такрорланади. 1945 йилнинг август ойида АҚШ Япониянинг Ҳеросимо ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ҳам ташлаб, юз минглаб бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.