март 12, 2018 10:18 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 14-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 16-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 5-чи кунидир.

Бундан 1232 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 207 -чи йил жумодиюс-сони ойининг 25-чисида:

Аббосийлар сулоласи раҳбарларидан бири бўлмиш Тоҳир Зул-Яминайн қатл этилди. Тоҳир бин Ҳусейн Зул-Яминайн Аббосийлар сулоласининг Маъмун ва Ҳоруннинг машҳур раҳбарларидан эди. У Маъмун томонидан аббосийларнинг ишончли қомондони Али бин Исога қарши кўрашиш учун борди ва уни мағлубиятга учратиб Бағдод шаҳрини фатҳ этди. Бундан кейин Маъмуннинг махсус ёрдамчисига айланди. Маъмуннинг Бағдоддан кетишидан сўнг у Хуросоннинг ҳукмрони бўлди. Маъмун хилофатининг охирида Тоҳир истиқлолга эришишга иддао қилди ва жума намозининг хутбасида халифа номини айтмади. Тоҳир бу ишни қилишини билгани боис Маъмун бир муддат олдин унга бир қулни соқға бердиким, амалда Маъмуннинг жосуси эди. Тоҳир жума намози хутбасида халифанинг номини бекор қилганидан кейин уни қатл этди. Тоҳирни қатл этишдан кейин Тоҳирнинг уғли Талҳа Хуросоннинг ҳокими бўлди.

Бундан 164 йил олдин милодий 1854 йил март ойининг 12-чисида:

Канстантинопол тарихий шартнома усмонийлар пойтахти Исмтанбул шаҳрида Франция, Англия ва усмонийлар императорлиги ўртасида имзоланди. Бу шартнома имзоланишидан кейин мазкур учта мамлакат Европада чор Россиянинг экспансионистик сиёсатларига қарши кўрашишда катта маувафаққиятларга эришишди ва Қрим ярим оролидаги урушда ғалаба қозонишлари бу ютуқлар жумласидандир.

Бундан 88 йил олдин, милодий 1930 йил март ойининг ўн иккинчи кунида Ҳиндистон истиқлолининг раҳбари Маҳатма Ганди дастури билан кенг қамровли бўйсинмаслик ҳаракати бошланди. Ушбу ҳаракатда Ҳиндистоннинг барча эрксевар ва ватанпарвар халқлари иштирок этиб, Англия мустамлакачилиги томонидан туз солиғининг оширилиши хусусидаги қарорларига қарши эътирозлар баён этилиши билан бошланди. Ганди бу шавқатсиз қонунга қарши кўрашни бошлади ва ўзининг 78 минг нафар ёронлари билан денгиз сувидан туз тайёрлашни бошлади. Бу воқеалардан сўнг инглизлар 10 минг ҳиндистонликни ҳибсга олишди ва ана шу хатти-ҳаракатлар давлат идораларининг фаолиятларига зарар етказди. Гандининг бу ҳаракатлари Англияга қарши салбий курашишнинг рамзи бўлди ва ниҳоят Англияни Ҳиндистондан чекишга ундади. 

Бундан 50 йил олдин ҳижрий-шамсий 1346 йил исфанд ойининг 12-чисида:

Жанубий Африкадаги Маврикий кичик давлати Англиядан мустақилликка эришди. Милодий XVII асрда голландияликлар бу ўлкага кирдилар ва франсузлар эса XVII1 асрда бу оролни тасарруф этишди. Милодий 1814 йилда Англия Маврикий оролини босиб олиб, уни мустамлака қилди. Маҳаллий аҳолининг қаттиқ кураш олиб боришлари ва БМТ тавсияси натижасида 1968 йилда Англия Маврикийга мустақиллик берди. Маврикия мамлакати республика тизими билан бошқарилади ва 2 минг квадрат километр масоҳат ва бир миллиондан ортиқ жамиятга эгадир.

Ёрлиқ