март 14, 2018 15:01 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 23-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 139 йил олдин милодий 1879 йил март ойининг 14-чисида:

Риёзиёт ва физика илмининг машҳур олими Альберт Эйнштейн Германияда таваллуд топди. У милодий 1905 йилда Швецария фуқаролигини олди ва шу йили физика илмида янги йўналишни очган учта мақолани нашр этди. Эйнштейн милодий 1916 йилда умумий нисбийлик назариясини нашр этдиким, инсоният илмида янги қарашни вужудга келтирди. У милодий 1921 йилда физика назарияси ва фатонлар ҳақида кенг тадқиқот олиб боргани ва сайъ-ҳаракатларни амалга оширгани боис Нобел  мукофотини олишга мушарраф бўлди. Эйнштейннинг назариялари ва тадқиқотлари атом асрининг ривожланиши унвонида ядровий тадқиқотларни кенгайтиришда кенг тасир етказди ва атом бомбасини яратилишининг сабабига айланди. Аммо унинг тадқиқотлари айрим мамлакатлар томонидан атом бомбасини ишлаб чиқариш заминасини вужудга келтирганидан у тасирланди. Эйнштейн милодий 1955 йилда вафот этди.     

                                   

Бундан 130 йил олдин ҳижрий-қамарий 1309 йил жумодиюс-соний ойининг 25-чисида:   

Мирзо Широзий томонидан тамакига жорий этилган имтиёз бекор қилинди. Шиа мазҳабиниг буюк олими Шайх Муртазо Ансорий вафот этганидан сўнг унинг шогирди ва шиа мазҳабининг буюк олими Мирзо Широзий унинг ўрнига шиа мазҳабининг диний пешвоси сифатида тайинланди. Бу буюк инсон ўз ҳаёти давомида  Англия мустамликачилигига қарши кураш олиб борди. Мирзо Широзий Насриддиншоҳ Қожорга хат ёзиб ва таммаки маҳсулотлари ҳақидаги эътирозларини шарҳ-изоҳ берди лекин бу изоҳлар шоҳга ҳич қандай тасир кўрсатмади. Охири Мирзо Широзий  душманлар қулидан ислом, мусулмонлар шуниндек ўз юртини нажот бериш учун ўзининг тарихий  фатвосини чиқарди: " Тамакки ва қилёндан фойдаланиш Имом замон (ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шариф) билан уришиш ҳукми билан тенгдир". Бу ҳукм содир этилганидан сўнг мусулмонлар қилён ва тамакки маҳсулотларини сотишни тўхтатишди. Ниҳоят Насриддиншоҳ Қочор ҳукумати бу шаръий ҳукмга қарши мусулмонлар билан кўрашди. Охири халқнинг умумий эътирозларидан кейин тамакки имтиёзининг шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди.       

Бундан 40 йил олдин милодий 1978 йил март ойининг 14-чисида:

Сионистик режим армияси Тел-Авивнинг атрофида фаластинлик жангчиларнинг амалиёт ўтказганлари баҳонаси билан Лубнон сарзаминига тажовуз қилишни бошлади. Фаластинликлар ва ливанликларнинг ноҳарбий аҳолисини кенг кўламда қатл этилиши билан бирга амалга оширган бу тажовузда сионистик режим армияси Ливаннинг жанубини Литани дарёсигача ишғол этди. Сионистик режим 1982 йилда яна бир маротаба Ливанга ҳужум қилди ва ушбу мамлакатнинг жанубини ишғол этди. Аммо 2000 йилда Ливан исломий муқовимат жангчиларининг берган кетмакет зарбалари оқибатида сионистик режим Ливан жанубидаги ишғолий минтақалардан орқага чекинишга мажбур бўлди.    

 

Ёрлиқ